"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 384
Сокинликни қумсар юрак,
Кўкни севган қушчасимон.
Тоғлар, менинг истагим – сиз.
Тўлқинлардир жонга ҩузур,
Тўлқинларни истар қалбим.
Тинч қирғоқда турган қайиқ
Буронларни севган каби.
Истакларим ўзинг – дангиз.
12
Шоир шеърларига хос бўлган қатъий ишонч, ҩаѐтсевар туйғу ифодаси ижодкорликка
бўлган кучли иштиѐқдан келиб чиққан. ―Мени ўлдиролмас‖ шеърида ушбу ғоявий мотив
баралла куйланади.
Саккиз мисрадан иборат бўлган ушбу шеърнинг дастлабки тўрт қаторида шоир
қалбини ҩеч қандай куч маҩв этолмаслиги, ҩар қандай балоларга, ҩатто ишқдан
яраланган бўлса-да, юрагининг енгилмаслиги, ҩар қандай алам-ситамларни енгиб ўтишга
қодирлиги баѐн этилади. Чунки бу қалб дунѐни севади, ҩаѐтни бир қўшиқ каби
чанқоқлик билан севади.
Дунѐни севаман – юрагим қайноқ,
Севаман бус-бутун барча рангини.
Қўшиққа чанқоқман – ҩаѐтга чанқоқ,
Балки шу чанқоқлик ўлдирар мени!
13
Бироқ, бу романтик туйғулар шоир шеъриятида ўткинчи ҩолат бўлиб чиқди.
Шеъриятнинг сирли сўқмоқларига чуқурроқ кириб борган сари, ижоднинг қалбни минг
хил азобларига, қийноқларига дучор этувчи ―инжиқликларини‖ ҩис этиб борган сари
шоир қалби романтик туйғулардан воз кечиб, ҩаѐт ва ижоднинг нотаниш суқмоқлари
сари боради. Бу йўлда иккиланишлар, изтироблар, қониқмаслик асосий мезон
эканлигини англай бошлайди. Бу англаш шоирнинг лирик қаҩрамонини сўнгсиз
изтиробларга солади. Лирик қаҩрамон илк марта ўзини ўзи тафтиш қила бошлайди:
ҩаѐтда яшашдан мақсад нима? Яратувчилик ишқи-чи? Шеърий мисралар орқали
бошқаларнинг қалбини забт этиш шавқи нимада? каби саволлар лирик қаҩрамонни
сўнгсиз ўйларга солади. Энди биз Азим Суюн шеъриятида ўзи билан ўзи ѐлғиз қолиб, ўз-
ўзига ҩисоб бераѐтган, ўз-ўзини тафтиш қилаѐтган безовта қалб оғриқларини кўрамиз.
―Август оқшомларида‖, ―1975 йил 22 февраль‖ ―Янги йил кирмоқда‖ каби шеърлари шу
жиҩати билан ажралиб туради.
―Август оқшомларида‖ шеърида ифодаланаѐтган туйғулар шоирнинг тиниқ феруза
осмон тагидаги ўй-ҩаѐллари асосига қурилган. Таъкидлаш жоизки, мазкур шеър руҩий
кечилмалардаги пуртаналари билан, лирик қаҩрамоннинг тизгинсиз ўй хаѐлларидаги
зиддиятлийлик билан, атоқли шоир Абдулла Ориповнинг шу типдаги шеърларига
ҩамоҩангдир. Биз бу шеърда лирик қаҩрамоннинг дастлабки шеърларидагидек катта бир
романтик руҩ билан ҩаѐтга чанқоқлигини изҩор этаѐтган масрур қаҩрамонни кўрмаймиз.
Бунда энди салқин тоғ этагида ой балққан кенгликларга қараб ўйланаѐтган ва шу
ўйларида ўзининг шошиб ўтган умрини, кечмишини бир бор қайтабаҩолаѐтган, тафтиш
қилаѐтган хаѐлчан қаҩрамонни кўрамиз. Унинг қалбидан кечаѐтган кечинмалар
зиддиятли оҩангларга тўлиқ. Бир томондан унинг қалби мана шундай сўлим табиат
қўйнида завқланиш ўрнига риѐзат чекишдан нима наф, нима истасанг барчаси муҩайѐ-ку,
деган маккор хаѐллар ҩам ўтади, лекин бу оний ҩолат бўлиб, шоир қалбини хушѐрликка
чорлайди. Унинг бенаф ўтган кунларига ғусса билан боқиши, ўз қалбини ўзи ўтда
ѐқишлари ана шу бехаловатликнинг сабабкорларидир. Лирик қаҩрамон кўз ўнгида
намоѐн бўлган хотиралар энди унга алам келтиради, ўз қалб изтиробларини ҩис эта
борган сари бу алам кучайиб бораверади. Шоир ўтган умрида ўзгалар қалбини куп
12
Суюн А. Танланган асарлар, - Т: Ғ.Ғулом, 2015. –Б. 52.
13
Суюн А. Танланган асарлар, - Т: Ғ.Ғулом, 2015. –Б. 53.