Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


кенжа ботир ҳамда от образининг поэтик вазифаси”



Pdf көрінісі
бет20/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
кенжа ботир ҳамда от образининг поэтик вазифаси”деб номланган. Бу 
фаслда эртакларга хос кенжа ботир, достонларда муҳим образ саналган от 
образига алоҳида тўхталиб ўтилди. Фольклорда уч ака-уканинг охиргиси 
саналган кенжа ботир ва унинг икки акаси бир ота-онанинг фарзанди бўлса-
да, бир хил тарбия олса-да, табиатан уч хиллиги тасвирланган. Бу образлар 
фольклоршуносликда қайта-қайта таҳлил қилинган. Фольклоршунос Жаббор 
Эшонқул шу жараённи тадқиқ қилар экан, Н.П.Дыренкова, А.Попов, 
А.Н.Афанасьев, Ғ.Жалолов сингари фольклоршунослар кенжа ботир образи 
ҳақида ёзганларини қайд этиб, шундай дейди: “Хуллас, Кенжа ботир 
атрибутларини текширган барча тадқиқотчилар деярли бир хулосага 
келишади: Кенжа ботир хонадон анъаналарини давом эттириши, ота-онанинг 
орзуларини руёбга чиқариши зарур”
45
. Фольклорга хос уч оғайни ботирлар 
образи фольклоршунос олим Ш.Турдимов томонидан янгича талқин қилинди: 
“Кенжа шаҳзоданинг йўли – илоҳиёт йўли. У камолот сари руҳий сафарга 
чиққан шахс тимсоли”
46
. Олимнинг бундай талқини халқ эртакларидаги Кенжа 
ботир образи қийматини оширади. Бу образнинг ёзма шеъриятга кўчиши 
ёшлар камолоти учун муҳим эканини далиллайди.
Усмон Азимнинг “Балладалар” номи остидаги воқеабанд шеърлари ҳам 
фольклоризмнинг барча турларини ўзида мужассам этгани билан кўзга 
45
Жаббор Эшонқул. Фольклор: образ ва талқин. – Қарши: Насаф, 1999. – Б. 74. 
46
Турдимов Ш. Ҳикмат хазинаси. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. – Б. 38. 


29 
ташланади. Уларни фольклорга хос мотив ва образлар иштирокида илгари 
сурилган ғоя – эркинликни қўмсаш туйғуси бирлаштириб турибди. “Учинчи 
баллада”да шоир Маликанинг Кўҳиқофдан олиб қочиб келиниши мотивини 
қайта ишлаб, достон ва эртакларнинг мотивларини синтезлаштирган ҳолда ўз 
фикрини ифодалайди. Шоир нафақат ўзбек, балки дунё эртакларига хос бўлган 
уч сеҳрли нарсадан фойдаланади: сеҳрли тароқ, сеҳрли кўзгу, сеҳрли қайроқ. 
Одатда ялмоғиз кампирдан қочаётган малика сеҳрли тароқни ташласа, 
чангалзор; кўзгуни ташласа, кўл; қайроқ ташласа, тоғ ҳосил бўлади. Шу тахлит 
малика анча пайт ёвуз кучлардан ҳимояланади. Бундай мотивни 
фольклоршунос К.Имомов “Тилсимни изоҳловчи формулалар”, – деб 
ҳисоблайди
47
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет