Тадқиқотнинг объекти сифатида ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача бўлган даврда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида кечган демографик жараёнларни тарихий-илмий жиҳатдан ўрганиш ҳолати масаласи белгиланди.
Тадқиқотнинг предметиниХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг ҳолати, ривожланиш динамикаси ва муаммоларини ўрганиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари.Тадқиқотни ёритишда тарихий- хронологик, муаммовий-ҳудудий ёндашув, тарихий-маданий ворисийлик ва изчиллик, статистик таҳлил, қиёсий-тарихий таҳлил каби усуллардан фойдаланилди.