Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет150/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

ширин – ундан ширинроқ
каби.»
1
Дарслик муаллифлари даража маъносига 
грамматик категория нуқтаи назаридан муносабатда бўлишиб, уни 
морфологик категорияга қўйиладиган умумий маъно – хусусий воқеланиш 
диалектикаси асосида талқин қилишади. Бу эса даража маъносини 
ифодаловчи воситанинг грамматик шакл сифатида маълум даражада 
миқдоран чекланишига олиб келган. 
Даража маъносини ифодаловчи воситанинг турга ажратилишида ҳам 
ўзгачалик 
кузатилади. 
Дарслик 
муаллифлари 
академграмматика 
талқинидан фарқли равишда сифатнинг дастлабки товуши такрорланиши 
натижасидаги товуш ўзгаришини (
дум-думалоқ, соппа-соғ
) даража 
ифодаланишининг фонетик усулига киритади. Шунингдек, даража 
воситаси сифатида лексик-морфологик усул ажратилмайди. Умуман 
олганда, дарсликда таъкидланишича, «даража маъносини ифодаловчи
махсус грамматик кўрсаткичга эга бўлган форма фақат битта. У ҳам бўлса, 
-роқ
аффикси ёрдамида ясалувчи озайтирма даража формаси.»
2
Демак, талқиндан маълум бўладики, дарслик муаллифлари даража 
маъносини ифодаловчи грамматик шакл битталигини эътироф этишиб
қолгани маъновий жиҳатдан грамматик, шаклан эса бошқа сатҳ ҳодисаси 
эканлигини уқтиришади. Бу эса даража маъносини ифодаловчи воситани 
барибир майдон сифатида қарашга интилиш мавжудлигидан далолат 
беради.
У.Турсунов, Ж.Мухторов ва Ш.Раҳматуллаев муаллифлигидаги 
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» дарслигида даража категория сифатида 
талқин этилади ва даражанинг икки шакли фарқланади: 
1)
озайтирма даража; 
2)
орттирма даража. 
Шунингдек, сифатнинг озайтирма ва орттирма даража ясовчисини 
олмаган формаси оддий даража деб юритилиши, унда нарса белгиси ортиқ-
камлиги жиҳатидан қиёс қилинмай, балки тўғридан-тўғри, бевосита 
1
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., Расулов И., Дониёров Х. Ҳозирги ўзбек 
адабий тили. I қисм. Педагогика институтларининг филология факультети студентлари учун дарслик. –
Т.:Ўқитувчи, 1980. –448 б. –Б.254. 
2
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., Расулов И., Дониёров Х. Ҳозирги ўзбек 
адабий тили. I қисм. Педагогика институтларининг филология факультети студентлари учун дарслик. –
Т.:Ўқитувчи, 1980. –448 б. –Б.255.


274 
англашилиши, озайтирма ва орттирма даражада эса белги маъноси оддий 
даражада ифодаланган белгига чоғиштириш асосида ифодаланиши 
айтилади.
1
Муаллифлар озайтирма нарса белгисининг оддий даража
ҳолатидан камлигини, кучсизлигини билдириши ва унинг морфологик 
кўрсаткичи -
роқ
аффикси эканлигини таъкидлашади. Шунингдек, баъзан 
предмет белгисининг нисбий ортиқлигини кўрсатиш учун чоғиштирилувчи 
нарсанинг номи чиқиш ёки жўналиш келишигида бўлиши, 
кўра, қараганда, 
нисбатан
сўзи билан келиши айтилади. Таъкидлаш лозимки, муаллифлар 
ранг-тус билдирувчи сифатда предметнинг белгиси камлиги, кучсизлигини 
кўрсатувчи шакл ҳам ишлатилиши ( а) оддий даражадаги сифатга 
–иш
аффиксини қўшиш орқали: 
оқиш, кўкиш, қиз-иш, сар-иш
; б) сифат асосига 
–(и)мтир
аффиксини қўшиш билан
: қорамтир, кўкимтир
) уқтирилар 
экан,
2
бундан мазкур шаклнинг ҳам озайтирма даража сифатида 
қаралаётганлигидан далолат беради.
Дарсликда сифатнинг орттирма даража шакли лексик (яъни сифатдан 
олдин 
энг, жуда, -оят, ниҳоятда, беҳад
каби сўзни келтириш йўли билан), 
фонетик усул билан ифодаланиши, шунингдек, олдинги дарсликдан 
фарқли равишда «икки предмет» белгиси ўзаро чоғиштирилганда ҳам 
белгининг ортиқлиги маъноси англашилиши (


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет