Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


Тадқиқотлар объекти ва услублари



Pdf көрінісі
бет151/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   418
Байланысты:
III TOM

Тадқиқотлар объекти ва услублари. Тадқиқотларимиз 2001-2019 йиллар 
давомида Самарқанд, Қашқадарѐ ва Бухоро вилоятлари шароитларидаги ўндан ортиқ 
қорамолчилик ва қўйчилик ҩўжаликларида олиб борилди ва бунда мавсумий 
диспансерлаш натижалари, клиник статус ҩамда модда алмашинуви даражаси 
кўрсаткичлари, шу жумладан, жигарнинг клиник, функционал ҩамда органолептик 
хусусиятлари ҩамда рационларнинг зоотехникавий таҩлили эътиборга олинди. 
Тадқиқот натижалари.   Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб дунѐ ветеринария 
илм-фанининг 
асосчилари 
С.И.Смирнов, 
И.Г.Шарабрин, 
М.Х.Шайхаманов, 
В.М.Данилевский, В.С.Постников, И.П.Кондрахин, шунингдек, ватанимиз олимларидан 
Х.З.Ибрагимов, М.Б.Сафаров, Қ.Н.Норбоевлар томонидан маҩсулдор ҩайвонларда 
моддалар алмашинувининг беш асосий хусусияти, яъни яширин кечиш, юқори қамров, 
алиментар-эндокрин, кетоген ва остеоген хусусиятларини асослаш натижасида 
метаболизм бузилишларининг жигар дистрофияси билан алоқадорлиги гипотезаси илгари 
сурилган.
Маълумки, жигар ҩайвон организмида энг зарур аъзолардан бири ҩисобланади ва 
қуйидаги муҩим вазифаларни бажаради (1-расм). 


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
144 
1. ЎТ ишлаб чиқиш ва ўт ажратиш. 
1

ас
м. ЖИГ
АРНИН
Г
 Ф
У
НК
ЦИ
ЯЛ
АРИ
 
13.Ретинол синтезлаш. 
2.Ўт кислоталари синтези. 
14. В12-витамин синтези. 
3.Альбуминсинтезлаш. 
15.Глюконеогенез. 
4.Сийдик кислотаси синтези. 
16.АсАТ, АлАТ, СДГ, ЛДГ, ГГТ, ХЭ, 
ИФ- синт. ва фаолл.
5.Креатин синтези. 
17.Билирубинконъюгациялаш 
(пигмент). 
6. Мочевина хосил қилиш. 
18.Баръер. 
7. Глутамин кисл.синтези. 
19.Детоксикацион. 
8.Глюкоза синтези. 
20.Коагуляция. 
9. Гликоген синтези. 
21.Химоя (иммуноглоб. синт.) 
10.Глюкозани парчалаш. 
22.Депо. 
11.Липид синтезлаш. 
23.Хомилада қон айл. таъмин. 
12. Липидлар. бета-оксид. 
24. Клиренс.
Кейинги 15-20 йил давомида республикамиздаги мавжуд геоэкологик ҩамда 
эндемик ҩудудлар кесимида ҩайвоннинг ѐши, физиологик хусусиятлари, шунингдек, йил 
фасллари ҩамда рацион типлари шароитларида олиб борган тадқиқотларимиз асосида 
маҩсулдор қорамол ва қўй эчкиларда моддалар алмашинувининг яна икки хусусияти, 
яъни геоэкологик - эндемик ҩамда гепатоген хусусиятлари аниқланди. 
Геоэкологик 

эндемик 
хусусиятининг 
моҩияти 
шундан 
иборатки, 
республикамизда тупроқ шўрланиши бўйича уч геоэкологик ҩудуд (тупроғи шўрланмаган, 
20% гача шўрланган; 20% дан ортиқ даражада шўрланган) мавжуд бўлиб, шўрланишнинг 
ошиб бориши билан ҩайвонларнинг метаболизм бузилишлари ҩамда жигар дистрофияси 
билан зарарланиши ҩам ошиб боради. Бунда шўрланишдан ташқари жойнинг эндемик 
тавсифи (селен, йод, мис, кобальт, марганец ва рух етишмавчиликлари) ҩам муҩим 
патогенетик рол ўйнаши тадқиқотларда аниқланди. 
Гепатоген хусусиятининг моҩияти шундан иборатки, маҩсулдор қорамол ва қўй-
эчкиларда метаболизм бузилишлари қандай тур ва даражада бўлишидан қатъий назар
уларнинг жигар дистрофиясига айланиши тадқиқотларимизда исботланди (1-чизма ва 
2,3,4-расмлар). 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет