|
"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLDБайланысты: III TOM"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY"
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
152
Прогнози. Касалликнинг яширин босқичида даволашнинг викар, антитоксик,
умумий стимулловчи усуллари ҩамда гепатопротекторлардан фойдаланиш маълум
даражада ижобий натижа беради. Жигарда цирротик ўзгаришлар вужудга келган
пайтларда даволаш самара бермайди.
Патологоанатомик ўзгаришлари. Ўлган ҩайвон гавдаси жуда ориқ ва ундаги
мускул толалари атрофияга учраган бўлади.Ўт халтаси касаллик бошида маълум
миқдордаги ўт суюқлигини сақласада, аксариат ҩолларда халта пуч бўлади.
Жигарда сурункали гепатоз кузатилади, хусусан, унинг нотекис ѐки бир текисда
катталашганлиги, жигарнинг ўзига хос рангининг сарғиш- тупроқ ранги билан
алмашиниб келиши, касаллик жуда узоқ давом этган ҩолларда эса унинг айрим
жойларида цирроз белгилари кўзга ташланади.
Гистологик
текширилганда
дистрофик
ўзгаришлар
кўпроқ
жигар
бўлакчаларининг
марказий
қисмида
кузатилади.
Гепатоцитлар
қаторининг
бузилганлиги, касаллик оғир кечган ҩолларда эса гепатоцитлар некрози қайд этилади.
Ташҳиси.Касалликнинг яширин даврида унга эртачи ташҩис, клиник даврида эса
клиник ташҩис усулларидан фойдаланилади.
Касалликнинг эртачи ташҩиси диспансерлаш режасида амалга оширилади.
Диспансерлашда умумий метаболик синдром ва махсус гепатобиокимѐвий ўзгаришлар
аниқланади. Рационнинг энергетик ҩамда витаминли-минералли даражаси, ҩайвоннинг
ѐши ва ҩудуднинг шўрланиш даражаси эътиборга олинади.
Клиник ташҩисда умумий метаболик синдром, махсус гепатоклиник белгилар,
махсус гепатобиокимѐвий ўзгаришлар билан биргаликда гавдани патологоанатомик ѐриб
кўриш маълумотлари эътиборга олинади.
Қиѐсий ташҳиси. Касаллик гепатит, токсик гепатодистрофия ва инвазион
табиатли гепатопатиялардан фарқланади.Гепатитда эпизоотик ҩолат, тана ҩароратининг
кўтарилиши, патологоанатомик текширишларда жигарда яллиғланиш ўчоқларининг
учраши, қонда жигардан ўтган биллирубиннинг пайдо бўлиши, АлАТ ҩамда АсАТ
ферментлари фаоллигининг 150-200 фоиздан юқори даражага ошиши кузатилади.
Касаллик асосан ўткир тарзда кечади.
Токсик гепатодистрофияда ўт халтасининг кўп ҩолларда ўт суюқлиги билан
тўлишган ва таранглашган бўлиши, жигарнинг ѐғли дистрофияга учраганлиги,
гепатоцитлар некрози, рационда токсик омиллар, шу жумладан, госсипол сақловчи
озиқаларнинг рацион структурасида 30 фоиздан юқори бўлиши, касалликнинг ўткир,
ярим ўткир ва сурункали кечиши эътиборга олинади.
Инвазион табиатли жигар касалликлари пайтида жигар бузилишларига хос
белгилардан ташқари ҩудуднинг эпизоотологик ҩолати, ҩайвоннинг инвазия билан
зарарланиш даражаси ҩамда бирламчи касалликка хос асосий белгилар эътиборга
олинади.
Даволаш. Метаболик гепатодистрофиянинг яширин даврида даволашнинг мақсади
лизухани бартараф этиш, иштаҩани мўътадиллаштириш, умумий токсикозга қарши
курашиш, рацион тўйимлилигини ошириш орқали организмнинг ҩазмланувчи протеин,
қанд, фосфор, каротин, Е-витами ва селен моддасига бўлган талабининг янада
қондирилишига эришишга қаратилади.
Касалликнинг клиник босқичида булардан ташқари ўт ҩайдовчи дорилардан
кунига 1-2 мартадан магний сульфат (50-70 г) ва оксафенамид (0,6-5 г), берилади. Шу
мақсадда холагон ва аллахолдан ҩам фойдаланиш мумкин.Липотроп дорилардан оғиз
орқали холин хлорид (4-10 г) ва метионин (3-20 г) берилади. 30-60 кун давомида
озиқага аралаштирилган ҩолда липой кислотаси, липомид (0,1-0,15 мг/кг) ва дилудин
(2,5 мг/кг) берилади. Кунига бир мартадан Фехоселен муртак экстракти (0,5 мл/кг)
ичирилади.
Носпецифик стимулловчи восита сифатида ҩар 3 кунда бир мартадан мускул
орасига 5 мл/100 кг миқдорида Гепастимулин тўқима препарати юборилади .
Олдини олиш. Сигирларда метаболик гепатодистрофия оқсил-углевод-липид
алмашинувининг бузилиши ва жигар дистрофиясининг олдини олиш негизида
|
|
|