218
эга. Масалан, кўплик қўшимчаси
-лар,
кичрайтириш шакли -
ча
сўзга
қўшилар экан, бу сўз мазкур шакл маъносига номувофиқ сўз билан
бирикиш имкониятини юзага чиқара олмайди.
Уй
лексемаси аниқ миқдор
ифодаловчи,
китоб
лексемаси ҳажман меъёрдан ортиқлик маъносини
ифодаловчи сўз билан ҳам бирикаверса,
уйлар, китобча
сўзида бу
имконият юзага чиқмайди. Луғавий маънодаги бу ўзгариш сўз
таркибидаги грамматик шакл эвазига юз беради.
Китобни, китобим,
ўқидим
сўзшаклидаги морфологик шакл бу хусусиятдан холи бўлиб, у
сўзнинг синтактик алоқаси учун восита вазифасини ўташга хосланган.
Синтактик шакл ҳосил қилувчи сўз луғавий маьносига таъсир этмай,
сўзни бир-бири билан боғлашга ёки унга маълум синтактик вазифа
беришга ҳизмат қилади. Анъанавий таърифдан фарқланиб, алоқа-
муносабат (синтактик) шаклининг қўлланиши луғавий шаклдек маълум
сўз туркуми билан чегараланмайди, яьни бу шакл истаган мустақил сўз
туркумига мансуб сўзга қўшилиб, уни ўзидан кейин ёки олдин келган сўз
билан алоқасини таъминлайди:
Достарыңызбен бөлісу: