454
Бу ҳар бир луғавий мавзувий тўда ўз
ичида бир неча луғавий-
маъновий гуруҳ (ЛМГ) га бўлиниб кетади. Масалан, шахс тавсифи номи
қуйидаги луғавий-маъновий гуруҳга ажралади:
1.
Шахсни ёш жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий гуруҳ:
чол,
қари, ўсмир, ўспирин
.
2.
Шахсни қариндошлик жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий
гуруҳ:
опа, она, сингил, эгачи, буви
.
3.
Шахсни касб жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий гуруҳ:
ишчи, даллол, деҳқон, сувчи, мироб
.
4.
Шахсни истиқомат жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий
гуруҳ:
қишлоқи, тошкентлик, шаҳарлик
.
5.
Шахсни ташқи белгиси жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий
гуруҳ:
букри, новча, пакана
;
6.
Шахсни руҳий ҳолати жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий
гуруҳ:
жинни, овсар, довдир, эзма
.
7.
Шахсни ижтимоий жиҳатдан тавсифловчи луғавий-маъновий
гуруҳ:
бой, камбағал, хасис, зиқна
.
Бошқа луғавий мавзувий тўда ҳам шундай луғавий-маъновий гуруҳга
бўлинади. Масалан, «Ҳайвон номи» луғавий мавзувий тўдаси луғавий-
маъновий гуруҳи: қорамол луғавий-маъновий гуруҳ, от луғавий-маъновий
гуруҳ, қўй луғавий-маъновий гуруҳ, эчки луғавий-маъновий гуруҳ, ит
луғавий-маъновий гуруҳ, эшак луғавий-маъновий гуруҳ, товуқ луғавий-
маъновий гуруҳ ва ҳ.
Муайян от луғавий-маъновий гуруҳи нисбатан барқарор ва ўта кенг,
деярли чекланмаган ва ўзгарувчан қуршовдан иборат. луғавий-маъновий
гуруҳ марказидаги лексема ўзаро гипонимик, партонимик, градуонимик,
функционимик, иерархионимик муносабатида яшайди. Масалан,
дарахт
лексемаси қуйидаги жинс-тур муносабатида яшайди:
қайин, тол, ўрик,
терак, мажнунтол, арча
. Функционимик асосда тузилган луғавий-
маъновий гуруҳ анча оз:
қалам, ручка
.
Шахс тавсифи оти эса кенг градуонимик
муносабатга эгалиги билан
ажралиб туради.
Мавҳум от
турли нарсада мавжуд бўлган бир хил ёки ўхшаш сифатни
бир алоҳидалик тарзида ифода этади. Масалан,
олма, қовун, шакар, қанд
455
отининг муҳим сифат белгиси «ширинлик» бўлса,
ширинлик
мавҳум отида
юқоридаги нарсада мавжуд бўлган умумий белги бир алоҳидалик
сифатида берилади. Шунинг учун муайян ва мавҳум отнинг фарқли
томони фақатгина унинг ҳақиқий (
китоб, олма, эшик
) ёки хаёлий (
севги,
ишқ, ширинлик
), умумий ва якка нарсани ифодалашида эмас, балки белги,
сифат маъносининг қай усулда талқин этилиши ҳам.
От бирлик шаклда бир турдаги предметнинг ўзини (
якка от
) ёки
предмет тўдасини (
жамловчи от
) билдиришига кўра ҳам фарқланади.
Достарыңызбен бөлісу: