318
«Молодой учёный» . № 14 (304) . Апрель 2020 г.
318
318
Молодой ученый O'zbekiston
ишнинг бошланиш куни, меҳнат ҳақи миқдори, зарур
ҳолларда эса, шартноманинг муддати ва бошқалар) [7,
с. 114– 115].
Умумий қоидага кўра, меҳнат шартларини ўзгар-
тириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай
тартибда амалга оширилади. Шуни таъкиблаб ўтиш жо-
изки, меҳнат шартларини ўзгартириш шакли қонунчилик
билан белгиланган. Жумладан, Меҳнат кодекси 88-модда-
сининг 5-қисмига кўра, меҳнат шартларини ўзгартириш,
улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда
амалга оширилади. Меҳнат шартномаси тарафларнинг ке-
лишувига кўра исталган вақтда, шартнома тарафларидан
бирининг ташаббуси билан ўзгартирилиши мумкин.
Бундай келишув ёзма шаклда тузилиши, иккала тараф-
нинг имзоси билан тасдиқланиши, ўзгартиришнинг сана-
сини кўрсатилиши шарт. Меҳнат шартлари ўзгартирил-
ганлиги устидан ходим томонидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи МК 89-моддасининг 6-қисмида белгиланган. МК-
нинг 280-моддаси талабларига кўра ходимга янги меҳнат
шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгарти-
ришга доир меҳнат низолари иш берувчи ва тегишли ка-
саба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик
органи томонидан ҳал қилинади. Меҳнат тўғрисидаги қо-
нунларнинг ва бошқа норматив ҳужжатларнинг қоидала-
рини, шунингдек, янги меҳнат шартларини белгилаш ёки
мавжуд шартларни ўзгартириш тўғрисидаги меҳнат шарт-
номаси мажбуриятларини қўлланиш масалаларига доир
меҳнат низолари ходимнинг танлашига мувофиқ меҳнат
низолари комиссиясида ёки судда кўрилади.
Шунингдек, меҳнат шартномаси тарафларидан би-
рининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга
Меҳнат кодексининг 89 ва 90-моддаларида назарда ту-
тилган ҳолларда йўл қўйилади. Меҳнат кодексининг
89-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг розилигисиз
меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги,
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгари-
шлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқар-
ганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки
ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан
аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
Меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг қонунийлиги
тўғрисида меҳнат низоси вужудга келган тақдирда, та-
рафлар ўртасида келишилган меҳнат шартномаси шарт-
ларининг ўзгариши ташкилий ва технологик меҳнат
шартларининг ўзгариши натижаси эканини исботлаш
айнан иш берувчи зиммасига тушади, масалан, бунга
мисол қилиб ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси-
даги ўзгаришлар, аттестация асосида, ходимлар аҳволини
жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган қои-
даларга қараганда ёмонлаштирмаган ҳолда ишлаб чиқа-
ришни таркибий қайта ташкил этиш асосида иш ўрин-
ларини такомиллаштиришни киритса бўлади. Мазкур
89-моддада ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини
ўзгартириш пайтида иш берувчи томонидан бажарилиши
лозим бўлган қатор талаблар қўйилганки, булар ходим-
ларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган
кафолатлар бўлиб ҳисобланади. Бу кафолатлар қуйидаги-
лардан иборат:
—
иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат
шартларини ўзгартириш борасида корхонадаги ходим-
ларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслахат-
лашиб олиши лозим;
—
иш берувчи келгусида меҳнат шартларини ўзгар-
тириш эҳтимоли ҳақида ходимни камида икки ой олдин
ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрса-
тилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг рози-
лиги билан йўл қўйилади;
—
кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари
ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий
меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби
ҳақида маълумот бериши шарт;
—
ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат
шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этган-
лиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўр-
тача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бў-
шатиш нафақаси тўланиши керак;
—
ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўз-
гартирилганлиги ҳақида судга шикоят қилишга ҳақли;
—
низони кўриш вақтида аввалги меҳнат шартларини
сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш
мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади [8,
с. 56].
Юқорида айтилган фикрлар мазмунидан келиб чиқиб,
меҳнат шартларини ўзгартиришни қуйидагича классифи-
кация қилиш мумкин:
—
биринчидан, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив
ҳужжатларга асосан меҳнатнинг шартларини ўзгартириш;
—
иккинчидан, иш берувчининг ташаббуси бўйича
меҳнат шартларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг
89-моддаси);
—
учинчидан, ходимнинг талабига кўра меҳнат шарт-
ларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг 90-моддаси);
—
тўртинчидан, тарафлар келишуви билан меҳнат
шартларини ўзгартириш [9, с. 5].
Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар
билан белгиланган меҳнатнинг шартлари фақат тегишли
норматив ҳужжатларни қабул қилиш йўли билан ўзгар-
тирилиши мумкин. Бу ўринда биринчи навбатда ил-
гари меҳнатнинг шартлари белгиланган қонунлар, қонун
ҳужжатлари, қонун ости ҳужжатлар назарда тутилади.
Муҳими шундаки, илгари меҳнатнинг шартлари белгилаб
қўйилган айнан қонун ҳужжатида белгиланган тартибда
янги қонун ҳужжатлари орқали ўзгартириш киритилган
тақдирда, меҳнатнинг шарти ўзгартирилади. Масалан, Ўз-
бекистон Республикасининг «Хотин-қизларга қўшимча
имтиёзлар тўғрисида»ги 1999 йил 14 апрелдаги қонуни
билан Меҳнат кодексига 228
1
-модда киритилди. Ушбу
моддага биноан, 3 ёшгача болалари бор, бюджет хисо-
бидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар
ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг хаф-
тасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати
белгиланди.
|