Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет137/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
131 
намойиш қилсагина, уларни шу тариқа ―санъаткорлар‖ сулалаоси деб аташга ҩам
имкон туғилган. 
ХХ асрда рўй берган янги сиѐсий-ижтимоий ўзгаришлар, инсонларга берилган 
эркинлик ҩуқуқи, янги босқичда сулола вакиллари олдида ота касб хунарини давом 
эттириш мажбурийлик шартидан озод этади. Бироқ, санъат соҩасига авлоднинг ўзида 
бўлган ирсий мойиллик, келгусида сулола вакилларини мусиқага яқин бўлган, ўзга 
санъат турларида ўз имкониятларини синашига йўл очиб беради. Бинобарин, ижодий 
сулола вакиллари олдида очилган янги уфқлар, маълум маънода мусиқий сулоларга хос 
бўлган ворислик анъаналари давомийлиги ва изчиллигини чеклаб қўйди. 
Маълумки, ижодкорлар оилаларида тарбия кўрган авлод кўпинча биринчи 
қадамиданоқ ижодий муҩитга шўнгиб боради. Оиладаги ижодий муҩит қизиқишлар, ўз 
ишига қўилган профессионал касбий талаб ва мезонлар доираси, уларни бажариш 
даражаси, туғма мойиллигига таяниб тез ва самарали ўсиши учун кулай шарт-шароит 
яратиб беради. Сулолалнинг касбийлик борасида қўлга киритган ―мувоффақият 
даражаси‖ ѐш авлод вакилларини ижодий харакатини тенгдошларига нисбатан анча эрта 
бошланишига ва тез қадамлари билан олға юришга ундайди. Жамият олдида мусиқа 
борасида сулола вакилларини катта мувоффақитларни қўлга киритилишининг юқори 
кўрсаткичи даражаси эса, аксарияти ҩолларда авлод вакилларига ирсий равишда инъом 
этилган қобилият, маълум санъат турига бўлган мойииллик, мехнатсеварлик, юқори
талабга биринчи қадамиданоқ интилиши, омад ва яна бир қатор, шахснинг ўзига 
боғлиқ бўлмаган, ташқи шароит ва вазиятларлардан келиб чиқади.
Ўзбекистион мусиқа санъати равнақига салмоқли ҩисса қўшган сулолалрдан бири, уч 
авлод фаолиятлари давомида ота касбини давом эттираѐтган , халқимизининг ѐрқин 
вакиллари- Ражабийлар сулоласининг номи билан қиѐсланади. Ражаб ота оиласидан 
икки фарзанди ака-ука Ризқи ва Юнус Ражабийлар дунѐга келган.. Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган артист, моҩир созанда Ризқи Ражабий (1887–1977) танбур аолиш бўйича 
махоратли созанда сифатида келгусида эътироф этилди .Унинг ижро талқинидаги 
бугунда Ўзбекистон телерадиокомпанияси архивида сақланаѐтган ―Мискин‖, 
―Насруллойи‖, ―Муножот‖, ―Абдураҩмонбеги‖, ―Самои дугоҩ‖, ―Гулѐр-Шаҩноз‖, 
―Гардуни‖ ва ―Уфори сегоҩ‖, ―Тановор‖, ―Гиря‖, ―Сувора‖ каби мақом йўллари, ўзбек 
миллий мумтоз мусиқа санъатини дурдоналарига айланди. Ворислик асосида ижрочилик 
борасидаги билим ва кўникмалар, нозик ва ѐрқин ижрочилик сир-асрорлари, Ризқи 
Ражабий оиласида вояга етаѐтган бўлажак мақомшунос олим ва созанда (танбур ва дутор 
чолғулари ижрочиси), санъатшунослик фанлари доктори Исҩоқ Ражабов (1927–1982) 
томонидан ҩам мукаммал эгалаб олинди. Унинг келгусида ―Шашмақом‖га оид мураккаб 
илмий-назарий, тарихий ва амалий масалаларни ѐриувчи илмий ишлари тоғаси, Ризқи 
Ражабий укаси академик Юнус Ражабий (1897–1976) учун ҩам пойдевор бўлади. Исҩоқ 
Ражабов Юнус Ражабийнинг яқин маслакдошларидан бири бўлган. Ризқи Ражабий 
шогирдлари орасида Ўзбекистонда яна бир ѐрқин ва бетакрор хонандалар ва актѐрлар 
сулоласи асосичи Карим Зокиров ҩам бор эди. (Ўзбекистонда опера санъати 
шаклланишида бош қош бўлган Карим Зокиров ўзини хонандалик фоалиятини миллий 
мусиқа тарғиботидан ўз вақтида бошлаган эди. Унинг фарзандлари – Ботир,Луиза, 
Навфал , Жамшид ,Фаррух, Равшан Зокировлар,бугунда эса набиралари 
Бахтиѐр,Баходир, Наргиза, Вагиф, Жавоҩир,Оҩиста Зокировалар санъат борасида ўз 
номига эга бўлган таниқли санъаткорлардир). 
Дастлаб дутор чертиш машқини акаси Ризқи Ражабийга қизиқиб бошлаган Юнус, 
тез орада илк ижро кўникмаларни ҩосил қилиб, машҩур найчи-созанда Абдуқодир 
Исмоиловнинг бетакрор нолаларидан илҩомланиб най чалишни, сўнг эса, Туркистон 
халқ консерваториясида ўқиб юрган кезлари (1919–1923) дутор чолғусида ижро қилиш
сир–асарорларини Ҩожи Абдулазиз Расулов кўмагида ўзлаштириб такомилиштиради. 
Мақомларнинг барча ашула йўлларини Мулла Тўйчи Тошмуҩаммедов,мақом 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет