Тажриба қурилмаси кўрсаткичлари
Тажрибани режалаштириш босқичида янги замонавий
асбоб — ускуналар асосида ҳар бир талабага эксперимен-
тал кўникмани ҳосил қилиш учун қуйдаги тажрибани мисол
тариқасида ўрганамиз. Дастлаб лаборатория ишининг на-
зарий қисми билан танишамиз. Бизга маълумки электро-
лиз ҳодисасини Фарадейнинг иккита қонуни асосида ўрга-
намиз. Иккинчи қонунидан электрокимёвий эквивалентини
аниқлашда Фарадей сонини доимийси тўғридан тўғри жад-
валдан олинар эди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг 2017 йил 20 — апрелдаги «Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора — тадбир-
лари тўғрисида»ги ПҚ 2909 — сонли Қарори ижросини
таъминлаш мақсадида Қарши МИИ «Физика» кафедра-
сига 29 та номдаги 1 миллард 870 миллион сўмлик янги за-
монавий лаборатория жиҳозлари Германиядан келтирилди.
Шу лаборатория жиҳозларидан бири Фарадей сонини ўрга-
ниш қурилмаси бўлиб, ўлчаш аниқлиги ва самарадор жуда
ҳам юқори ҳисобланади.
Фарадей сонини аниқлашда бир вақтнинг ўзида учта
фаннинг интеграциясини кўриш мумкин. Бу лаборатория
ишини кимёвий технология таълим йўналишларига тушун-
тириш жуда ҳам осон кечади. Фарадей сонини аниқлашда
асосан кимёвий жараён асосий роль ўйнайди. Шу билан бир
қаторда Фарадей сонини физикавий моҳиятини тушуниб
оладилар.
Суюқликлар ҳам қаттиқ жисмлар каби, диэлек-
трик, ярим ўтказгич, ва ўтказгич бўлиши мумкин. Электро-
лизда ток оқими кимёвий ажралиш билан биргаликда юзага
келади. Ажралган модда миқдори электролит орқали ўтган
заряд миқдорига q пропорционал бўлади [3]. Ташилган за-
ряд Фарадей доимийси ёрдамида ҳисобланиши мумкин. Бу
доимийлик, элементар заряд e ва Авогадро сони N
A
орасида
қуйидаги боғлиқлик мавжуд:
F = N
A
. e. (1)
Ажралган модда миқдори v ва ажралган ионларнинг
валентлиги z ни киритиб, ташилган заряд учун қуйидаги
боғлиқликни ҳосил қиламиз:
q = v
. F . z. (2)
Бу тажрибада Фарадей доимийси электролиз ёрдамида
аниқ миқдордаги водородни ҳосил қилиш орқали аниқла-
нади. Электролизда ажралган водород гази ташқи p босим
ва хона T температурасида йиғилади. Сўнгра унинг ҳажми
V ўлчанади. Ҳосил бўлган водород молекулалари миқдори v
идеал газ ҳолат тенгламаси ёрдамида ҳисобланади:
,
pV
v
RT
=
(3)
бу ерда R = 8,31
⋅
Достарыңызбен бөлісу: |