киймоқ, томдан тараша тушгандай”
каби иборалар фақат ўзбек халқи
маданиятигагина хос эканлигини қайд этиш мумкин.
Фразеологизмлар воситасида яратилган оламнинг лисоний манзарасининг
таҳлилида, уларнинг антропоцентрик хусусиятларини кучайтириб/сусайтириб
ёки
кўпайтириб/озайтириб
воқелантиришда
тиллардаги
компаратив
фразеологик бирликлар
ҳам муҳим лингвокультурологик воситалар бўлиб
саналадилар. Тадқиқот жараёнида компаратив фразеологик бирликларни 6 та
асосий гуруҳга ажратиб таснифлаштирдик: 1) инсон ва предметларнинг физик
тавсифини ифодаловчи, ўзбек тилида (огзига сув солгандек (талқон солгандек
ёки мум тишландай), рус тилида нем как ры ба, инглиз тилида as dumb as a
fish); 2) инсонларнинг ақлий имкониятлари ва фазилатларини ифодаловчи
(ўзбек тилида гоздай магрур, рус тилида гордый как осел; инглиз тилида as
proud as a peacock (товусдек мағрур) каби.
Тилларда ҳар бир мақол ва маталда мазкур халқнинг турмуш тарзи, урф-
одатлари, удумлари ва миллий тафаккури ўз аксини топади ва уларда ўзига хос
интенсификация/деинтенсификация семантикаси мавжуд бўлади. Масалан,
“эхтиёткор бўлиш” ҳолатини кучайтириб ифодалашда ўзбеклар: Етти ўлчаб
бир кес мақолини қўлласа, мазкур ҳолатни рус тилида ҳам: Семь раз отмерь,
один раз отреж, инглиз тилида эса: Measure ten times, but cut once тарзида
берилади.
27 Умархўжаев М. Тил уммонига қўшилган томчи. Илмий мақолалар тўплпми. - Тошкент: Академнашр, 2013. -
Б. 64.
31
Шундай қилиб, тил бирлиги, шу жумладан сўз маъносини кучайтириб
ёки сусайтириб ифодалашда ҳайвонлар, ўсимликлар, осмон жисмлари, ранглар
орқали ифодаланган ўхшатиш ва метафоралардан турли халқлар турлича
фойдаланадилар.Тиллардаги
ўхшашликлар
мазкур
халқларнинг
моддий
борлиқдаги нарса-ҳодисаларни тилда инъикос эттиришида ягона мантиққа эга
эканлигини кўрсатса, улардаги фарқлиликлар эса мазкур халқларнинг
дунёқарашида, менталитетидаги, тафаккурдаги фарқларга, айни ҳолат мазкур
халққагина, унинг маданияти ва тилига хос эканлигидан далолат беради.
Х УЛОСА
1.
Интенсификация/деинтенсификация категорияси бутун олам нарса,
ҳодисаларининг ҳосил бўлиш асоси бўлган миқдор ўзгаришларининг сифат
ўзгаришларига айланиши қонунининг тилдаги шаклидир. Унга кўра лисоний
белгининг кучайиши/сусайиши
ёки озайиши/кўпайиши натижасида тил
бирликлари
ва
уларнинг
шакллари
парадигмалари
вужудга
келган.
Интенсификация/деинтенсификация тилнинг барча сатҳларида мавжуд.
2.
Сифат, миқдор, меъёр ўзгарувчанлик категориялари асосида
шаклланувчи
интенсификация/деинтенсификация
ҳодисаси
баҳо,
эмоционаллик,
образлилик,
таъкидлаш,
экспрессивлик каби
субъектив-
прагматик категориялар билан узвий боғлиқ бўлиб, улар таркибида ва асосида
воқеланиш имкониятига эга.
3.
Интенсификация/деинтенсификация
категорияси
лингвоцентрик
тилшуносликда тил системаси асосида ўрганилган бўлса, антропоцентрик
тилшуносликда
сўзловчи/тингловчи
эхтиёжлари,
нутқ
шароити
каби
экстралингвистик омиллар асосида тадқиқ этилади.
4.
Фонетик сатҳда артикуляция ўрни, усули, акустик белгиларнинг
торлик-кенглик,
олд-орқалик,
чўзиқлик-қисқалик,
қаттиқлик-юмшоқлик,
очиқлик-ёпиқлик
каби
интенсификация/деинтенсификациялар
асосида
фонеманинг монофтонг, дифтонг, трифтонг каби турлари ва уларнинг
парадигмалари шаклланган. Фонемаларнинг нутқдаги фонетик-фонологик
вариантлари коннотатив маъноларни ифодалашга хосланган.
5.
Сегмент бирлик бўлган бўғиннинг акустик асосини кучли айтилиш
(ядро) ва кучсиз айтилиш (периферия) ташкил этади. Суперсегмент (просодик)
ҳодиса ҳисобланувчи динамик, квантитатив, политоник урғулар ўзларининг
ажратиш вазифасини қисқалик-чўзиқлик, кучлилик (баландлик) - кучсизлик
(пастлик), қаттиқлик-юмшоқлик, кўтарилиш-пасайиш каби интенсификация/де
интенсификация семантикаси асосида амалга оширади. Логик, эмфатик урғулар
гапнинг коммуникатив вариантлари парадигмалари (тема-рема, эмоционал,
эмоционал бўлмаган кабилар) ни ҳосил қилади. Гап ўзининг коммуникатив,
32
экспрессив-эстетик
вазифаларини
интонациясининг
ранг-баранг
интенсификация/деинтенсификация семантикаси асосида амалга оширади.
6.
Луғавий
сатҳда
муайян
семалар
интенсификация/деин-
тенсификацияси асосида лексема, фраземаларнинг градуал антоним ва
синонимлари вужудга келади. Градуаллик лексема ва фразема муносабатида
ҳам мавжуд.
7.
Морфологик сатҳда интенсификация/деинтенсификация ҳодисаси
отларнинг сон, кичрайтириш, суюш-эркалаш, ўхшатиш, чегара, сифатларнинг
даража, соннинг жамловчи, феълнинг модал (давомли-давомсизлик), нисбат
шаклларида мавжуд.
Сўз
бирикмаси ва содда гап ўз мазмунларида
интенсификация/деинтенсификация семантикасига эга. Интенсификация/деин
тенсификация семантикаси сўз бирикмасининг таъкид конструкцияларини
ҳосил қилади.
Содда гапда ҳам шаклий (ифодавий), ҳам мазмуний
интенсификация/деинтенсификация
мавжуд.
Интенсификация/ деинтенсифи
кация содда гапнинг коммуникатив, эмоционал-экспрессив, тема-рематик
(актуал бўлиниш) турларини ҳам шакллантиради.
8.
Содда ва қўшма гап оралиғида турувчи мураккаб содда гапнинг
кириш,
киритма,
ажратилган
бўлак
ва
ундалмали
турларининг
шаклланишида
синтактик
интонациянинг
турли
интенсификация/деин
тенсификация воситалари иштирок этади.
9.
Боғланган қўшма гап ва эргаш гапли қўшма гапларга синоним
бўлган боғловчисиз қўшма гап қисмларининг боғланиши ва мазмун турларини
ифодалашда интенсификация/деинтенсификация мухим рол ўйнайди. Эргаш
гапли қўшма гап ифодалаган воқеликдаги интенсивлик (меъёрдан ортиқ
даражалардаги
кучлилик,
шиддатлилик)
гапнинг
ифода
томони
интенсификация/деинтенсификациясини
келтириб
чиқаради.
Предикатив
қисмларининг инверсияси асосида шаклланган ҳавола бўлакли эргаш гапли
қўшма гапнинг бош гапи кучли интонацияга, интенсивлик-экспрессивликка эга
бўлади.
10.
Синтактик
интонациянинг
кўтарилувчи-пасаювчи/пасаювчи-
кўтарилувчи турлари интенсификация/ деинтенсификация семантикаси асосида
нутқнинг махсус шакли бўлган период ҳам шаклланади. Белгининг меъёрдан
ёки муайян ҳолатдан оширилиши/камайтирилиши асосида халқ оғзаки
ижодининг матн тури (жанри) лоф вужудга келади.
11.
Антропоцентрик
парадигмага
алоқадор
бўлган
лингвокуль-
турологик бирликларнинг интенсификация/деинтенсификация семантикасини
белгилашда муайян халқнинг яшаш шароити, турмуш тарзи, маданияти ва булар
билан боғлиқ атов (номинатив) тизими каби омиллар, миллий-маданий
образлар, иборалар, коннотатив семалар ҳисобга олинади.
33
12.
Ҳар бир миллий тилда мавжуд бўлган ўхшатиш конструкция
(компаратив фразеологизмлар)да бир предметнинг муайян белгиси бошқа бир
предметнинг худди шундай белгисига нисбатланади, ўхшатилади ва шу асосда
белги (кишининг тафаккур, феъл-атвор, руҳий ҳолати, нарсанинг физик ҳолати,
ранги, маъза-таъми кабилар) кучайтирилади.
13.
Тилда
образли
(рамзий)
метафора
мавжуд
бўлиб,
уннинг
воқелантирилишида зоосемизм, флоризм, афсонавий нарса-ҳодисалар, осмон
жисмлари кабилардан фойдаланилади ва улар қиёслаш-ўхшатиш асосида белги
кучайтиришга хизмат қилади. Сўзнинг метафорик семантикасида ҳам бир
предмет белгисининг бошқа бир предмет белгисига ўхшатилиши асосида унинг
хусусиятида (белги) кучайтириш юз беради.
14.
Мақол ва маталлар ҳар бир халқнинг лингвомаданий бойлиги бўлиб,
унда ҳаётнинг турли соҳаларидаги тажриба натижалари очиқ-ойдин, образли,
лўнда таъсирчан шаклда ўз ифодасини топган. Шунинг учун мақол ва маталлар
муайян мазмунни унинг одатдаги сўзлар билан тавсифланган вариантига
нисбатан интенсив-экспрессив шаклда ифодалаш имкониятига эга.
15.
Диалектиканинг миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига
айланиши қонуни
методологияси асосида олиб борилган ушбу тадқиқот
келгусида миллий тиллар тизимининг шаклланиш муаммоси устида иш олиб
борувчи тадқиқотчилар учун мухим назарий манба бўлади ва тил назариясининг
янада ривожланиши учун хизмат қилади.
34
Н А У ЧН Ы Й СО ВЕТ DSc 03/30.12.2019. FIL.05.02 П О П РИ С У Ж Д ЕН И Ю
У Ч Е Н Ы Х С Т Е П Е Н Е Й П РИ Ф ЕРГА Н СК О М ГО СУ ДА РСТВЕН Н О М
У Н И В ЕРС И ТЕТЕ
Ф ЕРГА Н С К И Й ГО С У Д А РС ТВЕН Н Ы Й У Н И В Е РС И ТЕ Т
ЗИ ЯЕВ АВАЗ И Х ТИ ЁРО В И Ч
ОБРАЗОВАНИЕ ПАРАДИГМ ЯЗЫ КО ВЫ Х ЕДИНИЦ И Ф О РМ НА
ОСНОВЕ СЕМ АНТИКИ И Н ТЕН СИ Ф И КА Ц И И / ДЕИНТЕНСИФ ИКАЦИИ
В ЯЗЫ К Е
Достарыңызбен бөлісу: |