"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 385
тинглагани ҩолда, ўз қалбини кеч англаганлигини афсус- надомат билан эътироф этади.
Шоирлик, аввало, ўз қалбингни кашф эта олишдан бошланишини, бу ҩаѐтий ҩикматга шу
пайтга қадар амал қилмасликдан туйган изтиробни тоғ қоясида совуқ тошларга қасдма-
қасд тик ўсган арча билан менгзайди.
Ўша арчадек бир қур яшадимми дунѐда,
Оқ чўққилар шаънига тўқидимми бирон байт.
Олқишлар айтолдимми мангу боқий зиѐга,
Инсон бўлиб не бўлдим, етмадими ѐ пайит?..
14
Шоир ўтган йигирма беш йиллик умрида илк маротаба ўз-ўзини тафтиш қилар экан,
биринчи марта истеъдод нима ўзи, деган саволни қўяди ва ўзида истеъдод бор ѐки
йўқлигинининг шубҩасини қилади. Лекин шоир бундай умидсизлик шоир табиатига хос
эмас. Табиатан оптимист бўлган шоир қалби ўткинчи ҩаѐлларни бирдан ўзидан
узоқлаштиради: гўѐки бошини бир силкитиб, яна ўзидаги ишончни тиклашга харакат
қилади.
Наҩот энди менга кеч...
Йўқол, шайтоний хаѐл,
Ҩей, қани кеч туғилган орзуларим, келинг, сиз.
Сизлар бўлинг умримга бир умр нотинч савол,
Токи мен замондан ортда қолмайин ҩаргиз!..
Поѐнсиз ерларга уруғ тиккандай деҩқон,
Инсонларнинг қалбига экмоқ истайман гуллар.
15
Мана шу ўзгалар қалбига гул экмоқ истаги шоирнинг қалбини безовта қилаѐтган
беором туйғулардир. Шоир қалбидаги иккиланишлар, ўзини қилаѐтган тафтишлар,
барибир охир-оқибат катта ишонч ва оптимистик туйғуларга изн беради. Бу Азим Суюн
шахсиятининг ўзига хос хусусиятидир.
Шоир руҩиятида кечаѐтган иккиланишу қатъият унинг ―1975 йил 25 февраль‖
шеърида яққол намоѐн бўлади.
Бардошларим, кетманг юзтубан,
Бардам бўлинг, содиқ саботим.
Уч минг мисра шеърим бу он,
Ёқмоқ бўлди шонли журъатим.
16
Шеърнинг бундай драматик руҩда бошланиши, шубҩасиз, китобхонни уйга
толдиради. Нега бунда ҩол рўй беряпти, нега шоир ўз қалб қўридан яралган
мисраларидан воз кечмоқда, албатта, бундай ҩолнинг ўзига хос бўлган катта бир асоси
бўлиши керак. Китобхон шу каби саволлар билан шеърнинг давомини ўқир экан, худди
юқоридаги шеър каби ўзига ҩисоб бераѐтган, ўзидан ўзи қониқмаѐтган, ижодига катта
талабларни қўяѐтган шоир ―мен‖ига дуч келамиз.
Улар менга қанчалар азиз,
Оҩ, қанчалар бўлмасин яқин.
Ўзга қалбда уйғотмас бир ҩис,
Ўзга қалбда чақнатмас чақин.
17
Демак, шоирни безовта қилаѐтган туйғу шеърларининг ўзгалар қалбида ҩам чақин
чақнатиш мумкинлигини ҩис этишдан туғилган. Шунинг учун шеърда “мен”нинг