"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 141
УДК 619+636.2+591.14 ЮҚУМСИЗ ПАТОЛОГИЯДА НЕЙРО-ГЕПАТО-ЭНДОКРИН ТАМОЙИЛ Профессор Бакиров Б. СамВМИ, Узбекистан
Аннотация. Мақолада касалликларни даволаш ва олдини олишнинг янги нейро- гепато-эндокрин тамойили назарий ва илмий жиҳатлардан асосланган. Аннотация .В статье теоретически и научно обосновано нейро-гепато- эндокринный принцип лечения и профилактики болезнейживотных. Annotation. The Article theoretically and scientifically substantiated the the neuro- hepato-endocrine principle of treatment for diseases in animals Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон
республикаси
президентининг
―Ветеринария ва чорвачилик соҩасида давлат бошқаруви тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 2019 йил 28 мартдаги 5696-сонли
Фармонида белгиланган вазифаларнинг тўла-тўкис ижросини таъминлашда барча
соҩаларда бўлганидек ветеринария соҩасида ҩам, айниқса, чорва моллари орасида
учрайдиган ѐппасига кечувчи ва мунтазам кузатилиб турадиган касалликларга қарши
самарали курашиш тизимини ишлаб чиқишда тўкис илмий назария ва тамойилларга
эҩтиѐж сезилмоқда.
Маълумки, Данияда ҩар бир бош сигирдан йилига ўртача 9,5 т, Исроилда 12 т сут
соғиб олинаѐтган бугунги кунда, бизда бу кўрсаткич ўртача 2,0-2,5 тоннадан, ѐки
семизлиги ўртача ва ундан юқори бўлган сигирлар улуши аксарият фермаларимизда 40-
50% дан ошмаслигини ѐки олинаѐтган бузоқ ва қўзилар сонининг дунѐвий
кўрсаткичлардан ҩали анча узоқлиги фикримизга далил бўлади, десак янглишмаган
бўламиз..
Тадқиқотларимизнинг асосий мақсади юқумсиз патологияга қарши даволаш
тамойиллари, усуллари ва воситаларини яратиш ҩамда уларни қўллаш натижаларини
қиѐсий баҩолашга қаратилди.