Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет95/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Синтактик ёндош маъно. 
Синтактик ёндош маъно грамматик 
шаклнинг зотий моҳияти билан бирга келиб, сўз шаклининг 
бирикувчанлик имкониятига таъсир кўрсатади. Орттирма нисбат шакли 
(
кийгизди
) нисбат категориясига хос “иш-ҳаракатнинг субъектга 
муносабати” умумий грамматик маъносини “феъл бирикувчанлигини 
белгилаш” ёндош маъноси билан биргаликда юзага чиқарган. Феъл 
валентлиги феълга тобеланувчини белгилаб, бу ҳоким сўзнинг тобега 
муносабати. Ҳокимнинг тобега муносабати эса “кейинги сўзни олдинги 
сўзга боғлаш” категориал моҳияти билан уйғун. 
Эгалик категориясидаги унинг зотий моҳиятига хос бўлмаган 
“олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаш” ёндош маъноси, нисбат 
категориясининг феъл бирикувчанлик имкониятини ўзгартириш, кесимлик 
категориясидаги шахс-соннинг кесимни эга билан мувофиқлаштириши 
каби ёндош маъно синтактик зотийликнинг морфологиядаги тажаллиси.
Қоришиқ асосли ёндош маъно. 
Маълумки, айрим морфологик шакл 
ёндош маъно сифатида модал маънони ҳам ташийди. Масалан, эгалик 
шаклидаги “сизлаш”, “сенсираш”, кўплик шаклидаги “ҳурмат”, 
“кесатиш”, “менсимаслик” каби маъно шулар жумласидан. Маълумки, 
модал маъно ижтимоий омил билан зич боғланган бўлиб, ўзбек тилида бу 
маънони ифодаловчи восита турли сатҳга мансуб бирлик. Хусусан, 
Ғ.Зикриллаев ”ҳурмат” маъносини ифодалаш учун уч хил морфологик (-
сиз , -сизлар, -нгиз, -нгизлар, -ларингиз, -(и)нг, -(и)нглар, -(и)нгиз, -
(и)нгизлар), луғавий (сиз, сизлар, ўзингиз, ўзларингиз), синтактик (Карим 
1
Баскаков Н.А. Каракалпакский язык. –М.: Изд. Акад. наук СССР, 1952. Т. II., Ч. I.; Нигматов 
Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; Гузев В.Г., 
Насилов Д.М. Слово-изменительные категории в тюрских языках и понятие «грамматическая 
категория» // Советская тюркология, 1981. -№3. С. 23–35.


203 
ака, Аҳмад амаки, Ҳайдар ота, ҳурматли меҳмон, муҳтарам устоз) усуллар 
қўлланишини айтади. 
Модал маъно эгалик шаклининг айрими учун ёндош маъно. Масалан, 
“ҳурмат” модал маъноли II шахс кўплик шакли учун “сенсираш” доимий 
ёндош маъно. Лекин III шахс кўплик, I шахс кўплик шакли учун “ҳурмат” 
ифодалаш мунтазам эмас. 
Модал маъно эгалик категориясининг айрим шакли учун ёндош маъно 
бўлиб, ўзининг асос грамматик категориясига эга эмас. Бироқ, ўзбек 
тилида “ҳурмат” функционал-семантик майдони борлигини рад этиб 
бўлмайди. 
Демак, асоси муайян бир грамматик категория ёки маълум бир 
сатҳгагина хос бўлмаган ёндош маънони қоришиқ асосли ёндош маъно 
сифатида баҳолаш мумкин. 
Ҳамроҳ маъно. 
Нутқ лисонга нисбатан беҳад бойлиги, ранг–
баранглиги ва ўта зиддиятлилиги билан характерланади. Ҳар бир нутқий 
сўзшаклда грамматик шаклнинг умумий грамматик маъноси билан 
биргаликда у бирикаётган сўз, ҳамроҳ шакл, бирикма ҳосил қилаётган 
бирлик ҳамда эркин бирикув қолипи, гап қурилиши, сўзловчининг ўз 
фикрига муносабати, нутқ услуби ва вазияти каби қатор омил қоришиб
чирмашиб шундай бир мураккабликни вужудга келтирадики, бир қарашда 
шаклдаги зотий ва тажаллий жиҳатни, қайси ҳодисанинг қандай моҳиятга 
тегишли эканини аниқлаш мушкул бўлиб қолади. Тилга система сифатида 
ёндашиб, лисоний ва нутқий жиҳатни изчил фарқлаётган тилшунослар 
нутқнинг беҳад мураккаблиги, лисоннинг эса ўта соддалигини алоҳида 
уқтиради. Фикримизни “Ўзбек тилининг структур синтаксиси” 
қўлланмасидан олинган далил билан қиёслаймиз. Маълумки, қаратқич 
келишиги ва эгалик шакли билан ҳосил қилинган сўз бирикмаси – 
қаратувчили бирикмада турли хил муносабат англашилади. Қиёсланг: 
2-жадвал 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет