"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY"
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
269
УДК: 80/81
„HAND“ – „ҚЎЛ“ КОМПОНЕТЛИ СОМАТИЗМЛАРНИНГ
ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРДА ҚЎЛЛАНИШИ
Умаржонова Гузал Мухторовна
Фарғона давлат университети
факультетлараро
чет тиллар
кафедраси катта ўқитувчиси
Фразеологик бирликлар ичида соматизмлар алоҩида ажралиб туради, уларнинг
ўзига хос хусусияти шундаки, таркибий қисмининг асосини инсон ѐки ҩайвон тана
аъзолари ташкил қилади.
Соматизмлар инсонга бевосита йўналтирилганлиги, унинг танасининг бир қисми,
ҩаѐт
фаолияти, нутқда фойдаланиш частоталар даражаси ва ҩар қандай тилнинг
универсал лексик ва семантик пойдеворини ташкил этади.
Одамлар тана қисмларининг номларини мажозий маънода ишлатиб таққослаш,
метафора, иборалар, атамалар орқали ўз фикрларини янада тўлиқроқ етказиши ѐки
айтилган нарсалар ҩақида кўпроқ таассурот қолдиришга интилади.
Ҩар қандай ҩис-
туйғуларнинг намоѐн бўлиши дастлаб физиологик ҩаракат эканлигини англатади.
Мимика - бу шахснинг юз ифодасини ўзгартиришдир. У
сизнинг барча универсал ҩис-
туйғуларингизни ифодалашга имкон беради: хафагарчилик, бахт, жирканиш, ғазаб,
ажабланиш, қўрқув ва нафрат.
Тана қисмларининг анатомик маъноси талайгина.
Қўл - инсоннинг юқори қисмидаги анотомик восита эмас,
балки инсонни бошқа
жонзотлардан ажратиб туради. Қўл - бу инсоннинг ҩолати, кайфияти ва
муносабатларининг намоѐн бўлиши. Қизиғи шундаки, таққосланадиган тилларда қўл, кўз
ва бошни назарда тутадиган
фразеологик бирликлар
, гап, асосан нутқ фаолиятида
биринчи ўринда туради.
Бу ҩолат ички тиллар билан тушунтирилиши мумкин эмас.
Ушбу
таркибий қисмлар бевосита
сезги (кўз) ва мантиқий (бош) маълумотларга,
шунингдек, унинг ҩақиқати - амалиѐт (қўл) ўлчовидир [1].
Тилшунос олим Ханс Шеманн
имо-ишораларнинг тезкор ифодаси сифатида жест ва мимикалар ички ҩақиқатга эга, бу
ҩам қўл ва кўз атрофидаги ибораларга ўтказилади. Улар айниқса, тасвирий ва кўп
қиррали бўлиб, инсон ичида чиндан ҩам яратилгани учун инсон тилининг фаолияти ва
уни етказиш механизмлари ҩақида муҩим маълумот берган.
―Hand‖ – ―қўл‖га одатда фаолият, куч ва адолат рамзи сифатида қаралади, дейди
олим Удо Беккер [3, 121]. Куперни изоҩлашича эса, қўлларимиздан ―талаб қилиш, ваъда
бериш, чақириш, ҩайрихоҩ бўлиш, таҩдид қилиш, рад этиш, ифода этиш, сўраш ѐки йўқ
қилиш‖ учун фойдаланамиз. ―Аммо биз уларни ―қувонч, қайғу, иккиланмаслик, тавба
қилиш, ўлчов, миқдор, рақам ва вақт‖, шунингдек, ―рағбатлантириш, таъқиқлаш,
тасдиқлаш, ҩайрат ва шармандалик‖ни англатиш учун ҩам ишлатамиз‖ [4, 72].
Бугунги кунда ҩам қўл муҩим аҩамиятга эга. Шундай қилиб қўл сиқиш билан бир
қаторда, қўл қонуний рамз ҩисобланади, аммо динда, одатда, нажот, куч ва марҩамат
учун воситачи ѐки ҩимоя рамзидир [3, 121]. Хулоса қилиш керакки, қўл ҩали ҩам куч,
фаоллик, онгга етказиш, ҩимоя ва адолат каби тушунчалар билан боғлиқ [4, 72].
Инсонларнинг сифати ва хусусиятларини эътиборга олган ҩолда кўплаб соматик
фразеологик бирликлардан мисоллар келтириб ўтамиз:
eine grüne Hände haben – қўли гул
die Hände nach jmdm. etw. ausstecken – худбинлик қилмоқ
eine milde Hand haben – сахий, очиққўл бўлмоқ
sich die Hände reiben – ичиқоралик қилмоқ
die Hände in den Schoss legen – лаллаймоқ
die Hand auf der Tasche halten – хасис
die Hände über dem Kopf zusammenschlagen – қўлларни боши устида кўтармоқ