472
Дона сон феъл олдида келганда тарз маъносини ифодалаб, гапда ҳол
бўлиб келади:
Мен
битта
гапираман
.
Дона сон юклама олиб, чегаралаб, айириб, доналаб, камайтириб
кўрсатиш маъносини ҳам ифодалайди:
тўрттагина, учтагина
.
Дона сон кўрсаткичи
нафар, бош, жон, дона
сўзи билан маънодошлик
муносабатида бўлади:
битта – бир дона, ўнта - ўн нафар, бешта- беш -
жон
каби.
«Чама сон» луғавий-маъновий гуруҳ
. Чама сон
-тача, -лаб, -ларча
қўшимчаси, соннинг жуфт шакли,
тахминан, қарийб, тақрибан, чамаси,
яқин, камида, ортиқ/мўл(роқ)
каби равиш ва бошқа туркум сўзи орқали
ҳосил қилинади:
ўнта ишчи, миллионлаб юртдошлар, ўнларча машина,
соат ўн бирлар, уч-тўрт кун, тахминан ўнта, юзга яқин, камида беш
мингта, саксон беш мингдан ортиқроқ
.
Ҳисоб сўзи билан келган сон
-ча
қўшимчаси билан чама маъносини
беради:
уч йилча бурун, беш километрча
.
Достарыңызбен бөлісу: