Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет22/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
 
 
 
50
Зарифов Ҳ. Ўзбек халқ достонларининг тарихий асослари бўйича текширишлар. Жанговар отнинг қадимий 
асосларига доир / Ўзбек халқ оғзаки ижоди бўйича тадқиқотлар. 4-китоб. Пўлкан шоир. – Тошкент: Фан, 1967. 
– Б. 65.
51
Омон Мухтор. Шаршара. Сайланма. – Тошкент: Шарқ НМАК, 2011. – Б. 5. 


31 
ХУЛОСА 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида оддий фольклоризм 
композицион воситага айланди, сарлавҳага айланиб шеър композициясида 
очқич вазифасини ўтади. Шеър ғоясининг ёрқинроқ англанишига, асар 
бадииятининг юксалишига хизмат қилди. Бир мақолни кўплаб шоирлар 
қўллаши, аммо турлича ғоя ва мақсадни юзага чиқариши мумкин эканлиги шу 
давр шеърияти мисолида аён бўлди.
Синтезлашган фольклоризм асар сюжетининг такрорланмас кўринишини 
юзага келтиришда хизмат қилса, аналитик фольклоризм шоир фикрининг 
далилига айланди. Мотив, образ ва ритм стилизацияси шеърий асар ғоясини 
бўрттирди, бадииятига зеб берди.
50–60 йиллар ўзбек шеърияти ўзини мустабид тузумнинг зарбларидан 
ўнглашга уринди. Тузум тазйиқига қарши ўлароқ шоирларнинг икки авлоди 
елкама-елка ижод қилган 70–80 йилларда шеъриятимиз ғоявий-бадиий 
жиҳатдан юксалди. Услублар ранг-баранглашди. Фольклордан фойдаланиш 
шоир услубининг бир қиррасига айланиши мумкинлиги, бундай шоирларнинг 
ўз фольклоризми борлиги аён бўлди. Шоирлар фольклоризми бирлашиб 
шеъриятнинг маълум даври фольклоризмини юзага келтирди, давр 
фольклоризми элни ғафлат уйқусидан уйғотиб, истиқлолни чорлади. Давр 
фольклоризми шеъриятнинг маълум даври услубининг бир қиррасини ҳосил 
қилди. 
Ёзма шеърият фольклордан айрим жанрларни ўзлаштирди. Алла, ёр-ёр, 
топишмоқ, латифанинг аниқ муаллиф томонидан яратилган ёзма 
намуналарини шартли тарзда “адабий” аниқловчиси билан айтиш орқали бир-
биридан фарқлаш мақсадга мувофиқдир. Аллаларда лирик қаҳрамоннинг 
шахсий дардлари, адабий аллаларда шоир дардлари билан биргаликда 
ижтимоий дардлар, эл-юрт дардини ифодалаш устувор. Аллаларда куйлаш, 
бешик тебраниши ритмига мутаносиблик бор, аммо адабий аллаларнинг 
аксарияти бешик ритмига мослашмаган. 
Адабий ёр-ёрлар халқ ёр-ёрларидан кескин тафовут қилмади, баъзан халқ 
ёр-ёрларидан бадиияти сустлиги сезилиб қолди. Давр дарди ифодаси, ёзғириш, 
қарғаниш устунлиги билан фарқланди, холос. Адабий топишмоқ чистондан 
фарқли ўлароқ вазни, яратилиш усулига кўра халқ топишмоқларига 
яқинлашди. Шу сабаб адабий топишмоқ дейиш ўринли. Шеърий латифа 
жамиятдаги, инсонлардаги нуқсонларни сатира ва юмор тиғи остига олар экан, 
халқона ҳажвни гўзал оҳанг билан бера бошлади. Халқ латифаларидан фарқли 
ўлароқ шеърий латифалар қаҳрамони номи ўзгарди. 
Мифология дунё фольклорининг пайдо бўлиши, ривожланишига, ҳатто 
ёзма адабиёт тараққиётига жиддий таъсир кўрсатди. Айни дамда, мифологияга 
дахлдор сюжет, мотивлар, культ ва инончлар оғзаки адабиётда образ 
даражасига кўтарилиб, ўзига хос поэтик вазифа бажарган бўлса, фольклордан 
ёзма шеъриятга кўчиб ўтганда бу поэтик вазифа кенгайди. Сув оғзаки 
адабиётда туш таъбирчиси, культологияда сув атрибутлари саналган дарё 


32 
ошиқларни икки қирғоқда қолдирувчи сифатида айрилиқ рамзи бўлса, ёзма 
адабиётда халқ образи сифатида намоён этилди. Ёмғир эса инсон руҳиятини 
тозаловчи, қайғуларини ошкор этувчи, айни дамда, дарддош осмон суви 
сифатида образлантирилди. Олов ва у билан боғлиқ тушунчалар образ 
даражасига кўтарилди ҳамда ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятидаги 
образлар оламини кенгайтирди, давр шеърияти поэтикасини бойитди.
Мифологияда олма, ўрик, олча, анор, тут дарахти ҳосилдорлик, 
серфарзандлик маъноларини ташиган бўлса, оғзаки шеъриятда ҳам шундай 
моҳият касб этди. Ёзма шеъриятда олма, олча кўпроқ ўз маъносини сақлаб 
қолган бўлса, ўрик, тут ҳосилдорлик маъносига таянган ҳолда қудратлилик, 
чидамлилик маъносини ташиди. Ўрик ва тут дарахти ўзбек халқининг, унинг 
улуғлари тимсоли сифатида гавдалантирилди.
Асотирларда илоҳий гул саналган бойчечак, бинафша лирик 
қаҳрамоннинг дардкаши, туйғуларининг ифодачиси сифатида қўлланди. 
Халқнинг “Бойчечак” қўшиғидан олинган сатр шоирлар учун шеър 
композициясини яхлитловчи, ритмини юзага келтирувчи восита вазифасини 
бажарди. Лола, лолақизғалдоқ ёзма шеъриятда фольклорга хос эврилиш 
кўмагида жангда ҳалок бўлганлар рамзига айланди.
Кенжа ботир образи орқали истиқлолни олиб келувчи, Ватанни 
қўриқловчи қудратли, жасоратли авлод сиймоси намоён этилди. От образи, 
аввало, Бойчибор, Ғиркўк мисолида, ўзбек эркагига муносиб йўлдош, 
кўмакдош жонивор; эрк, илҳом париси, адабиёт рамзи сифатида тасвирланди. 
Фольклорга хос образлар маҳорат билан қўлланар экан, улар 
шеъриятимизнинг образлар оламига хос ранг-барангликни сақлаб туришда
хизмат қилди, ўзига юкланган янги поэтик маънолар билан шеъриятимизни 
бойитди.  




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет