Ўзбекистон республикаси


-§. Тақлид, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи



Pdf көрінісі
бет281/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   303
8-§. Тақлид, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи 
 
Тақлид ва унинг умумий грамматик маъноси. 
Тақлид ўзбек тилида 
катта бир гуруҳни ташкил этади ва мустақил сўз сирасидан ўрин олган. 
Бунинг бир нечта илмий асоси бор. 
Биринчидан
, туркий тилда тақлид миқдоран кўп ва маъно жиҳатдан 
ранг-баранг. 
Иккинчидан
, ундаги товуш тизмаси маълум объектив воқеликдан 
хабар бериб туради. 
Учинчидан
, у гап таркибида маълум бир синтактик позиция эгаллайди. 
Тўртинчидан, 
тақлид морфологик жиҳатдан ўзгарувчан.



477 
Тақлид ўзбек тилининг муҳим ифода воситаси. Унинг ифода томони 
мазмун томони билан табиий боғланишга эга. Бу қуйидаги сўз қаторини 
қиёслаш асосида ҳосил бўлади: 
1) 
тақ-тиқ/туқ-туқ/тўқ-тўқ/тақ-тақ; 
2) 
лиқ-лиқ/луқ-луқ/лўқ-лўқ/лақ-лақ; 
3) 
тирс-тирс/тарс-тарс/тарс-турс; 
Кўринадики, фонетик қиёфаси тор унли ва қаттиқ ундошдан иборат 
бўлган тақлиддаги белги даражаси кенг унли ва қаттиқ ундошдан иборат 
тақлид ифодалаган белгидан паст. Бу тақлиддаги шакл ва мазмуннинг 
табиий боғланишини кўрсатади. 
Тақлид жамиятнинг ҳар бир аъзоси тушунадиган турли маънога эга. 
Масалан, 
тақ-тиқ/туқ-туқ/тўқ-тўқ/тақ-тақ 
тақлиди орқасида нимадир 
ётгани ва маълум бир борлиқ ҳодисасини ифодалаётгани шу тил 
жамиятининг барча аъзоси учун тушунарли. 
Тақлиддаги маъновий ғайриоддийлик уни бошқа мустақил сўз 
туркумидан ажратиб туради. Бироқ маъновий ғайриоддийлик фақат 
тақлидгагина хос эмас. Буни олмошда ҳам кузатиш мумкин. Чунки унинг 
маъноси фақат матн таркибидагина англашилиб, шу боисдан «ичи бўш» 
сўз сифатида баҳоланади. Аммо бу «маъновий бўшлик» олмошни 
мустақил сўз сифатида қарашга монелик қилаолмаган. Демак, бу 
номустақил 
сўз 
сифатида 
қараб 
келинган 
тақлиднинг 
ҳам 
«мустақиллашуви»га тўсиқ бўла олмаслиги керак. 
Тақлид морфологик жиҳатдан ўзгарувчан бўлиб, бу билан тўла 
маънодаги мустақил сўз бўлган равишдан ҳам устун туради: 
одамларнинг 
ғовур-ғувури, эшикнинг тақир-туқуридан
каби. 
Тақлид чекланмаган мучаланувчанликка эга: 
1.
Кесим: 
Атроф ғала-ғовур

2.
Эга: 
Тақир-туқур тинмади

3.
Ҳол: 
Шабада ғир-ғир эсади

4.
Тўлдирувчи:
Одамларнинг вағир-вуғуридан қулоқлар битгудек
.
5.
Аниқловчи:
Маҳаллада дув-дув гап
.
 
Демак, тақлид «борлиқ ҳодисасига тақлиднинг лисоний ифодаси» 
умумий грамматик маъносига эга.


478 
Кўринадики, ўзбек тилидаги тақлид семантик-морфологик-синтактик 
жиҳатдан мустақил сўз мақомига эга. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет