Ўзбекистон республикаси


«Жамловчи сон» луғавий-маъновий гуруҳ



Pdf көрінісі
бет277/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 «Жамловчи сон» луғавий-маъновий гуруҳ
. Жамловчи сон бир 
турдаги предметнинг миқдорий йиғиндисини ифодалайди. У 
ўн
сонидан 
қуйи турувчи сонга қўшилади. У қуйидагича ҳосил қилинади: 
1)
икки, уч, тўрт, беш, олти, етти
сонига 
-ов/-овлон 
аффикси 
қўшилади: 
икков(лон), учов(лон), тўртов(лон), бешов(лон), олтов(лон), 
етов(лон)
. Жамловчи сон эгалик категориясида келиши мумкин: 
бешовимиз, иккови
. Бу ҳодиса отлашув саналмайди. 
2)
 
икки, уч, тўрт 
сўзи 
-ала 
қўшимчасини олиб жамлаш маъносини 
ифодалайди: 
иккала, учала, тўртала, бешала
.

 «Тақсим сон» луғавий-маъновий гуруҳ
. Тақсим сон луғавий-
маъновий гуруҳ -тадан луғавий шакли орқали ҳосил қилинади:
 биттадан, 
ўнтадан
. Тақсим сон гапда от ёки феъл олдидан келиши мумкин: 
ўнтадан 
олма, бештадан олди

Соннинг бутун ёки қисмни ифодалашига кўра тури
. Сон бутун ёки 
қисмни ифодалашига кўра уч турга бўлинади: 
1)
бутун сон; 
2)
каср сон; 
3)
аралаш сон. 


473 
Бутун сон нарса-миқдори ёки саноғини унинг бутун ҳолатида 
ифодалайди:
 бир, юз, икки минг

Каср сон бутуннинг бўлагини, улушини ифодалайди:
иккидан бир, 
чорак, ярим

Аралаш сон бутун ва каср соннинг бирлигидан ташкил топади:
бир 
бутун учдан икки

Соннинг бутун ёки қисмни ифодалашига кўра турга бўлинишини 
луғавий-маъновий гуруҳга ажратишдан фарқлаш лозим. 
Соннинг тузилишига кўра тури
. Сон тузилишига кўра 
содда
ва 
мураккаб 
бўлади. Содда сон бир ўзакли бўлади: 
бир, беш, минг, ярим

Мураккаб сон ўз ўрнида учга бўлинади: а) 
жуфт сон
; б) 
такрорий сон
; в) 
қўшма сон

Жуфт сон икки соннинг жуфтлашишидан ташкил топади: 
уч-тўрт, 
беш-олти

Такрорий сонда бир ўзак такрорланади: 
битта-битта, учта-учта, 
бешта-бешта

Қўшма сон бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил 
бўлади: 
ўн беш, бир минг олти юз, уч бутун бешдан бир, бир ярим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет