"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY"
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
165
УДК: 619:636.2:616.084
БУЗОҚЛАРДА АНЕМИЯНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ, ПАТОГЕНЕЗИ,
КЛИНИКАСИ ВА ДИАГНОСТИКАСИ
Мустақил изланувчилар:
Ш.А.Ботирова, Б.Т.Сидиқов,
илмий раҩбар, в.ф.д., доцент
Б.М.Эшбуриев.
Аннотация. Мақолада бузоқларда анемия
касаллигининг асосий сабаблари,
патогенези, клиникаси ва диагностикаси усуллари баѐн қилинган.
Калит сўзлар. Анемия, алиментар, гипопластик, зотдор ҩайвонлар, регенератор,
гипорегенератор ва арегенератор анемиялар.
Кириш. Республикамизда чорвачиликни хусусий мулкчилик асосида жадал
ривожлантириш ва рентабелли соҩалардан бирига айлантириш, аҩоли турмуш
даражасини ошириш, ички бозорни гўшт, сут каби ҩаѐтий муҩим озиқ-овқат
маҩсулотлари билан барқарор тўлдиришнинг муҩим омили сифатида ривожлантиришга
катта эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, ѐш ҩайвонларнинг юқумсиз касалликлари
жумладан, алиментар анемия касаллиги бу муаммоларни самарали ҩал этишга катта
тўсқинлик қилмоқда.
Сигирлар бўғозлик даврида модда алмашинуви даражаси кучаяди,
чунки она
қорнида ривожланаѐтган ҩомиланинг ўсиши учун кўп миқдордаги энергия сарфланиб, бу
жараѐнлар бўғозликнинг охирги 2 ойи давомида янада жадал кечади. Шунинг учун ҩам
сигирларнинг соғимдан чиқарилган даври ўртача 60 кунни ташкил этиши зарур. Бу
муддатни қисқартирилиши сигирлардан шу лактация давомида сут олишни
кўпайтирсада, кейинги лактация даврида маҩсулдорликнинг кескин камайиши ҩамда
ҩомиланинг ривожланишига ѐмон таъсир кўрсатиши мумкин. Оқибатда бузоқлар
нимжон, ҩаѐтчанлиги ва касалликларга чидамлилиги паст бўлиб туғилади ва келгусида
подани тўлдириш учун яроқсиз бўлади.
Анемияларнинг
сабаблари
турлича
бўлишига
қарамасдан
уларнинг
ривожланишида асосий ўринни эритроцитларнинг суяк илиги имкониятларидан кўп
даражада ўлиши ва гемоглобиннинг камайиши ҩамда суяк илигида эритропоэзнинг
бузилиши оқибатида эритроцитларнинг кам миқдорда ҩосил бўлиши жараѐнлари
эгаллайди. Суякилигида қон ҩосил бўлишининг ҩолатига кўра, регенератор,
гипорегенератор ва арегенератор анемиялар фарқланади.
Интернет маълумотларига кўра (http://veterinar.selhozizdat.ru/avet) ўткир
гемолитик анемия пайтида гипоксия ва қон ҩосил қилувчи аъзолардаги ўзгаришлар
билан боғлиқ симптомлар: (шиллиқ пардалар ва тери пигментсиз жойларининг оқариши,
тахикардия, ҩансираш, ҩолсизланиш, тезчарчаш, иштаҩанинг пасайиши, ҩазм
фаолиятининг бузилиши ва кўпинча тана ҩароратининг кўтарилиши); иккинчи гуруҩ
гемолитик анемияга хос клиник белгилар: шиллиқ пардаларнинг оқариши ва сарғайиши,
эритроцитларнинг кўплаб гемолизи кузатилганда гемоглбинурия характерли бўлади.
Экологик ҩолатнинг ўзгариши, ҩайвонлар
учун фаол мацион, қуѐш нури,
сифатли ва тўйимли озиқаларнинг етишмаслиги, ҩайвонларни ѐши, маҩсулдорлигива
физиологик ҩолатини ҩисобга олган ҩолда озиқлантирмаслик уларда модда
алмашинувларининг издан чиқиши,
шунингдек, бузоқларда алиментар анемия
касаллигининг тез-тез қайд этилиши, касалланган бузоқларнинг ўсишдан қолиши, ўлими,
даволаш тадбирлари учун харажатлар ва насиллик хусусиятларининг пасайиши ҩисобига
хўжаликларга катта иқтисодий зарар етказилади.
Адабиѐтлар маълумотларини таҩлил қилиш шуни кўрсатадики, ҩозирги кунгача
республикамизнинг фермер хўжаликлари шароитида бузоқлар орасида алиментар анемия
касаллигининг тарқалиши, етиологияси, диагностикаси,
унинг организм табиий
резистентлиги билан боғликлиги ҩамда касалликни даволаш ва олдини олиш чора
тадбирлари тўлиқ ўрганилмаган. Бузоқларда алиментар анемия касаллигини даволашда