Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет179/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   418
"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
172 
шуни исботладики, у даврдаги Ренессансда араб халифалигига бўйсундирилган барча 
халқларнинг маданий ютуғлари баробар иштирок этади, бир бутун холда IХ-ХII асрлар 
Ренессансини ташкил этади. Европа Ренессанси даврида лотин тили сингари араб тили 
ҩам бу даврда илмий алоқа қуролига айланган бўлиб, илмий асарларнинг Яқин ва Ўрта 
Шарқ мамлакатларида кенг тарқалиши ва шуҩрат қозонишини таъминлар эди. Илмий 
асарларнинг араб тилида бўлиши, масалага юзаки қараганда, унинг яратувчиси, 
муаллифи фақат араблар эди деган нотўғри хулосага олиб келиши мумкин. ―Араб 
Ренессанси‖ ана шунинг оқибатидир. Аслида ―Араб Ренессанси‖ термини IХ-ХII 
асрларда Миср, Сурия, Ироқ, Мағриб каби араб мамлакатларида юз берган маданий 
ривожланиш сифатида талқин этишни тақозо қилади [3, 13-14]. Европага араблар орқали, 
юнон олимлари, мутафаккирлари асарларига араб тилида ѐзилган шарҩлар, араб тилига 
қилинган таржималар орқали ҩам олиб кирилди. Бу жиҩатдан Яқин ва Ўрта Шарқ даври 
Уйғониш маданияти Европани қадимги юнон маданияти билан таништиришда катта рол 
ўйнади. 
Демак, Шарқ Ренессансининг энг яхши ютуғлари, руҩи Европадаги Ренессанс 
даври мафкурасини тайѐрлаш, унга фаол ижобий таъсир этиш орқали умуминсоний 
маданиятнинг, табиий-илмий фикрлар, илғор ғояларнинг ривожига хизмат қилди. 
Албатта, шу билан бирга Европа ва шарқдаги Уйғониш даври маданияти шаклланиши ва 
ривожида маълум фарқлар ҩам бўлган, лекин файласуф-олим М.М.Хайруллаев 
айтганидек: ―...улар ўртасида ғоявий боғланиш ҩам бор ва бу фарқлар яхлит бир бутун 
босқичннг жаҩон маданияти, жаҩон фалсафасининг умумий жараѐнининг турли 
жабҩалари, жиҩатлари сифатида намоѐн бўлади‖ [5, 66]. Шу ўринда рус адиби 
С.Б.Стульгинскийнинг фикрини келтиришни жоиз деб топдик: ―Ғарб оқил, Шарқ-
донишманд, Ғарб-кенглик, Шарқ-теранлик, Ғарб-ҩаракат билан яшаган, Шарқ эса орзу-
умид билан. Ҩаѐл, умиддан афсоналар туғилади, кейинчалик халқ афсоналаридан 
фалсафий тизимлар шаклланади. Халқ афсоналари фалсафанинг манбаидир. Агар 
Ғарбнинг атоқли олимлари фаол бўлсалар, Шарқда улар файласуфлардир. Олимлар 
Шарқ афсоналарида нафақат чуқур фалсафий тизимлар, балки ҩамма фалсафий оқимлар, 
ҩинд европа мифологиясининг ибтидосини топдилар. Ғарбга нисбатан бир неча асрлар 
аввал Шарқда ер юзидаги ҩамма жонзотларнинг эволюцияси ҩақидаги таълимот ишлаб 
чиқилган эди‖ [6, 5]. 
Хулоса 
Шундай қилиб, хулосалаб, айтиш мумкинки, Қизил империя даврида фалсафий 
мерос ҩам марксистик методология асосида тадқиқ қилиниб, фалсафий фикрлар тарихий 
тараққиѐти билан бир-бирига қарама-қарши қўйилган, партиявийлик, синфийлик 
мезонлари асосида баҩоланди. Ана шу мезондан иттифоқдош республикаларни маданий-
фалсафий меросни ўрганишда ҩам кенг миқѐсда фойдаланилди шу билан бир қаторда, 
файласуф-олимларимиз томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида, 
жаҩон фалсафий адабиѐтларида кенг тарқалган европамарказчилик, осиѐмарказчилик, 
нигилизм, ирқчиликка қаратилган таълимотларнинг асоссизлиги, бирѐқламалиги илмий 
далиллар асосида исботлаб берилди. Жумладан, ҩар бир халқнинг меросини ўрганишда, 
унинг аҩамиятини камситмасдан, холисона, одилона ѐндашиш кераклиги ўша давр 
ҩукмрон мафкураси доирасида кўрсатиб берилди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет