Ўзбекистон республикаси


фонеманинг умумий маъноси



Pdf көрінісі
бет37/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

фонеманинг умумий маъноси
сифатида лисоний бирликнинг шаклини тартиб бериш ва лисоний бирлик 
шаклини бир-биридан фарқлаш саналиши мумкин. Тасаввуфда 
умумийликнинг мажмуи асмо ва сифот сифатида қаралиши фонема 
моҳиятини “маъно фарқлашга хизмат қиладиган дифференциал ёки 
фарқловчи белги мажмуаси” сифатидаги таърифида ўзининг ёрқин 
ифодасини топади. Ҳар бир алоҳида олинган фонеманинг ҳам умумий 
маъноси бўлади. Масалан, [а] фонемасининг унлилик, кенглик, 
лабланмаганлик; [у] фонемасининг унлилик, торлик, лабланганлик; [п] 
фонемасининг ундошлик, шовқинлилик, жарангсизлик, портловчилик, 
лаб-лаблик каби белгиси имконият сифатида сўзловчи онгида “товуш 
образи” сифатида яшайди ва бу типик белги нутқда воқеланади, бошқача 
қилиб айтсак, фонетик умумийлик хусусийлаштирилади. 
Худди шунингдек
лексема
ҳам ўхшашлик қаторида, қўшничилик 
муносабатида турлича имкониятга эга бўлган ҳолда умумий маъно ҳосил 
қилган ҳолда жамият аъзоси онгида тайёр ҳолда яшайди. Лисоний бирлик 
сифатидаги лексема бири иккинчисиз мавжуд бўла олмайдиган икки 
томон-номема, яъни товуш қобиғи ва маълум бир тушунча асосида 
вужудга келган умумлисоний маъно-семема бирлигидан иборат “Семема 
лексеманинг ички, маъно томони бўлиб, лексеманинг ўхшашлик ва 
қўшничилик муносабати орқали аниқланадиган аташ, ифода вазифа 
семасининг бир бутунлигидир”
1
Жумладан, опа лексемасининг маъноси 
қуйидагича: “Бир ота-онадан туғилган фарзанд ичида ўзидан кичикка 
(укасига, синглисига) нисбатан катта қиз”. Демак, 
опа
лексемасининг 
семемаси бевосита шу лексеманинг ўзидан эмас, балки унинг 
ота, она, 
фарзанд, ука, сингил
каби лексема орасида мавжуд бўлган, бевосита 
1
Неъматов Ҳ. Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асоси. -Т.: Ўқитувчи, 1995, 66- б. 


84 
кузатишда берилмаган, аммо айни вақтда онгимизда яшовчи 
муносабатнинг жами орқали аниқланади. 
Морфеманинг умумий маъноси нимада? Морфеманинг ҳам умумий 
маъноси морфема тизимидагина очилиши мумкин. Масалан, ўзбек тилида
келишикнинг умумий грамматик маъноси “олдинги сўзни кейинги сўзга 
боғлаш” сифатида тавсифланади ва ўзбек тилидаги келишикнинг барчаси 
учун бу умумий грамматик маъно умумий. Бу умумий маъно қаратқич 
келишигида”отни отга аниқловчи вазифасида боғлаш”, тушум келишигида 
“отни феълга тўлдирувчи вазифасида боғлаш” каби хусусий кўринишда 
намоён бўлади. 
Умумий маъно хусусий маънони умумлаштириш асосида эмас, балки 
лисоний бирликнинг ўзаро парадигматик муносабати орқали 
аниқланилади ва шу бирликнинг барча нутқий маъноси учун имконият, 
моҳият, сабаб мавқеида бўлади, яъни хусусийликни механик 
умумлаштириш асосида умумий маъно ҳосил қилинмайди, аксинча, 
онгдаги парадигмадаги муносабат асосида умумий маъно очилади ва бу 
умумий маъно хусусий маънони тушунтиради. Чунончи, “опа” 
лексемасининг
опа ака 
сингил ука 
фарзанд 
опа ~ ака 
сингил ~ ука 
парадигмасидан биз “опа” сўзининг умумий маъносини “бир ота-
онадан бўлган фарзандидан аёл жинсига мансуб бўлиб ўзидан кичика эга 
бўлган фарзанд” деб оча оламиз. “Опа” лексемасининг миллионлаб 
конкрет воқеланишида мана шу умумий маъно у ёки бу кўринишда 
воқеланади. Аниқроғи, “опа” сўзининг нутқий воқеланишидаги хусусий 
маънонинг барчасини мана шу умумий маъно тушунтиради ва унга 
нисбатан сабаб мавқеида бўлади. Қон-қариндошлик сўзи мисолида бу 


85 
масала М.Нарзиева томонидан батафсил таҳлил этилган бўлишига
қарамай, битта ҳодисани мисол тариқасида таҳлилини келтирамиз. 
ЎТИЛда келтирилган қуйидаги мисолни оламиз: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет