Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет177/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
170 
асосдаги жараѐн эканлигини кўрсатиб берди. Гегель диалектик методни универсал 
фалсафий метод сифатида ривожлантирди, унинг категория ва қонунларини ишлаб 
чиқди. 
Маълумки, XIX аср ўрталарига келиб К.Маркс ва Ф.Энгельс диалектик методни 
материалистик қарашларга татбиқ қилиб диалектик материализмни яратди. Диалектик 
материализмни табиат, жамият, тафаккур тараққиѐтининг умумий қонунлари ҩақидаги 
фан сифатида таҩлил этдилар. Шу билан бирга К.Маркс билан Ф.Энгельс диалектик 
методни жамият тараққиѐтига ҩам татбиқ этиб, жамиятни бир босқичдан иккинчи 
босқичга ўтувчи тарихий жараѐн сифатида ўргандилар ва ижтимоий-иқтисодий 
формация ҩақидаги таълимотларини яратдилар. Кейинчалик марксизм таълимоти, яъни 
диалектик ва тарихий материализм тобора ривожланиб, шўролар даврида догматик 
ақидаларга айлантирилди, ўта мафкуралаштирилди. Ҩар қандай ўзгача қарашлар унга 
қарама қарши қўйилган ҩолда талқин қилинди.Демак, фалсафада метод масаласи турли 
тарихий даврларда турлича шаклланиб, тараққий этиб борди. Буюк файласуф олимлар 
ўзларининг фалсафий системаларини яратишда турли методларни ишлаб чиқиб, ундан 
унумли фойдаландилар. Шунга кўра, ҩар қандай метод турлича босқич ва томонлардан 
ибратлиги ҩам исботланди. Аммо бирор томоннинг устунлигига қараб, турлича шаклда 
намоѐн бўлиши мумкин. Масалан, улардан фалсафий адабиѐтларда жуда кенг тарқалгани 
файласуф-олим И.Раҩимов фикрича: 
1. Қатъий мантиқий-норматив асосдаги қонунларнинг устунлигини заминида 
догматик метод келиб чиқади. Догматизм тафаккурнинг фалсафий методи сифатида
ҩодисаларга баҩо берганда конкрет реалликни, шароитни, макон ва замонни 
ҩисобга олмайди. Лекин шу билан бир қаторда, догматизм ҩар қандай методнинг 
бошланиши бўлиши мумкин. Аслида ҩар қандай илмий билиш эскини ўзлаштиради, 
қоидаларга амал қилади. Догматик методда эса бу қоидалар мутлақлаштирилади. 
2. 
Танқидий-рефлекторлик, 
яъни 
ўз 
назарий 
фаолиятига 
танқидий 
муносабатда бўлиш асосида нисбийлик методи келиб чиқади. Бу методга кўра, 
билишнинг шартли томонлари мутлақлаштирилади. Тараққиѐтдаги ворислилик инкор
этилади, ҩамма нарса доимий ўзгаришда бўлишига катта эътибор берилади. 
3. 
Юқоридаги методларнинг синтези сифатида диалектик метод келиб 
чиқади [2, 97]. 
Шундай қилиб, бу методлар фалсафий фикр тараққиѐтининг турли даврларида 
турлича ўрин тутди. Ҩар бир методнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бордир. 
Догматик тафаккур методининг вужудга келишида Арастунинг формал мантиғи катта 
аҩамиятга эга бўлса, янги давр фалсафий тафаккур тизимига ўтишда релятивистик 
методи алоҩида ўрин тутади. Бироқ XIX асрнинг 30-40 йилларида табиат, жамият 
фанларидаги, ижтимоий ҩаѐтдаги ўзгаришларни фалсафий таҩлил қилиш асосида 
диалектик метод майдонга чиқди ва тараққиѐтнинг ана шу давр даражасини фалсафий 
таҩлил қилиш учун мос келди. Ҩозирги кунда ҩам ана шундай муносабатларни талқин 
қилишда маълум чегарада ундан фойдаланиш мумкин.
Шу ўринда айтиб ўтмоқ лозимки, бу даврларда маънавий маданият, жумладан, 
ижтимоий-фалсафий меросни ўрганишда методологик жиҩатдан икки, бир-бирига зид 
тенденция мавжудлиги аѐн бўлди. ―Булардан биринчиси, - файласуф-олим 
М.М.Хайруллаев фикрича, - Шарқ ва Ғарб халқларининг инсоният маънавий маданияти 
ва ижтимоий-фалсафий фикрларининг ривожланишидаги ҩақиқий ўрни ва аҩамиятини 
тўғри, илмий-объектив равишда ѐритиб беришга интилишдир. Бу тенденция учун 
―Шарқ‖ ва ―Ғарб‖ ―руҩи‖ деб аталувчи махсус муаммо йўқ бўлиб, бу илғор интилиш 
ўзининг назарий ва методологик асосларини ҩамда ҩар томонлама объектив намойишини 
илмий фалсафада топади. 
Иккинчи тенденция - Шарқ халқларининг маънавий маданиятини менсимаслик, 
―Ғарб маданиятини‖ ―Шарқ маданиятидан‖ устун қўйиш, ―ғарб руҩини‖ улуғлаш, Шарқ 
халқлари фалсафий меросини ерга уришга интилишдан иборат бўлиб, бу тенденция 
буржуа тарихий-фалсафий адабиѐти ва шарқшунослигида жуда кенг тарқалгандир‖ [4, 6]. 
Ана шу европацентрик тамойилига кўра, яъни Шарқ халқлари маданиятига менсимаслик 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет