288
ясовчи восита сирасида ҳам кузатиш мумкин. Бироқ нисбат шаклидаги
феълни изоҳли луғатда беришганда ҳам, барибир нисбат кўрсаткичини сўз
ясовчи сирасига қўйишмайди. Демак, бундан нисбат сўз ясайдими ёки
нисбат шаклини олган феъл тадрижий тараққиёт
натижасида лексемага
айланадими деган саволни қўйган ҳолда муаммога муносабат билдириш
лозимлиги уқилади. Кўринадики, масалага сўз ясалиши ва сўзшаклнинг
лексемага айланиши ҳодисасини фарқлаш асосида ёндашув муаммога
ечимига олиб келади. Албатта, барча борлиқ, хусусан тил ҳодисасида
бўлгани каби луғавий шакл кўрсаткичида ҳам сўз луғавий маъносига
таъсир кучи даражали характерга эга. Бошқача
айтганда айрим луғавий
шакл ҳоисил қилувчи кўрсаткич ўзи бирикаётган сўзнинг луғавий
маъносини кўпроқ ўзгартирса, бошқасида ўртача, айримида ўта суст
бўлади. Масалан, равишдош шакли феълнинг маъносини оз, сифатдош
ўртача, ҳаракат номи эса кучли ўзгартиришга қо.
Тилшунослар нисбат шаклининг моҳияти ҳақида сўз юритишганда
кўпроқ унинг бошқарувга таъсир
қилиш имкониятига эътибор
қаратишади. Шу боисдан валентликнинг тубдан ўзгариши уни гоҳ тўла
синтактик, гоҳ соф семантик ҳодиса сифатида қарашга олиб келишади.
Ўзи бирикаётган сўзнинг валентлик имкониятига кучли таъсир қилиш
бошқа категория ва шаклда ҳам мавжуд. Масалан, эгалик категорияси
кўрсаткичи асос сўзнинг валентлик имкониятига сифат жиҳатдан таъсир
қилса, яъни унинг сонини ўзгартирмасдан,
бирикувчининг семантик
жиҳатдан мувофиқлигини таъминласа, кичрайтириш-эркалаш шакли асос
сўз валентлигининг миқдорий жиҳатига таъсир кўрсатади.
Тўғри, нисбат шаклида луғавий маънога таъсирнинг кучлилиги унинг
асос сўзни танлашида кўзга ташланади. Масалан, айрим нисбат шакли
феълнинг баъзи грамматик маъно гуруҳини танласа, бошқаси буни инкор
қилади. Ўзлик нисбат шакли баъзан ўтимли, баъзан ўтимли феъл гуруҳини
танласа, орттирма нисбат қўшимчаси ўтимсиз феълни ўтимлига
айлантиради.
Ўзбек тилида нисбатнинг беш тури ажратилади ва унинг айрими ўзига
хос фонетик вариантга эга:
Нисбат
Бош шакли
фонетик