Дарснинг кириш қисми
3-5 дақиқа
|
Шодлик давраси қурилади.
«Саёҳат борамиз» услуби орқали гуруҳларга бўлинади.
-Мен саёҳатга чиқмоқчиман ким мен билан боради? Ўз ихтиёри билан тўрт ўқувчи чиқади.
-Саёҳатга ким билан боришни истайсиз? Чиққан ўқувчи танлаб ёнига бир ўқувчини чақиради.
-Сизга ким йўл кўрсатади?
-Йўлда ким овқат пиширади?
|
Шу каби саволлар билан барча ўқувчилар гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар ўзларига ном қўяди.
1-гуруҳ.
2-гуруҳ.
3-гуруҳ.
4-гуруҳ.
|
|
“Ўзбек тили” З.И. Аташикова М.О. Мусаева Н.О. Шамадиева
|
Дарснинг асосий қисми
30-34 дақиқа
|
Уй вазифаси: “Сардор ва тингловчилар” усули.
1-топшириқ. Ўйлаймиз.
“Мендан савол, сиздан жавоб” услуби
Гапларни ўқинг. Ажратиб берилган сўзларнинг маъносини тушунтиринг.
-Ажратиб берилган сўзларнинг айтилиши ва ёзилиши бир хилми?
-Улар бир хил маъно билдиряптими?
2-топшириқ.Билиб олинг. Ўқувчилар хор бўлиб қоидани ёд олади.
Сўзлар бир ва кўп маъноли бўлади. Бир маънони билдирган сўзлар бир маъноли, бир неча маънони билдирган сўзлар кўп маъноли сўзлар дейилади. Масалан: ўт-кўп маъноли, китоб-бир маъноли сўзлардир.
|