Ф а рғо н а давлат у н и в е рс и те т и ҳузуридаги



Pdf көрінісі
бет15/33
Дата16.05.2022
өлшемі1,17 Mb.
#34621
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
star  -   юлдуз 

лексемаларидан  фойдаланилади.  Масалан:  1.  But,  soft!  ...and  Juliet  is  the  Sun  ! 



(Джульета  -   қуёш)  (Shakespeare  W.  Romeo  and  Juliet.  P.  57).  2.  Your  eyes  are 

lodestars (Сенинг кўзларинг юлдуздай порлайди).  Инглиз тилидан фарқли ўлароқ, 

ўзбек  тилида  “қуёш”  ва  “юлдуз”лексемалари  метафорик  иборалар  таркибида 

қўлланганда гўзаллик янада кучайтирилади:  Умид...  рўпарасидаги  юлдузи  иссиқ 

қиздан  асло  кўз  узмасди.  (Мирмухсин.  Умид).  Инглиз  тилида  moon  (ой) 

лексемаси  салбий  бўёққа  эга  бўлиб,  бундан  фарқли  равишда,  ўзбек  тилидаги 

“ой”  лексемаси  ижобий  маъно  ифодалайди.  Бу  лексема  нафақат  ўзбек  тилида, 

балки,  шарқ  маданиятида  гўзаллик  рамзи  ҳисобланади  ва  у  аёллар  юзининг 

чиройлилигини  кучли  ифода  этишга  хизмат  қилади:  Ой  юзинг  қаро  чиммат 

зулмидан  қутултиргил,...  (Ҳ.  Ҳ.  Ниёзий).  Ишда  кабутар  (dove),  тўрғай  (lark), 

ўрдак  (duck),  ғоз  (goose),  капалак  (butterfly)  каби  зооморфик  метафораларнинг 

ўзига  хос  интенсификация/деинтенсификация  семантикаси  билан  боғлиқ 

хусусиятлари очиб  берилган.

Инглиз 

тилида 


аёллар 

тана 


аъзоларининг 

чиройлилигини  янада 

кучайтириб  ифодалашда  “lily  (лилия  гули),  “cedar”-  (кедр  дарахти),  “ebony” 

(эбони  дарахти)  каби  флоризмлар  қўлланилади:  She  locks  her lily fingers  one  on 



one  (W.Shakespeare);  as  stright  as  the  cedar  (кедр  дарахтидек тик,  тўғри).  Бошқа 

тилларда,  масалан,  ўзбек  тилида  аёллар  лабининг  чиройлилигини  кучайтириб 

ифодалашда  гулнинг  ғунчасига,  қадди-қоматининг  тиклиги,  чиройлилигини 

сарв  ёки  шамшод  дарахтига,  сочларининг  чиройлилиги 

эса  сунбул  гулига 

ўхшатилади:  Юзи гул,  сарви  қомат,  сочи  сунбул,  кўзи  наргис каби мастона,  бир 

кел  (Ҳ.Ҳ.  Ниёзий);  В.Шекспир  аёлларнинг  лабини  чиройлилигини  кучайтириб 

ифодалашда  уни  олчага  қиёслайди:  Thy  lips,  those  kissing  cherries  temping grow 

(W.Shakespeare).  Ўзбек  халқида  эса  гулнинг  ғунчасига  қиёсланади:  Қалбимга 

оташ солган,  гунча лаб,  ширин сўзинг (М.Жабборов).

Таъкидлаш 

лозимки, 

тилларда 

интенсификация/деинтенсификация 

семантикаси  муайян  воқеликни  образли  равишда  ифодаловчи  фразеологик 

бирликлар  парадигмасини  шакллантиришга  ҳам  когнитив  асос  бўлиб  хизмат 

қилади.  Фразеологик  бирликларда  жамиятдаги  турли  муносабатлар,  ҳодиса  ва 

ҳолатларни  тушунарлироқ,  таъсирчанроқ  ва  ойдинроқ  (кучайтириб  ёки 

кучсизлантириб)  ифодалаш  мақсадида  ҳайвонлар  ва  ўсимликлар,  қушлар 

образидан  фойдаланилади.  Ана шуларнинг ҳар  бирини тимсол қилиб олиб,  улар 

воситасида  муайян  ижобий  ва  салбий  сифатларга  эга  бўлган  кишиларнинг 

образи 

кучайтирилган/сусайтирилган 

шаклда  гавдаланти-рилади.  Масалан, 

бирор  иш-ҳаракатни  “меъёрдан  тез”  бажарилганлик  ҳолатини 

кучайтириб

30



ифодалашда 

ўзбеклар:  Кўз  очиб  юмгунча,  киприк  қоққунча  ёки  “Кампир 



шафтоли  егунча”  ибораларидан  фойдаланса,  рус  тилида:  “Не  успел  глазом 

м оргнут ь”  иборалари  қўлланилади, 

инглизлар:  Before  the  ink  is  dry  (сиёх 



қуругунча)  ёки  Before you  can  say John  Robinson  (Жон  Робинсон  деб  айтгунча) 

иборалари орқали ифодалайдилар.

Бу борада фразеолог олим М.Умархўжаев тўғри  таъкидлаганидек,  муайян 

маъно  турларини  кучайтириб  ифодалаш  турли  тилларда  турлича  фразеологик

27

воситалар  ва образлар  орқали  амалга оширилиши мумкин  .  Масалан,  “ишнинг 



кўзини  жуда  яхши  билиш”  ҳолатини  кучайтириб  ифодалашда  турли  халқлар 

турлича  иборалардан  фойдаланганлигини  кўриш  мумкин.  Масалан,  ўзбеклар: 

бир  кесак  билан  икки  қарғани  урмоқ  ёки  бир  ўқ  билан  икки  қуённи  урмоқ 

иборасини  қўлласа,  рус  тилида:  одним  выстрелом  убить  двух  зайцев;  немис 

тилида:  beide  Fliegen  mit  einer Klappe  schlagen  (икки  пашшани  бир  пашшакуш 

билан ўлдирмоқ);  инглиз  тилида:  to  kill  two  birds  with  one  stone  (бир  тош  билан 

икки  қушни  ўлдирмоқ);  Ўзбек  тилидаги  “қовун  тушурмоқ,  тўнини  тескари 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет