Ч а с т ь I v молодой ученый



Pdf көрінісі
бет140/144
Дата21.01.2022
өлшемі4,85 Mb.
#24164
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   144
316

«Молодой учёный»  .  № 14 (304)   .  Апрель 2020  г.



316

316

Молодой ученый O'zbekiston

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини 

ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Тураев Шерзод Алишеровиш, магистратура талабаси

Тошкент давлат юридик университети

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шарт-

номасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Калит сўзлар: меҳнат ҳуқуқи, шартлар, меҳнат шартномаси, қоидалар, ўзгартириш, иш берувчи, ходим, низо.

Порядок внесения изменений в трудовой договор в Республике Узбекистан

Тураев Шерзод Алишерович, магистр

Ташкентский государственный юридический университет (Узбекистан)

В статье описываются понятия изменения условий труда. Также раскрываются вопросы, регулируемые законода-

тельством о заключении трудового договора, основные процедуры его изменения.

Ключевые слова: разрешение на работу, условия трудового договора, трудовой договор, работодатель, работник, 

трудовой спор.

М

амлакатимизда сўнги йилларда амалга оширила-



ётган ислоҳотларнинг асосини фуқароларнинг яхши 

яшаши учун шароит яратиб бериш, уларнинг конституци-

явий ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни ташкил 

қилиб келимоқда. Мустақилликка эришилган дастлабки 

йилларданоқ, инсон ҳуқуқлари масаласи юқори даражага 

кўтарилган. Бунда асосий эътибор фуқароларни ижти-

моий ҳимоя қилиш ва иш билан таъминлаш масаласига 

қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғриси-

да»ги ПФ 4947–сонли Фармонига асосан, 2017–2021 йил-

ларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 

бешта устувор йўналиши бўйича, Ҳаракатлар стратегияси 

тасдиқланган бўлиб, унинг ижтимоий соҳани ривожлан-

тиришнинг устувор йўналишларида аҳолининг бандлиги 

ва реал даромадларини изчил оширишга қаратилган чора 

тадбирлар белгиланган [1, с. 25]. Мазкур чора-тадбирлар 

рўйҳатида 2017–2021-йиллар давомида «Ўзбекистон Ре-

спубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 

қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респу-

бликаси қонуни лойиҳасаини ишлаб чиқиш ва бу орқали 

миллий меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш за-

рурияти белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Ре-

спубликасининг Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаган-

ларидек, «Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг 

олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва 

янада мураккаб вазифаларни қўймоқда» [2, с. 10].

Меҳнат муносабатлари ўзгариши ҳар бир мамлакатда 

ўзига хос хусусиятга эга. Маълумки, меҳнат муносабатла-

рининг асосини аҳолини иш билан таъминлаш масаласи 

ташкил қилади. Бунда ҳар бир давлат ўзининг ижтимо-

ий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда 

аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини олиб боради. 

Шунингдек, ҳар бир давлатда иш берувчи билан ходим 

ўртасида тузилган меҳнат шартномасини ўзгартириш, иш 

берувчи томонидан ходимни бошқа ишга ўтказишдаги 

қоидалар турлича эканлигини гувоҳи бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VI бо-

бининг учинчи параграфи билан меҳнат шартномасини 

ўзгартириш тартиби белгиланган. Бунга кўра, тарафлар 

ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши ходим ва иш 

берувчининг иш жойи, ходимнинг меҳнат вазифаси, иш-

нинг бошланиш куни, меҳнат шартномасининг муддати, 

меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг муддати, таътиллар 

ва меҳнатнинг бошқа шартлари тўғрисида келишувга 

эришилганлигини билдиради. Меҳнат шартлари деганда, 

меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омил-

ларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жум-

ласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг 

муддати ва бошқа шартлар киради. Техника, санитария

гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар 

ишлаб чиқариш омиллари ҳисобланади. Меҳнат шартлари 

тарафларининг келишувидан ташқари меҳнат тўғриси-

даги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан бел-

гиланади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 

кодексига янги  — «меҳнат шартномасини ўзгартириш» 

тушунчаси киритилган. Меҳнат шартларини ўзгартириш 

деганда, ходим ва иш берувчи томонидан меҳнат шарт-

номаси тузилаётганда келишилган индивидуал ўзини 

тутиш қоидаларини, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз-

гартириш ёхуд меҳнат шартномасининг ижросини тўх-

татиб туриш тушунилади. Усманованинг  фикрига кўра, 

«Меҳнат шартномасини ўзгартириш  — меҳнат шартно-

маси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахас-

сислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тар-





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   144




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет