«Вітчизнянанаука: сучаснийстан,актуальніпроблемитаперспективирозвитку»



Pdf көрінісі
бет34/113
Дата12.01.2017
өлшемі8,82 Mb.
#1708
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   113

 

Аслида


 

маънавиятга оид фанларнинг

 

методологияси



 

масаласи аллақачон улуғ аждодларимиз томонидан ҳал 

қилинган.  Бу  илм  ва  имон  бирлиги,  аниқроғи,  нақлий

 

ва  ақлий  билимлар  уйғунлиги,  яъни  илоҳий  китоблар  ва 



аждодларимиз  меросида  баён  қилинган,  тарихий  тажрибага  асосланган  билимлар  билан  рационал  (мантиқий) 

тафаккурга асосланган хулосаларнинг ўзаро мувофиқлигидир.

 

Аммо  методология  муаммоси  барибир  илмий  воқеликда  мавжуд,  ундан  қутулиб  бўлмайди.  1999  йилдан 



бошлаб  Ўзбекистонда  демократик  жамият  қуриш  назарияси  ва  амалиётининг  иқтисодий,  сиёсий

-

ижтимоий,  илмий



-

фалсафий ва маънавий асослари бўйича номзодлик ва докторлик илмий даражалари, доцентлик ва профессорлик 

илмий  унвонларига  даъвогарлар  учун  махсус  имтиҳонлар  киритилди.  Бу  бежиз  эмас.  Маълумки,  ушбу  фаннинг 

асосини Президент И.А.Каримов асарлари ташкил этади. Демак, Президент асарлари мамлакатимиз миқёсида бугунги 

кун  ижтимоий  фанлар  соҳаси  учун  методологик  замин  бўлиб  хизмат  қилиши  назарда  тутилмоқда.  Бу  тўғрими? 

Ниҳоятда тўғри. Чунки Ўзбекистоннинг миллий мустақиллигини И.А.Каримов эълон қилди. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол 

ва тараққиёт йўли концепсиясини И.А.Каримов ишлаб чиқди.

 

Президент  И.А.Каримов асарларида  ўз  аксини  топган  ғоялар  ва  қарашлар  бугунгача  миллатимиз  ва  бутун 

инсоният  босиб  ўтган  тараққиёт  йўллари  тажрибасини  имкон  ва  зарурат  даражасида  ҳисобга  олган  ҳолда  ишлаб 

чиқилган. Демак, унинг асарларида таклиф этилаётган методологик асослар ҳам бугунгача башарият илми эришган 

ютуқларга бегона эмас. Шу билан бирга бизнинг йўлимиз муайян даражада ўзига хос ички яхлитликка эга ва бирор

-

бир замон ва маконда ишлаб чиқилган методологик асосларнинг ҳеч бирини ҳеч қандай ўзгаришсиз, тақлидий шаклда 



бугунги биздаги ижтимоий илмга бевосита пойдевор қилиб, кўчириб олиб келиб, ўрнатиб бўлмайди. Қиёсий таҳлил 

учун жалб этиш бошқа нарса. Нега шундай? Чунки ҳар бир миллатнинг тарихи, маънавий қиёфаси, устун қадриятлар 

тизими бетакрордир.

 

 

 

Дилором Зияева

 

(Тошкент, Узбекистан)

 

 

МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАФКУРА ВА МАЪНАВИЙ УЙҒУНЛИК

 

 

Миллий  истиқлол  мафкураси–миллат  ва  давлатнинг  мустақил  ривожланишини  таъминлашга  қаратилган 

ғоявий  –

 

назарий  қарашлар  тизими.  Миллий  ғоя  Ўзбекистонда  яшовчи  барча  миллат  ва  эллат  вакилларининг  туб 



манфаатларини,  халқимизнинг  асрлар  мабойнида  интилиб  келган  орзу  идеалларини,  олийжаноб  мақсад  –

 

муддаоларини  ўзида  мужассам  этади.  Халқимизнинг  халқимизнинг  асрлар  давомида  эзгу  ният  қилиб  келган 



мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир. Бунинг учун барча 

бир ёқадан бос чиқариб, муқаддас она  –

 

Ватннинг ҳаётий манфаатларини юракдан хис этган ҳолда уларни рўёбга 



чиқариш учун фаол ҳаракат қилиши зарур. Бу жараён халқимизнинг манфаатларини, уларни ўзида мужассам этган 

миллий ғояни англаш билан боғлиқ ҳолда кечади.

 

Миллий ғоя –



 

миллатнинг етакчи мақсади, “халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир 

байроқ”.

 

Бу  мақсаднинг  аниқ  ифодасини  Президент  И.А.Каримов  2000  йил  8  июндаги  “Фидокор”газетаси  мухбири 



билан суҳбатида шундай баён қилади: “Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва тараққиёт сиёсатининг 

стратегик  мақсади  –

 

ҳуқуқий  демократик  давлат  ва  бозор  иқтисодиётига  асосланган  фуқаролик  жамиятини  барпо 



этишдан иборат.

 

Юртимизда истиқомат қилувчи барча инсонлар учун миллати, тили ва динидан қатъий

 

назар, муносиб ҳаёт 



шароити  яратиб  бериш,  ривожланган  демократик  мамлакатлардаги  кафолатланадиган  турмуш  даражаси  ва 

эркинликларни таъминлаш. Ва шу асосда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида, муносиб ўрин эгаллашига эришиш”.



 

Бунинг  учун  сиёсат  соҳасида,  иқтисодий  ва  маънавий  йўналишларда  нималар  қилиш  лозим  эканлиги 

тўғрисида ҳам ўша суҳбатда батафсил жавоблар берилган.

 

2008 йили нашр этилган “Юксак маънавият –

 

енгилмас куч”



 

номли рисоласининг “Мустақиллик –

 

маънавий 



тикланиш  ва  юксалиш”деб  аталган  иккинчи  бобида

 

Президент  Ислом  Каримов  миллий  ғоянинг  янада  мукаммал 



«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»

 

 



129 

 

 



таърифини беради:

 

“Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу 



юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига

 

айланиб  кетган,  таъбир  жоиз  бўлса,  ҳар  қайси  миллатнинг  энг  эзгу  орзу

-

интилиш  ва  умид



-

мақсадларини  ўзимизга 

тасаввур  қиладиган  бўлсак,  ўйлайманки,  бундай  кенг  маъноли  тушунчанинг  мазмун

-

моҳиятини  ифода  қилган 



бўламиз.”

 

Дарҳақиқат, миллий ғоя 130 йиллик асоратдан қутулиб, мустақилликнинг ойдин йўлига чиқиб олган, ҳаётида 



эркинлик сари туб ўзгаришларни дадил амалга ошираётган миллатнинг бош мақсади, интилиши. Уни Юртбошимиз 

истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ бир жумлада ёрқин ифодалаб берган эди:  “Мустақилликнинг олий мақсади –

 

ўзбек  халқининг  иззатини  жойига  қўйиш”



 

Бу  –


 

ўз  иззати  ва

 

қадрини  билган  миллат  ўзини  ҳам  хўрлатиб  қўймайди, 



ўзгаларнинг ҳам ҳурматини жойига қўяди, дегани. Ўзбек доим жаҳон саҳнасида ўзининг салмоқли мавқеига эга бўлиб 

келган халқ. Жаҳон тарихини  холис варақлаган одам бунга амин бўлади. Айни шу сабабдан элимиз  бағрикенглиги 

билан машҳур. Аму ва Сир оралиғида доимо турли элат, турли эътиқод вакиллари иноқ

-

иттифоқ яшаб келишган. Агар 



урушган бўлса, сулолалар урушган, ака

-

укалар тахт талашган,  халқлар ёки миллатлар эмас. Аждодларимиз қўшни 



халқлар  маданиятига,  турмуш  тарзига  эътибор  билан  қараган,  ўзларидан  мерос  қолдирган  ўлмас  маънавий 

обидаларни турли тилларда яратишган. “Ўз кучига ишонган халқнинг бағри кенг бўлади”, дейди Президент.

 

Миллий  мафкура  миллатнинг  фикр  майдони,  унинг  асрий  орзулари,  келажак  режаларининг  муназзам  бир 



ифодасидир. Маънавиятимиз анъаналаридан келиб чиқиб, тушуниб етишимиз лозимки, биз ишлатадиган “мафкура” 

сўзи  совет  даври  тарғиботчиларининг  тилидан  тушмай  келган  “идеология”  тушунчасининг  айний  таржимаси  эмас. 

Мафкура  –

 

фикр  майдони,  уни  хоҳ  тор  қолип  қилиб  олинг,  хоҳ  жаҳон  цивилизацияси  ва  миллий  маънавиятимиз 



қадриятларини уйғунлаштирувчи кенг тафаккур олами сифатида ёндошинг. Албатта, ҳар бир ижтимоий тоифанинг, 

сиёсий  ҳаракатнинг,  гуруҳнинг  ўз  мафкураси  бўлиши  мумкин.  Бу  табиий  ҳолат.  Аммо  миллат  мафкураси  унинг 

таркибига  кирувчи  барча  тоифалар  ва  гуруҳларнинг  мақсад  йўналиши,  тафаккуридаги  энг  умумий  томонларни 

бирлаштиради. Унинг аҳамияти ҳам шунда.  Элни Ватан манфаати бирлаштиради



, 

деган қутлуғ ибора бор. Миллий 

истиқлол мафкураси бизга эл

-

юртимиз, Ватанимиз олдидаги фуқаролик бурчимизни теран англаб етишимизга ёрдам 



беради, ёш авлоднинг ҳар бир вакилини ҳақиқий миллат фарзанди бўлиб улғайишига кўмаклашади. Миллий истиқлол 

мафкураси қонун моддаси кучи билан эмас, маънавий камолот орқали эришиладиган ҳидоят йўлидир.



 

Мустақилликнинг  иккинчи  йилида  асосий  қонунимиз  қабул  қилинди.  Унинг  иккинчи  боби  12

-

моддасида 



“Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма

-

хиллиги асосида 



ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас,“ деб ёзиб қўйилган. Етмиш 

йил тоталитаризм жабрини тортган халқимиз бу қоиданинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунади. 

“Узоқ ва яқин тарихдан яхши маълумки, –

 

деб таъкид этади Президент,



 

 



бирон мамлакатда, бирон давлатда яккаю 

ягона ғоя ёки мафкура ҳукмронлик қилар экан, бу жамият, бу давлат, албатта инқирозга юз тутади.”

 

Чунки ҳаёт доимо 



ўзгаришда,  ривожланишда.  Инсон  тафаккури,  унинг  интилишлари,  олдига  қўйган  мақсадлари  ҳам  доимо  ўзгариб, 

такомиллашиб  боради.  Шу  сабабли  унга  ҳарқандай  ғоявий,  мафкуравий  тазйиқ  ўтказишга  уриниш  акс  таъсир 

кўрсатиши, нохуш оқибатларга олиб келиши табиий. Қолаверса, жамиятнинг ривожланиш жараёни ҳам ундаги етакчи 

тамойилларнинг вақти

-

вақти билан янгиланиб, ўзгача маъно, ўзгача таркиблар ҳосил қилиб туришини тақозо қилади.



 

Ундаги  ижтимоий  тоифаларнинг  мавқеи  ва  аҳамияти  ҳам  турли  даврларда  турли  ҳолатда  бўлади.  Шунга 

мувофиқ  сиёсий  кучлар  нисбати  ҳам  муайян  ўзгаришларга  учраши  мумкин.  Шундай  экан,  ҳеч  қайси  мафкура, 

жумладан, хатто миллий мафкура ҳам ҳаётий эҳтиёжлардан узоқлашиб, қотиб қолган ақида ҳолига тушмаслиги учун 

“давлат мафкураси мақомига кўтарилмаслиги, айланмаслиги керак”

 

“Миллий  истиқлол  мафкураси  халқимизга  хос  бўлган  энг  муқаддас  туйғу



 

ва  тушунчаларнинг  мужассам 

ифодаси  бўлиши  керак”,  –

 

дейди  Президент.  Миллий  мафкурани  ўзлаштириш,  бир  томондан,  тафаккуримизнинг 



миллий  маънавиятимиз  илдизларидан  мунтазам  озиқланиб,  қувват  олиб  туриши  билан  боғлиқ.  Иккинчи  томондан, 

жаҳон  маданияти  самараларидан  баҳраманд  бўлмаган,  замон  руҳини  ҳис  қилмаган  одам  ҳеч  қачон  миллий 

мафкуранинг моҳиятини яхши англаб ета олмайди. Чунки одам ўз қудратини тўғри белгилаши учун майдонга чиқиб, 

мардлар билан куч синаши керак. Шу икки жиҳатнинг уйғунлигига эришиш миллий мафкурани ҳар бир инсон руҳида 

воқеан  шакллантириш  бўлади.  Асли  миллий  мафкура  йўқ  жойдан  сунъий  ҳосил  қилинмайди,  аллақандай 

кабинетларда  ўтириб  тўқиб  чиқарилмайди.  Бу  ҳақиқатни  Президент  Ўзбекистон  республикаси  Фанлар  Академияси 

умумий йиғилишида 1994 йил ёзида сўзлаган нутқидаёқ батафсил тушунтириб берган эди. Унда исломий қадриятлар, 

маънавий мерос, хусусан, Шарқ фалсафасини теран ўрганиш ҳақида сўзлаб, Юртбошимиз яқин ўтмишдаги қарамлик 

мафкурасидан халос бўлиш учун “ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий 

мафкура  ва  тафаккуримизни  тиклаш,  уни  замонавий  умумбашарий  руҳ  билан  бойитиш  вазифамиз”  эканлигини 

таъкидлаган эди.

 

Кейинчалик  2000  йил  6  апрелда  Оқсарой  қароргоҳидаги  суҳбат  асносида  бу  ҳақда  мукаммал  таъриф 



шаклланди.  Президент  унда  юқоридаги  фикрни  батафсил  ифодалаб  айтдики,  "миллий  мафкурамиз  халқимизнинг 

азалий  анъаналарига,  удумларига,  тилига,  динига, руҳиятига,  бир сўз  билан  айтганда,  ўз  миллий  қадриятларимиз, 

халқимизнинг  дунёқараш  ва  тафаккурига  асосланиб,  шу  билан  бирга,  замонавий,  умумбашарий,  умуминсоний 

ютуқлардан  озиқланган,  уларни  ўзига  қамраб  олган  ҳолда,  юрт  тинчлиги,  Ватан  равнақи,  халқ  манфаати,  унинг 

фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор.”

 

Миллий  мафкуранинг  маънавиятга  нисбати  қандай?  Бу  нисбатни  тўғри  аниқлаш  учун  яна  бир  нарсани 



эътиборга  олиш  лозим  бўлади.  Мустақиллигимизнинг  уч  асосий  жиҳати  мавжуд.  Сиёсий  мустақиллик,  иқтисодий 

мустақиллик,  маънавий  мустақиллик.  Буларни  бир

-

биридан  жудо  қилиб  бўлмайди.  Аммо  ҳар  бирининг  ўзига  хос 



масалалари ҳам бор. Биз уларни кейинроқ яна батафсил кўздан кечирамиз. Ҳозирча таъкидлаш ўринлики, сиёсат, 

иқтисод ва маънавият соҳаларида бизнинг бугунгача эришган ютуқларимиз даражаси баробар эмас. Ундан ташқари 

ҳар бир соҳанинг моҳиятидан келиб чиқсак, миллийлик унсурининг салмоғида ҳам фарқ бор. Демак, дунё халқлари 

тажрибасидан биз ўрганишимиз, балки бевосита ўзлаштиришимиз керак бўлган нарсалар турли йўналишда турлича 

миқёсда бўлиши табиийдир. Шундай экан, миллий мафкурамиз тизимини фақат ёки асосан маънавий меросимизда 

мавжуд қадриятларга боғлаб қўйиш воқелик талабларига тўлиқ жавоб бериши қийин. Чунки мафкурамиз, яъни келажак 

режаларимизни  белгиловчи  ва  аниқлаштирувчи  мақсад  йўналишларимиз  тизимида  юқорида  санаб  ўтилган  ҳар  уч 

йўналиш:  сиёсат,  иқтисод  ва

 

маънавият  соҳасига  оид  муаммолар  барчаси  ўзаро  уйғунликда  қамраб  олинади. 



Маънавият шулар ичида фақат бир йўналишдир. Албатта, жуда муҳим йўналиш, асли маънавият масалаларини ечмай 

туриб, на иқтисодий, на сиёсий вазифаларимизни тугал ҳал қилиб бўлмайди; аммо барибир уч йўналишнинг бири, 

холос. Иқтисод ёки сиёсат соҳаларидаги долзарб юмушларни ҳам ҳеч қачон, халқ маънавиятини талаб даражасида 


130 

«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»

 

 

 



 

юксалтириб  олиб  кейин  амалга  оширамиз,  деб  орқага  ташлаб  бўлмайди.  Бу  соҳалар  бир

-

бири  билан  олдин



-

кейин 


эмас, бир пайтнинг ўзида, тенг ривожлантирилиб бориладиган соҳалардир.

 

Мустақилликнинг  дастлабки  йилларида  Президент  Ўзбекистоннинг  ўзига  хос  иқтисодий  ривожланиш  йўли 

асосларини  ишлаб  чиқар  экан,  биринчи  марта  “дунёда  умумий  йўл

-

йўриқлар,  ўхшаш  андазалар  йўқ”



 

эканлигини 

эътироф этиб, ўзимизнинг миллий “бетакрор яхлит андазамизни ишлаб чиқиш”ни мақсад қилиб қўйди. Бунинг учун 

миллий тафаккур анъаналаримизни инсонлар онгида қайта тиклаш зарур эди. “Аждодларимизнинг руҳи поклари ва 

урф

-

одатлари,  бизнинг  энг  яхши  анъаналаримиз  қайта  тикланганда  ислоҳотлар



 

муваффақиятга  эришади”,  деб 

таъкидлади Президент. Асосий қонунимизни яратиш жараёнида ҳам шу жиҳатга катта эътибор берилди. Шу сабабли 

мустақил  Ўзбекистон  Конституцияси  “умумий  мазмунидан  тортиб  оддий  бир  бандига  қадар  Хўжа  Аҳмад  Яссавий 

бобомиз даврида, Амир Тимур замонида шаклланган миллий тафаккурни, муқаддас исломий қадриятларни ўзида акс 

эттиради”.

 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Президент Ислом Каримов асрлари асосида тайёрланган “Миллий истиқлол 



ғояси:  асосий  тушунча  ва  тамойиллар”  рисоласида  мафкурамиз  тайанадиган  қуйидаги  умумбашарий  тамойил  ва 

қоидалар кўрсатилган: қонун устуқорлиги; инсон ҳақ –

 

ҳуқуқлари ва ҳур фикрлилик; турли миллат вакилларига ҳурмат 



ва  улар  билан  баҳамжиҳат  яшаш;  диний  бағрикенглик;  дунёвий  билимларга  интилиш;  маърифатпарварлик;  ўзга 

халқларнинг  илғор  тажрибалари  ва  маданиятининг  ўрганиш.  Ушбу  қадриятлар  асосида  шаклланган  истиқлол 

мафкураси,  ўз  моҳиятига  кўра  халқаро  талабларга,  умуминсоний  қадриятларнинг  устуворлиги  тамойилларига  мос 

келади,


 

уларни милий даражада намойон бўлиши учун имкон яратади.

 

 

 



Инамов Қодиржон

 

(Наманган, Узбекистон)

 

 

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ

 

 

Жаҳон  миқёсида  тараққиётнинг  янги  ва  янги  босқичларга  кўтарилаётган  бир  пайтда  “XXI  аср  вабоси”  дея 

таърифланган халқаро терроризм авж олиб, бир неча юз минглаб кишилар ҳаётига жиддий хавф солмоқдаки, таниқли 

давлат  арбобларидан  бири  У.Черчилль  бу  ҳақда  жиддий  огоҳлантирган  эди:  “Биз  иккинчи  жаҳон  урушида  ғалаба 

қозондик, биз вабо, ўлат ва грипп каби касалликларни енгдик. Афсуски, инсонлар ўртасидаги адоват ва терроризмни 

йўқота олмадик”. Дарҳақиқат, цивилизациянинг тақдири ўтган ярим аср олдин ҳам, ҳозир ҳам кўп жиҳатдан ана шу 

терроризм  муаммосини  ҳал  этиш  боғлиқ  бўлиб  қолди.  Зеро,  ҳар  қандай  тараққиёт,  инсон  фаровонлиги  заминида 

жамиятдаги тинчлик, осойишталик, ижтимоий

-

сиёсий барқарорлик ётади.



 

Терроризм  юксак  маънавий  тамойилларга  зид  равишда  ёвуз  мақсадлар  йўлида  куч  ишлатиш,  аҳолини 

ваҳимаю  қўрқувга  солиш,  давлат  ташкилот  ва  муассасаларини  портлатиш,  ҳарбий  стратегик  аҳамиятга  эга  бўлган 

объектларга зарар етказиш, уларни барбод этиш, давлат ва жамият арбоблари ҳаётига қасд қилиш, қотиллик қилиш

мамлакатдаги  хорижий  ваколатхона,  ташкилотлар  ва  уларнинг  ходимларига  зўравонлик  қилиш  ва  бошқа  турдаги 

қўпорувчилик  ишларини  амалга  оширади.  Бундан  кўринадики,  терроризмнинг  бирдан  бир  қуроли  қўрқитиш  ва 

даҳшатга  солиш  орқали  ўз  ҳукмини  ўтказишдир.  Таъқиб,  зўравонлик,  қўпорувчилик  ҳар  қандай  инсонпарварлик 

ғоялари,  демократик  адолат  тамойилларига  зидлигини  эътиборга  олсак,  терроризм  қандай  шаклда  амалга 

оширилмасин, моҳиятан тараққиёт ва ривожланиш, эзгулик ва инсонийликка қарши жиноят деб баҳолаш тўғри бўлади.

 

Ҳар  қандай  терроризмни  ҳаракатга  келтирадиган  куч  -  моддий  ва  ғоявий  кучдир.  Бошқалар  мол



-

мулкини 


зўрлик,  куч  ишлатиш  йўли  билан  босиб  олиш  терроризмнинг  моддий  йўналиши  бўлса,  ўзгалар  эркинлиги,  хоҳиш

-

иродаси, дини, ижтимоий ҳақ



-

ҳуқуқларини поймол этиш ўзларининг ғоя ва турмуш тарзларини бошқаларга зўравонлик 

билан  сингдириш,  уюшмаган  оломонини  қулликка  солишга  қаратилган  фаолият,  ҳатти  ҳаракат  эса  терроризмнинг 

ғоявий  кучи,  мақсад-вазифаларидир.  Терроризмнинг  ўзига  хос  хусусиятлари  ҳокимият  органлари  ва  уларнинг 

етакчиларига нисбатан бевосита тазйиқ ўтказиш, улар олдига қийин талаблар қўйиш, бегуноҳ одамларни асирга олиш, 

улар  ҳаётига  хавф  солиш,  ўзларининг  қўпорувчилик  хатти-ҳаракатларини  кутилмаган  жойларда,  қўққисдан  амалга 

ошириш,  амалга  оширилган  жиноятларини  расман  тан  олиш,  қатъий  интизом  асосида  ташкил  этилган  бошқарув 

тизимларига  бўйсунишда  акс  этади.  Террорчилар  кишиларнинг  энг  муҳим  ҳуқуқи

-

яшаш  ҳуқуқини  тан  олмайдилар, 



одамларнинг ёши, жинсига бефарқ қарайдилар, уларни менсимайдилар. 2001 йил 11 сентябрь АҚШ тарихида “Қора 

сешанба”деб  ном  олган  мудхиш  воқеа,  2002  йил  октябрида  Москвадаги  “Нару

-

Ост”  маданий  марказида,  2003  йил 



Шимолий  Осетиянинг  Маздак  шаҳрида  ҳарбий  госпитални  ишғол  этишда  содир  этилган  террорчилик  ҳаракати, 

айниқса, 2004 йил сентябрида Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳридаги фожиалар фикримизнинг далилидир.

 

Терроризмни келтириб чиқарадиган омиллар жамиятдаги ижтимоий



-

сиёсий танглик, миллий, конфессионал 

зиддиятлар, мамлакатдаги мафкуравий ҳуқуқий бўшлиқ, моддий қийинчиликлар, фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онг 

ва маданиятларини тўла шаклланиб, ривожланмагани, маҳаллий террористик гуруҳларнинг мамлакат ташқарисидаги 

кучлар, марказлар (масалан, Шимолий Ирландиядаги “Ирландия Республикаси армияси”, Ислом террор ҳаракатининг 

қудратли ҳомийси “Хамас”, Шри

-

Ланкадаги “Татил иллама”, Афғон “Толибонлари”) томонидан қуллаб



-

қувватланиши 

билан боғлиқдир.

 

Террористик  уюшмаларнинг  қўпорувчилик  тактикаси  йилдан  йилга  такомиллашиб  бормоқда.  Улар  ўз  ёвуз 



ниятларини нафақат ўқотар қуроллар, шунингдек, электромагнит нурлар, ядро ва радиоактив моддалар, кимёвий ва 

биологик  қуролларни  ишга  солиш,  траспорт  воситаларини  ишдан  чиқариш  каби  воситалардан фойдаланмоқдалар. 

Терроризм  кўлами  нафақат  алоҳида  бир  шахс  ёки  гуруҳга  қаратилмай,  халқ  оммаси,  бутун  бир  мамлакат,  ҳаттоки 

жаҳон ҳамжамиятига қарши қаратилган бўлиши мумкин. Бир вақтлар алоҳида, бир-биридан ажралган ҳолда фаолият 

кўрсатган  террорчилар  эндиликда  сиёсий,  диний  ғоя  ва  мақсадлар  атрофида  бирлашган  кўплаб  марказ  ва 

ташкилотлар, йирик молиявий тузилма, улкан бизнес, кучли бошқарув аппарати, тезкор разведка хизмати, замонавий 

қурол

-

аслахалар  билан  қуролланган  жанговор  гуруҳлар,  давлат  ва  ҳуқуқ  органларига  “ишончли”  кишилари, махсус 



ўқув база ва полигонларига эга бўлган  халқаро терроризм системасини ташкил этадилар. Ҳозирги пайтда халқаро 

терроризмнинг йиллик молиявий айланмаси 1,5 триллион долларга тенг келади. Бу дунё ялпи ички маҳсулотининг 5 

фоизи демакдир. Кўриниб турибдики, халқаро терроризм глобал муаммога айланиб бормоқда. Айни бир пайтда жаҳон 

миқёсида  унинг  ҳар  қандай  кўринишларига  қарши  муросасиз  кураш  олиб  борилмоқда.  Бу  соҳада  халқаро 

муносабатларнинг  муҳим  субьектига  айланиб  улгурган  ёш  ва  қудратли  Ўзбекистон  унинг  Президенти  И.А.Каримов 

катта ғайрат ва шижоат кўрсатмоқда. Ўзбекистон икки маротаба 1999 йил ЕХХТ нинг Истамбул анжуманида, 2001 йил 



«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»

 

 



131 

 

 



БМТ  нинг  минг  йиллик  Саммитида  БМТ  таркибида  террорчиликка  қарши  кураш  халқаро  марказини  ташкил  этиш 

ташаббуси билан чиқди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида террорчилик ва экстремизмнинг айрим кўринишлари эмас, 

балки  энг  аввало  террорчиларни  ташкил  этаётган,  йўналтираётган  ҳамда  уларни  энг  замонавий  воситалар  ва 

қуроллар билан таъминлаётган йирик молиявий ва бошқа имкониятларга эга халқаро марказларга қарата биргаликда 

кураш  олиб  борган  тақдирдагина  унга  қарши  туришимиз  мумкин  дея  эътироф  этган  эдилар.  Дарҳақиқат,  фақат 

терроризмнинг  ташқи  кўринишларига,  бегуноҳ  одамларни  гаровга  оладиган  портлатадиган  ва  ўлдирадиган 

кимсаларга қарши курашиш билангина бу офатни бартараф этиб бўлмайди. Ҳаётни ўзи шуни кўрсатмоқдаки, аввалом 

бор  ушбу  бало  қазони  бирламчи  манбаларига  қарши  курашиш  даркор.  Шу  ўринда  юртбошимиз  И.А.Каримовнинг 

қуйидаги  фикрини  келтириш  ўринлидир:  ”Ислом  диннини  сиёсатга  айлантираётган,  ёвузлик  ва  террорчилик 

мафкурасини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда ёшлар онгини заҳарлаб, 

зомбига айлантириб, улардан террорчилар тайёрлаш бўйича конвейер ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли 

хом хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак”.

 

Халқаро террорчи кучлар қайтадан бирлашиб бош кўтараётган, ўта маккор ва ёвуз услубларни қўллаётган 



бугунги  мураккаб  вазиятда  ҳаётнинг  ўзи  халқаро  хамжамият,  жумладан,  минтақамизда  жойлашган  барча 

давлатлардан бу балога қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни, бир ёқадан бош чақариб, бундай уринишларга 

кескин  зарба  беришни,  ҳар  қандай  тажовуз  ва  террорчилик  хуружларининг  олдини  олиш,  уларнинг  мафкуравий 

заминини йўқотиш ва аввало, ёшларимизнинг қалби ва онги, соғлом тафаккури учун курашни тақозо этади. Ҳозирги 

вақтда  терроризмнинг  тажовузидан  ўзини  холи  ҳис  қиладиган  бирорта  қитъа  ёки  давлатнинг  ўзи  йўқ.  Худди  вабо 

сингари  Ер  юзининг  кўплаб  мамлакатларига  ёйилиб  бораётган  бу  бало

-

қазо  эртага  кимни  нишонга  олишини  ҳам 



олдиндан айтиш қийин. Ҳозирги кунда диний экстремизм мафкурасига қўпорувчилик, террорчиликка қарши курашдаги 

асосий  вазифа  аҳоли  ўртасида  айиқса,  ёшлар  билан  олиб  бориладиган  тарғибот

-

ташвиқот  ва  тарбиявий  ишларни 



изчил, чуқур ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанглигини кескин кучайтиришдирки, барчамиз 

бир тану бир жон бўлиб, терроризм ва экстремизм хавфига қарши қатъият билан

 

кураш олиб боришимиз,”Ўз уйингни 



ўзинг  асра”  деган  шиорни  маъносини  кенг  ва  чуқур  англаб,  гўзал  ва  бетакрор  Ватанимизнинг  тинчлиги,  халқимиз 

осойишталигини кўз қорачиғидай сақлаш бўлиб қолмоқда.

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   113




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет