181
деярли ўзгаришсиз — «феълни отга боғлаш» тарзида хусусийлашади,
боғланувчи феъл ёки от бу вазифани ўзига хос тарзда модификация қила
олмайди. Бироқ маъновий жиҳат тўғридан-тўғри эмас, балки муайян
оралиқ грамматик маъноси орқали нутққа чиқади, хусусий ҳолда намоён
бўлади. Тадқиқотчилар шаклнинг феълни
аниқловчи сифатида нутққа
олиб киришга асос бўлувчи синтактик имкониятида икки хусусият кўзга
ташланишини қайд этишади.
1
У «тугалланганлик» ва «ҳолат» маъноси.
«Қарийб барча туркий тилларда ўтган замон сифатдоши аниқловчи
позициясида тугалланган ҳаракатни, шунингдек, «доимий белги»
маъносини ифодалайди.
2
Сифатдошда ҳаракатнинг «тугалланган-лик»
маъноси осонгина «доимий ҳолат» характерига эга бўлиш ҳам мумкин.
3
«Тугалланганлик» маъносида шакл ҳақиқий сифатий хоссага эга бўлади.
Тугалланган
ҳаракат
нарса-предметнинг
атрибутив
белгисига
айлантирилади. «Ҳолат» маъноси эса ҳаракатнинг ҳали давом
этаётганлигига ишора қилади. Бунда феъл гарчи давомли замон
кўрсаткичига эга бўлмаса-да,
ундан давомийлик, узлуксизлик уқилиб
туради. Бошқача айтганда, «тугалланганлик» маъноси баъзи феъл
гуруҳида «ҳаракатнинг натижаси» тушунчаси билан боғланади (чегарали
феъл), бошқа гуруҳ феъли эса ҳаракатнинг натижасига бефарқ
муносабатда бўлади (чегарасиз феъл).
4
Маълумки, чегарали феъл бирор
чегарага етишни ифодалайди ва бўлинмас, яхлит ҳаракатни акс эттиради.
Бу европа тили, хусусан, рус тилидаги тугалланган видга мувофиқ келади.
Чегарасиз феъл эса ҳолат феълидек давомийлик мазмунига эга бўлади
(
ухламок, ётмоқ)
. Бу бўлиниш феълнинг динамик тавсифи ҳам дейилади.
5
С.Н.Иванов чегарали феъл ўзагидан англашилган ҳаракат кесимдан
англашилган ҳаракатдан олдин, чегарасиз феълда эса у билан бир вақтда
1
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: Изд-во Ленингр. ун-та, 1959, с. 42;
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 1989, с. 39.
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан,
1989, с. 135.
3
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: Изд-во Ленингр. ун-та, 1959, с. 140–
142.
4
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: Изд-во Ленингр. ун-та, 1959, с. 42.
5
Лингвистический энциклопедический словарь /Гл. ред. В.Н. Ярцева. –М.: Сов. энциклопедия,
1990, с. 151).
182
юз беришни таъкидлайди.
1
(Бизнингча, тадқиқотчи бунда ўтган замондаги
кесимни назарда тутган –
Достарыңызбен бөлісу: