175
ойдинлаштиради: 1.
Юртим яшнади.
Диққат қилинса, гапдан биринчисида
бажарувчи
(юрт)
пассив, иккинчисида фаол.
Орттирма нисбатда субъект
фаоллигининг ошиши сўз ясалишигача боради. Зеро, орттирма нисбат
шакли нофаол феълдан натижали ўтимли феъл ҳосил қилади.
Орттирма нисбат шакли умумий грамматик маъносининг яна бир
кўриниши фаол «орттирма» оралиқ грамматик маъноси бўлиб, буни
ўтимсиз фаол феъл юзага чиқаради. Бунда фаол орттирма нисбатдаги
феълнинг субъекти «қўзғатувчи» сифатида намоён бўлади
: 1. Анорхон
кампирни суяб турғазди, қучоқлаб сўридан пасга тушириб, офтобада сув
келтириб берди
. оралиқ грамматик маънонинг фарқланишида синтактик
омил лексик омилга ҳамкорлик қилади. Аниқроғи,
бош асосдаги бир
бошқарилувчи ёнига иккинчи бошқарилувчи ҳам қўшилади. Қиёсланг:
[Бажарувчи + Феъл]
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ От
т.к.
]
Бунда феълнинг қайси маъновий-синтактик типдан эканлиги муҳим
роль ўйнайди. Зеро, унинг ҳар иккаласи ҳам (
турмоқ, турғазмоқ)
биринчи
қуршов субъекти билан боғланган, иккинчи қуршовда фаол орттирма
нисбатдаги феъл фоилини қўзғатувчи сифатида қабул қилади. Бу эса
ўтимсиз феъл типига хос эмас. «
У мени турғазди»
қурилмасида зиддият
ҳам кўзга ташланади. Бунда орттирма нисбатдаги феъл «танла, лекин мана
буни» типидаги ҳуқуққа эга бўлиб, у ўтимли феъл сифатида истаган
тўлдирувчини олиши мумкин эди. Бироқ «турмоқ» феълининг субъектини
тўлдирувчи сифатида олишга мажбур. Чунки «нисбатли ўтимлилик»
хоссаси уни шундай бўлишга мажбур этади.
Шунингдек, воситасиз
тўлдирувчи типи ҳам ҳар қандай ўтимли феъл доирасида ҳар хил бўлиши
мумкин. Бироқ «нисбатли тўлдирувчилик» маъноси уни «нисбатли
ўтимлилик» маъносидаги феълга боғлиқ қилиб қўяди.
Маълумки, туркий тилда ўтимли-ўтимсизлик луғавий табиатга эга.
Шу боисдан ўтимли-ўтимсизликнинг семантик ривожи турли луғавий
тизим бўйлаб юз беради. Маъновий тараққиёт натижасида фаол орттирма
нисбат тўлдирувчи сифатида аниқ нисбат субъектини олмаса, бу ерда сўз
ясалиши ҳақида сўз боради. 1
. У мендан машқни кўчирди
. Бунда фоил
«қўзғатувчи» эмас, балки «фаол».
176
Орттирма нисбатнинг адресатли орттирма оралиқ грамматик маъноси
ўтимли рефлексив феъл ҳосил қилади ва нутққа жўналиш келишиги билан
шаклланган тўлдирувчи ҳам киради. 1.
Мен дори юборай, сиз дарров
ичиринг.
2.
Нигор ойим Мансурга қолган ошни едириб қўйиш билан ора-
сира гапга ҳам қулоқ солгандай бўлар эди
. Қурилманинг қуршови
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ От
т.к.
+ От
адр.
ж.к.
]
типида бўлиб, қолипдаги адресат объект феълнинг бош нисбат шакли
(
ичмоқ, емоқ
) учун бажарувчи фоил.
«Аадресат орттирма» оралиқ грамматик маъноси учун ўтимли
норефлексив феъл маъновий-синтактик типи ҳам кучли таъсир қилади.
Шу боисдан адресат тўлдирувчининг аниқ нисбатдаги феъл субъекти
билан алоқаси воситасиз тўлдирувчиникига қараганда кучсиз бўлади.
Қиёсланг: 1.
Саломатой онасини ухлатиб қўйиб.. .
(Ҳ.Ғулом) –
онаси
ухлади
. 1.
Марияга бошдан оёк мусулмонча либос кийдирадилар(Ойб). –
Мария либос кийди
. Кўринадики, феълнинг аниқ нисбатдаги маъносининг
объектга муносабати турлича.
Шаклнинг «соф орттирма» оралиқ грамматик маъносини ўтимли
норефлексив феъл нутққа олиб киради: 1.
Қурбонали билан хотини ерни
тракторга ағдартиргач, таноб тортиб, қозиқ қоқдилар.2. Декчадаги
балиқ куйиб кетаётганини кўриб, капгир билан ағгдартирди.
Орттирма нисбат шакли умумий грамматик маъноси оралиқ
кўринишининг барчаси учун хизмат қилувчи умумий синтактик омил аниқ
нисбатдаги феъл бажарувчининг тўлдирувчига айланиши. Бироқ бу нисбат
шакли феълнинг қайси типига бирикаётганлигига қараб, турлича характер
касб этади. Масалан,
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ От
т.к.
]
қуршовида, асосан, «фаол» ва «фаол орттирма» оралиқ грамматик
маъноси юзага чиқса, «адресатли орттирма» ва «соф орттирма» оралиқ
грамматик маъноси учун
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ От
т.к.
]
қолипи хос. Демак, лексик омил кучайган
шароитда синтактик омил
сусаяди ва, аксинча, синтактик омил кучайганда, луғавий омил
заифлашади.