81
биринчиси ЯҲВО(яккалик, ҳодиса, воқелик, оқибат)ни
санаш билан
чекланса, иккинчиси бу ЯҲВОни УМИС(умумийлик, моҳият, имконият,
сабаб)га бирлаштиради ва УМИС нуқтаи назардан ЯҲВОни тушунтиради.
Мана шундай ёндашиш нарсага субстанциал ёндашишни ташкил этади.
Нарса мавқеида лисоний бирлик келганда бундай ёндашиш
субстанциал тилшунослик асосини ташкил этади.
Бундай тилшунослик лисоний бирлик зотини унинг умумий маъноси
сифатида талқин этади.
4-§. Тилга субстанциал ёндашиш тарихидан
Тилшуносликда умумий маъно моҳияти.
Диалектикада умумий ва
хусусий, тасаввуфда кулл ва жузв ўта муҳим категория ва тушунча бўлиб,
уни чуқур ва атрофлича ўзлаштирмай туриб, нарса-ҳодисанинг ҳақиқий
моҳиятини тушуниш мумкин эмаслиги сўнгги йилда амалга оширилаётган
тадқиқот ишида бот-бот таъкидланилмоқда
1
“
Диалектик мантиққа кўра
яккаликка нисбатан олинган умумийлик бу – таркибида мазкур яккалик
мавжуд бўлган алоқа тизими. Умумийликни
айнан шундай тушуниш у
ҳақда конкрет – умумий тушунчани ҳосил қилишга олиб келади”.
2
Диалектиканинг субстанцияни аниқлашга доир таълимотидан
маълумки, хусусийликка моддийлик, алоҳидалик ва беҳисоблик хос
бўлса, умумийлик учун бевосита кузатишда берилмаганлик, хусусийликда
такрорланиб туриш, чегараланганлик каби белги хос. “Умумийлик ва
хусусийлик бир-бирига зид нарса эмас. У бир-бирининг инкори диалектик
нисбийдир: хусусийликдан моддий, шаклий, даврий, маконий муайянлик
1
Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари:
филол.фан.номз. ...дисс...автореф. –Т., 1995; Зикриллаев Ғ. Истиқлол ва адабий тил. –Т.: Фан, 2004; Иванов
С.Н. Грамматик тадқиқотларнинг методологик муаммолари. Монография. Рус тилидан И.Мирзаев
таржимаси. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2004; Баҳриддинова Б. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг
тур категорияси. : филол.фан.номз. ...дисс...автореф. –Т., 2002.
2
Иванов С.Н. Грамматик тадқиқотларнинг методологик муаммолари. Монография. Рус
тилидан И.Мирзаев таржимаси. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2004; К общему учению о падеже. «Якобсон
Роман. Избранные работы. Составление и общая ред. В.А.Звегинцева. –М.: Прогресс, 1985.
82
четлаштирилмаса, у умумийликка айланади ва аксинча умумийликнинг
моддий, шаклий, даврий, маконий воқеланиши хусусийликдир”.
1
Тилшуносликда лисоний умумийлик ва
хусусийликни фарқ қилиш
жуда катта аҳамият касб этади. Бу эса табиийки тил ва нутқни, лисоний ва
нутқий бирликни фарқлашда намоён бўлади.
Тилшунослик тарихида умумий ва хусусий маънони фарқлаш
масаласи кўпгина мунозарага сабаб бўлган.
2
Ўзбек тилшунослигида бу муаммо олима Ш.Шаҳобиддинова ишида
атрофлича таҳлил этилди.
3
Лисоний умумий маъно? Бу саволга жавоб бериш учун дастлаб оддий
бир пиёла (стакан) буюмига мурожаат қилайлик. Биз пиёлани ранг-баранг
вазифа ва мазмунда ишлата оламиз: у ҳам суюқлик ичиш қуроли, ҳам
ўлчов андозаси, ҳам айлана чизиш воситаси, ҳам зарба бериш қуроли, ҳам
совға сифатида тақдим қилинадиган буюм. Пиёланинг ҳар бир
қўлланишдаги
мазмуни хусусийдир, яъни суюқлик ичиш учун тубли;
совға қилиш учун қимматбаҳо, гўзал; айлана чизиш учун чети бутун; зарба
бериш учун қаттиқ бўлиши керак.
Лекин пиёланинг умумий мазмуни ҳам бор. Умумий мазмунини ўзбек
миллий кичик ҳажмли рўзғор буюмидан бири ва қўлда суюқлик ичиш
учун мослашганлиги ташкил этади.
Айтиб ўтганимиздек, лисоний умумийлик бу фонема, морфема,
лексема ва қолип. Бунинг
умумий маъноси тилшуносликда, жумладан,
ўзбек тилшунослигида кенг муҳокама этилган ва бу бирликнинг умумий
маъноси қаерда ва қандай очилади, деган саволга диалектиканинг билиш
назарияси асосида хусусийликни бутунлик сифатида идрок этиш орқали
амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса чиқарилган.
1
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: ЛГУ, 1959; Неъматов Ҳ.,
Сайфуллаева Р., Қурбонова М. Ўзбек тили структурал синтаксиси асоси. –Т.: Университет, 1999.
2
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий
грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001; Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно
талқини хусусида:филол.фан.номз.дисс. автореф. –Самарқанд, 1993; Якобсон Р.О. Заключительное
слово по докладу // IV международный съезд славистов. Материалы дискуссии. Т. 2.
Проблемы
славянского языкознания. –М., 1962.
3
Якобсон Р.О. Заключительное слово по докладу // IV международный съезд славистов.
Материалы дискуссии. Т. 2.
Проблемы славянского языкознания. –М., 1962.
83
Умумийликнинг моҳияти мълум бир умумийликнинг ўзига ўхшаш ва
фарқли умумийлик билан муносабатидагина очилиши мумкин. Демак, ҳар
бир фонеманинг, лексема, морфеманинг умумий маъноси шунинг ўзи
билан муносабатдош бўлган морфеманинг маъно жиҳатдан ўзаро
муносабатида очилади.
Энг кичик лисоний бирлик бўлган
Достарыңызбен бөлісу: