Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет312/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
303 
―Эроннинг кембриж тарихи‖ китобида ѐзилишича, IX-X асрларда Хуросон ва 
Мовароуннаҩр тасаввуфий қарашлар марказига айланган[27]. Хусусан, ―маломатия‖, Шоҩ 
ал-Кирмонийнинг (ваф.310/922) ―футтувват‖, Саҩл ат-Тустарийнинг (ваф.283/896) 
―саҩлия‖, Муҩаммад ибн Каррамнинг (ваф.255/869) ―каррамия‖ сингари тасаввуфий 
ҩаракатлари вужудга келган бўлса, Ироҩим Адҩам (ваф.161/778) ва Ҩатим ал-Асамм 
(ваф.237.851) каби сўфий шайҩлар ўз қарашлари билан танилган[2,б.14]. Шунингдек
мутазилийлар, хорижийлар, муржийлар, жаҩмийларнинг пайдо бўлиши ҩам Хуросон 
билан боғланади. Айниқса, ал-Ҩусайний муржийлар, жаҩмийларни Термиз шаҩридан 
келиб чиққан деб ѐзган[3,б.47]. Аммо, сўнгги тадқиқотларга кўра мазкур адашган 
гуруҩларнинг Термиз билан боғланиши нотўғри деган хулоса шаклланмоқда[34].
Термиз шаҩридан буюк алломалар етишиб чиқиши халифа ал-Маъмун ислоҩатлари 
билан боғлиқлигига оид тафсилотлар Муҩаммад Мансур Али тадқиқотида кенг ѐритилган. 
У халифа ал-Маъмун илм ҩомийси сифатида майдонга чиққанлигини, таржимонлар, 
файласуфлар, донишмандлар ва бошқа йирик олимлардан иборат ―Байт ал-ҩикма‖га асос 
солганлиги, ушбу даргоҩ Бағдоддаги Низомия мадрасаси ташкил топгунга қадар 
мувафаққиятли фаолият юритганлигини таъкидлаган. Муаллиф ―Байт ал-ҩикма‖да 
файласуф ал-Киндий (ваф.249/873), математик ал-Хоразмий (ваф.232/896), христиан 
олими Қуста ибн Луқа (ваф.300/912), ҩинд файласуфи Яҩѐ ибн Ади, араб шоири ал-
Асмайи (ваф.216/831) ва бошқа кўплаб машҩур олимлар самарали меҩнат қилгани ҩақида 
маълумот берган. Шунингдек, ушбу муассасада юнон олимлари Аристотел, Платон, 
Птоломейларнинг асарлари араб тилига таржима қилинган. Муҩаммад Мансур Алининг 
фикрича, ушбу таржималар Қуръон ва ҩадис китобларга жиддий хавф солган. Масалан, 
мутазилийлар юнон фалсафасидан кўпроқ илоҩомланган ва айнан уларнинг қарашлари 
халифаликда маълум вақт устун ғоя сифатида эътироф этилган. Мутазилийлар Қуръони 
каримни яратилганлигига ишонган[1], агар Қуръон Аллоҩнинг сўзлари бўлса, мантиқан у 
ўзига хос тилда бўлиши керак эди[17, б.77] сингари даъволарни илгари суриб, ҩадис, 
тафсир, тасаввуфни бутунлай инкор қилган[14]. Мутазилийлар халифа ал-Маъмун, ал-
Муътасим ва ал-Восиқлар (813-847) даврида қўллаб-қувватланган ҩамда уларнинг ғоялари 
халифаларнинг чексиз ҩокимятини таъминлаб беришга хизмат қилган. Мутазилийларга 
ишонмаган сунний ва шиа вакиллари жазоланган, қамалган ва хатто ўлдирилган[17]. Мана 
шундай таъқибларга қарамасдан сунний олимлар Қуръони каримни яратилмаганлиги ва 
Аллоҩ каломи эканлиги борасидаги фикрларида қаътий бўлишган. Муҩаддис олимлар 
ҩадисларни йиғиш ва тасниф қилишни давом эттирган[15]. Мутаваккил (847-861) халифа 
бўлгач мутазилийлар мусулмонлар ўртасида фитнага сабаб бўлаѐтганига гувоҩ бўлган 
ҩамда халқ халифага қарши чиқмаслиги учун Қуръонни махлуқ (яратилган) дейиш 
фикридан қайтган, бу эътиқодда бўлмаганларни жазолашни бекор қилган[17]. Халифа 
Мутаваккил мутазилийларга жиддий қаршилик кўрсатганлиги учун қамалган Аҩмад ибн 
Ҩанбални озод қилган. 
Қадимги юнон фалсафасининг ислом шариатига салбий таъсири борасида Сйед 
Надвий ҩам ўз фикрларини билдирган. Тадқиқотчи баъзи ислом олимлари Пайғамбар 
суннатларини юнон фалсафаси ва метафизикаси билан солиштирганини, хусусан, Ибн 
Сино, Фаробий қарашларида юнон руҩияти устунлик қилганини, аксарият мусулмонлар 
файласуфларга ишониб, уларга эргашганлигини, Аллоҩ ва унинг Пайғамбари борасида 
шубҩа ва иккиланиш вужудга келганлигини таъкидлаган[20,б.5-7]. Унинг фикрича, юнон 
фалсафасининг энг юқори даражаси мутазилийларда кузатилган. Бу ҩаракат асосчиси 
Восил ибн Ота (ваф.131) бўлиб, улар Аллоҩнинг ягоналигига шубҩа қилмаган ҩолда 
Қуръон яратилган ва ўзгариши мумкинлиги ғоясини илгари сурган[20, б.33]. Уларга 
қарши курашган ―аҩл ас-сунна ва ал-жамоа‖ номли гуруҩ бўлиб, улар ислом шариатининг 
асосий манбаси Қуръони карим ва Пайғамбар ҩадислари деб уқтиришган[20, б.11]. 
Ҩалифа ва ҩокимларнинг шахсий манфаатлари туфайли мутазилийлар халифаликда 
маълум вақт устунликка эга бўлган[20, б.13]. IX асрнинг ўрталаридан келиб мўтазилийлар 
ҩаратига барҩам берилган[13,б.32].
―Байт ал-ҩикма‖да Марказий осиѐлик олимлар фаолиятини тадқиқ этган Баҩром 
Абдуҩалимов ушбу даврга қуйидагича таъриф берган[5, б.8-9]: ―IX-XI аср мусулмон 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет