Учинчи гуруҳ адабиётларга мустақиллик йилларида яратилган тадқиқотлар киради. Жумладан, ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларга доир муҳим маълумотлар А.Р.Муҳаммаджоновнинг тадқиқотларида ёритилган8. Республикадаги ижтимоий-демографик вазият Р.Аминова, Р.Убайдуллаева, Ф.Камилова, Л.Максакова асарларида қисман ёритилган9. Бу даврда амалга оширилган тадқиқотларда, асосан, “ривожланган социализм” даврида партиянинг ўрни ва ролига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур тадқиқотлар кўплаб архив манбаларидан фойдаланилганлиги ва бой фактик материалларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга, бу тадкиқотларнинг аксариятида коммунистик ғоянинг таъсири сезилиб туради.
Шунингдек, демографик тадқиқотлар бўйича А.Ҳазратқуловнинг илмий тадқиқотида10 республика аҳолиси ижтимоий турмушида оғир иқтисодий ҳолатларни олиб келган тарихий давр “турғунлик” ва “қайта қуриш” масалаларига эътибор қаратилиб, республикамиздаги аҳолини миллий таркиби, уларнинг муаммолар ҳамда камчиликлари, совет мафкурасининг сохта режаларининг натижаси ҳамда оқибатлари тарихий манбалар билан таҳлил этилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Демографик илмий изланишлар натижасида яратилган Л.П.Максакованинг илмий монографиясида қайд этиб ўтилган11 мамлакатимизда шаклланган бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки натижалари, шунингдек, тадқиқотда меҳнат ресурсларини манбаси, аҳоли сони ва ишлаб чиқаришдаги иштироки билан боғлиқ муаммолари тадқиқ этилган бўлиб, унда аҳоли бандлиги муаммоларининг кўрсатиб берилган.
Ўзбекистондаги демографик жараёнларнинг 1970-1980 йилларидаги натижалари бўйича мукаммал илмий тадқиқотлар олиб борган Д.Б.Бобожонованинг илмий тадқиқотида12 мамлакатмиздаги миллатларнинг демографик ҳолати ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги иштирок алоҳида таҳлил этилиб, ушбу манбалар холисона ҳамда ҳаққоний таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар, муаммолар, аҳолининг жойлашуви, мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг ривожлантиришдаги ўрни тарихий манбаларни ёритувчи статистик ва архив материаллари асосида демографик жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги ўзига хос жиҳатлари илмий асослаб берилган.
Мамлакатимизда демографик жараёнларни ривожланиш ва тараққий этиши билан боғлиқ масалаларни, аҳоли сони ва салмоғини ўсиш ҳолатларни, аҳоли кундалик эҳтиёжлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаларини иқтисодчи13, географ14 ва демографлар15 олимларнинг илмий тадқиқотчиларнинг илмий-амалий тадқиқотларини ўзида акс эттирган асарлардан ҳамда илмий тадқиқотлардан билиш мумкин. Янги Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилган тадқиқотларда демографик жараёнлар билан боғлиқ масалани тарихий нуқтаи назардан ўрганишга киришиб, бир катор тадқиқот ишларини олиб бордилар лекин бу ишлар етарли эмас. Шу сабабли хам мазкур йўналшцдаги тадқиқот ишларини янада жонлантириш, камровини кенгайтириш зарур16. Бу даврда тарихчилар томонидан чоп этилган нашрларда Ўзбекистон аҳолиси таркиби, туғилиш даражаси, аҳоли миграцияси каби масалаларга янгича нукгаи назардан ёндашишга ҳаракат қилинган17.
Шунингдек, ХХ асрнинг 20-30-йилларида Сурхон воҳасидаги Паттакесар, Жарқўрғон, Денов, Бойсун ҳудудларида қулоқ хўжаликларининг тугатилиши оқибатида аҳоли маълум қатламининг сурган қилиниши масалалари Р. Шамсутдиновнинг асарларида кўрсатиб берилган18.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг асослари бўйича катта илмий тадқиқотлар олиб борган, демография тарихи, Ўзбекистонда аҳолининг сони ва таркиби, демографик сиёсат, оиланинг табиий ўсиши, мустамлака ва совет ҳокимияти давридаги демографик жараёнларни таҳлил этган олима М.Р.Бўриеванинг асарлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир19. Бундан ташқари тарихчи олим Қ. Ражабовнинг асарида 1920-1924 йилларда Шарқий Бухоро20 аҳолисининг ижтимоий таркиби ва турмуш тарзига оид муҳим маълумотларни ҳам учратиш мумкин.
Тарихчи олима Р.Холиқованинг монографиясида эса Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг ХIХ асрнинг II ярмидан – хх асрнинг I ярмигача бўлган даври билан боғлиқ сиёсий, иқтисодий, маданий ва маҳаллий давлат бошқарувининг ўрни ҳамда жанубий ҳудудлардаги бекликларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир маълумотлар таҳлили келтирилган21. Шунингдек, тадқиқотда Бухорода рус манзилларининг ташкил топиши натижасида рус ҳарбий плацдармларининг пайдо бўлиши, унинг демографик жараёнларига таъсири, миллий таркибнинг ўзгариши, рус қишлоқларини жойлаштириш борасида Россиянинг олиб борган бир томонлама миллий сиёсати тўғрисидаги тарихий маълумотлар таҳлил этилган.
Шу даврда Сурхон воҳаси тарихига оид муҳим илмий монографиялар ҳам нашр этилди. Жумладан, А. Н. Рўзиев, З. Мирзаев ва Э. Қобиловлар, С.Турсунов ва бошқалар (ҳаммуалифликда) Ж. Мирзаев ва М. Азимовларнинг монографиялари нашр қилинди22.
Бундан ташқари Р.Муртазаеванинг тадқиқотларида демографик жараёнларнинг назарий асослари толерантлик ғояси асосида миллатлараро муносабатларнинг ижобий хусусиятларини шакллантириш, халқларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий ҳусусиятлар, тил, маданий ва диний анъаналари уйғунлигини шакллантириш, этник толерантлик масалаларини ижобий ҳал этиш ва унинг тарихий асосларини ўрганиш масаласи илмий таҳлил этиб берилган23.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги демографик жараёнларни илмий таҳлил этишда Ҳ.Холмўминовнинг монографияси совет сиёсатида маҳаллий шароитлар, хусусиятлар эътиборга олинмаганлиги оқибатида, аҳолининг демографик жараёнлар ҳолатида юзага келган муаммолар ва миграция жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида баён этилган24. Бироқ ушбу китобларда Бухоро амирлиги ва совет ҳокимиятининг 1940 йилгача жанубий ҳудудларга хос демографик жараёнлари ва юзага келган муаммоларига тўхталиб ўтилмаган.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларни илмий таҳлил этиш жараёнида аҳолининг жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, миллий таркиби, миллатлараро муносабатлар, аҳолининг маданий ва сиёсий ҳаётдаги ўрни каби масалалар ҳам муҳим ўрин тутади ва ушбу жиҳатларни таҳлил этган. Ф.Ниёзова, А.Мингноров, Р. З.Расулов, Л.П. Максакова, Г. Ю. Остонов, У Абдуллаев, С. Боймуродов, Д. Расуловаларнинг25 мақолаларидан ҳам диссертацияда ўз ўрнида фойдаланилди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демографик жараёнларга бевосита ёндош бўлган тадқиқотларга Э.А.Қабулов, Ж. Н.Турсунов, Н. М. Файзиев, А. Мамажонов, А.Р.Холиқова, Ҳ.Холмўминов ва Н.Бабаджановаларнинг тадқиқотларини киритиш мумкин. Ушбу тадқиқотларда Ўзбекистон жанубий ҳудудларида демографик жараёнларни ўрганишда миграция, экология масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ушбу тадқиқот ишларида демографик жараёнлар билан боғлиқ миллий маданият, ижтимоий муносабатлар, миллий таълим-тарбиядаги ўзгаришлар, қишлоқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи масалалари Ўзбекистондаги демографик жараёнлар билан боғлиқ ҳолда илмий таҳлил этилган26.
Лекин, тадқиқот мавзуси бўйича алоҳида илмий тадкиқот иши олиб борилмаган, балки диссертацияда кўтарилган масалаларнинг айрим жиҳатларига эътибор қаратилган. Булар қаторига Р.Муртазаева, Ш.Абдуллаев, Х.Юнусова, А.Назаров, З.Абдалова, Ф.Абдурахманов, О.Мусаев, Р.Назаров, К.Расулов, С.Давлетов, Ҳ.Холмўминов, Н.Бабаджанова ва Ё.Розимоваларнинг диссертацияларини киритиш мумкин27. Бу диссертациялар XX асрнинг охирги чораги давомида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз берган тарихий ўзгаришлар ҳақидаги фикр ва тасаввурларни янада кенгайтириш имконини беради. Кейинги йилларида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини манбалар асосида ўрганиш бўйича халқаро, республика ҳамда минтақавий аҳамиятга эга бўлган илмий анжуманлар ташкил этилди. Ушбу илмий анжуманларда Қозоғистон, Тожикистон, Россия мамлакатларида ва Тошкент, Самарқанд, Қарши, Термиз ва бошқа шаҳарларда ташкил этилган илмий анжуманлар материалларида демографик жараёнлар қисман бўлсада таҳлил этилган28.
Тадқиқотлардаги кўплаб фактик материаллар катта аҳамиятга эга. Лекин, танланган мавзу бўйича алоҳида илмий тадкикрт иши йўқ. Мазкур тадқиқот ишларида қўйилган масалаларнинг баъзи томонлари кисман ёритиб берилган, холос.
Достарыңызбен бөлісу: |