329
фоили ҳар доим битта бўлади:
...Раъно келинойимнинг онасини к ў р г а н и
бордик, деб баҳона қилардик.
-
гани
шаклли равишдошда бошқа равишдош шаклидан фарқланиб
“пайт” маъносига ишора қилинмайди. Равишдошнинг бу шаклида феълга
модал бўёқ бериш маъноси хос бўлиб, у бажарилмаган ҳаракатни
ифодалаш маъноси билан мустаҳкамланади.
-
гани/гали
шаклли равишдош нутқда воқеланар экан,
асос феъл аташ
семасидаги “ҳаракат” белгиси “кучсизланади” ва унинг ҳисобига
“тарз/мақсад” маъно бўёғи юзага чиқади: 1. –
Сиздан ўзимни ч а қ д и р г а
л и келган эмасман! – деди йиғлаган куйи Зайнаб
... (А.Қод.). 2.
К ў р г а н и
келдингму ёр, К у й д и р г а н и келдингму ёр
(Қўш.).
-
гунча(-кунча-қунча
) шакли.
-
гунча
шаклли равишдош ҳоким феьл
ифодалаган ҳаракатнинг тугаш чегарасини ифодалайди. Бундай шаклли
равишдош ва ҳоким феьлнинг фоили кўп ҳолда бошқа-бошқа бўлади:
1
.Арава омборга б о р и б-к е л г у н ч а, лавлагини хирмон қилиб ўйиб
ташлаймиз
(Ў.Ҳош.). Баъзан тобе феъл –
равишдош
ва
ҳоким
феълнинг фоили битта бўлиши ҳам мумкин:
У то с о ғ а й м а г у н ч а
уйдан чиқмади
. Кўриниб турибдики,
бунда -г
унча
кўрсаткичи бўлишсиз
шаклда бўлади.
-гунча
кўрсаткичи луғавий шакл сифатида феълни нутққа олиб кирар
экан, асос феълдаги аташ семаси – “ҳаракат” маъносига сезиларли таъсир
этиб, уни кучсизлантиради ва “пайт” маъносини юзага чиқаради. Бошқа
равишдош шакли сингари
-гунча
шакли ҳам нисбий маънога эга бўлиб, у
воқелантирган “пайт” маъноси ҳоким феълга нисбатан белгиланади.
-гунча
шакли айрим ўринда ўзи
шакллантирган сўзшакл маъносига
«пайт» бўёғини бериш вазифасидан фарқли ҳолда,
турли нутқий қуршов
таъсирида феъл ўзакдаги «ҳаракат» маъносини кучсизлантириб, “қиёс,
ўхшатиш” маъно оттенкасини ҳам юзага чиқаради. Аниқроғи, феъл
лексема нутқда қиёслаш маъноси билан воқеланади: 1
. Ўзга юртда шоҳ б ў
л г у н ч а, ўз юртингда гадо бўл. 2. Менга ў р г а т г у н ч а ўзинг ўрган.
Бериб яхши б ў л г у н ч а бермай ёмон бўл (Мақ.).
Мисолдан кўриниб
турибдики, мазкур шаклли равишдош билан ҳоким феълнинг фоили -
бажарувчиси битта ҳам, бошқа-бошқа ҳам бўлиши мумкин. -
гунча
шакли
330
“қиёслаш” бўёғига эга бўлганда -
гандан кўра
аналитик равишдош шакли
билан синонимлик ҳосил қилади.
-гунча
шаклли равишдошда давомли ҳаракатнинг сўнгги чегараси -
“пайт” маъноси, ҳоким феълдан англашган ҳаракатнинг амалга ошиши
учун бажарилиши “шарт” бўлган маъно,
шунингдек, “қиёс, ўхшатиш”
маъноси ҳам нутқ талабига кўра тажаллиланиши мумкин:
1. Раънони
эгасига т о п ш и р м а г у н ч а, у қуйилмайдиганга ўхшайди (А.Қод.)
. 2.
Тонг о т к у н ч а қишлоққа етиб олиш керак. 3. Қуёш ч и қ қ у н ч а кўчалар
супуриб бўлинди. 4. Баҳор к е л г у н ч а, уруғликни тахлаб қўйиш керак. 5.
Бурнимни қонатган анови Қўзивойнинг хумдек бошини ё р м а г у н ч а
тинчимайман
. 6
.Ёмон билан ю р г у н ч а, ёлғиз юргин ў л г у н ч а(Мақ.).
Достарыңызбен бөлісу: