Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет259/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Фарҳодлар
 келди канал қазмоққа
.(Турс.)
Турдош от атоқли отдан ҳосил бўлиши ҳам мумкин:
муслимка, 
хосиятхон, рентген, ампер

Турдош от ифодаланган тушунчанинг характерига кўра: а) муайян ва 
б) мавҳум отга бўлинади. 
Муайян ва мавҳум от. 
Сезги аъзоси
 
билан сезиш мумкин бўлган 
предметни атовчи от муайян от дейилади. Муайян отни бевосита санаш 
мумкин. Шунинг учун бундай от саноқ сон билан муносабатга киришади. 
Шунингдек, шахсий баҳо шакли, кўплик қўшимчасини олиши мумкин: 
бешта дафтар, юзлаб одам, ўғилча, қизгина
.
Муайян от қуйидаги луғавий мавзувий тўдага эга: 
1. Модда номи:
 олтин, кумуш, қум, сув

2. Шахс тавсифи номи: 
йигит, чол, ўзбек, тожик, чўлоқ, касал, ота, 
она. 
3. 
Буюм номи:
 қалам, китоб, чўмич, коса, гилам, шолча

4. Ўсимлик номи: 
дарахт, бута, ўт, жийда, илдиз. 
5. 
Ўрин-жой номи:
 қишлоқ, шаҳар, саҳро, а.
6. Миқдор номи:
 мисқол, тонна, ботмон, чақирим

7. Ташкилот ва муассаса номи: 
мактаб, идора, дўкон, бозор

8. Вақт-пайт номи: 
кун, фасл, тонг, кеча



454 
Бу ҳар бир луғавий мавзувий тўда ўз ичида бир неча луғавий-
маъновий гуруҳ (ЛМГ) га бўлиниб кетади. Масалан, шахс тавсифи номи 
қуйидаги луғавий-маъновий гуруҳга ажралади: 
1.
Шахсни ёш жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий гуруҳ: 
чол, 
қари, ўсмир, ўспирин

2.
Шахсни қариндошлик жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий 
гуруҳ: 
опа, она, сингил, эгачи, буви
.
3.
Шахсни касб жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий гуруҳ: 
ишчи, даллол, деҳқон, сувчи, мироб
.
4.
Шахсни истиқомат жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий 
гуруҳ: 
қишлоқи, тошкентлик, шаҳарлик

5.
Шахсни ташқи белгиси жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий 
гуруҳ: 
букри, новча, пакана

6.
Шахсни руҳий ҳолати жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий 
гуруҳ: 
жинни, овсар, довдир, эзма

7.
Шахсни ижтимоий жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий 
гуруҳ: 
бой, камбағал, хасис, зиқна

Бошқа луғавий мавзувий тўда ҳам шундай луғавий-маъновий гуруҳга 
бўлинади. Масалан, «Ҳайвон номи» луғавий мавзувий тўдаси луғавий-
маъновий гуруҳи: қорамол луғавий-маъновий гуруҳ, от луғавий-маъновий 
гуруҳ, қўй луғавий-маъновий гуруҳ, эчки луғавий-маъновий гуруҳ, ит 
луғавий-маъновий гуруҳ, эшак луғавий-маъновий гуруҳ, товуқ луғавий-
маъновий гуруҳ ва ҳ.
Муайян от луғавий-маъновий гуруҳи нисбатан барқарор ва ўта кенг, 
деярли чекланмаган ва ўзгарувчан қуршовдан иборат. луғавий-маъновий 
гуруҳ марказидаги лексема ўзаро гипонимик, партонимик, градуонимик, 
функционимик, иерархионимик муносабатида яшайди. Масалан, 
дарахт
лексемаси қуйидаги жинс-тур муносабатида яшайди: 
қайин, тол, ўрик, 
терак, мажнунтол, арча
. Функционимик асосда тузилган луғавий-
маъновий гуруҳ анча оз: 
қалам, ручка

Шахс тавсифи оти эса кенг градуонимик муносабатга эгалиги билан 
ажралиб туради.
Мавҳум от
турли нарсада мавжуд бўлган бир хил ёки ўхшаш сифатни 
бир алоҳидалик тарзида ифода этади. Масалан, 
олма, қовун, шакар, қанд


455 
отининг муҳим сифат белгиси «ширинлик» бўлса,
 ширинлик
мавҳум отида 
юқоридаги нарсада мавжуд бўлган умумий белги бир алоҳидалик 
сифатида берилади. Шунинг учун муайян ва мавҳум отнинг фарқли 
томони фақатгина унинг ҳақиқий (
китоб, олма, эшик
) ёки хаёлий (
севги, 
ишқ, ширинлик
), умумий ва якка нарсани ифодалашида эмас, балки белги, 
сифат маъносининг қай усулда талқин этилиши ҳам.
От бирлик шаклда бир турдаги предметнинг ўзини (
якка от
) ёки 
предмет тўдасини (
жамловчи от
) билдиришига кўра ҳам фарқланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет