"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 171
билан қараш, уни камситишга бўлган уриниш асосан Ғарб шарқшунослари орасида
вужудга кедди ва XIX аср ўрталарида авжига минди. Бу даврда мафкура соҩасида Ғарб
дунѐси сиѐсатини назарий асослашга қаратилган турли таълимотлар вужудга келди.
Шарқ халқлари маданиятига, маънавий бойлигига қўшган буюк ҩиссасини мутлақо
инкор этиш авж олди. Зеро, Шарқ халқлари маданиятини йўққа чиқаришга бўлган
интилиш Ғарбий Европа халқларини олий ирқ деб таърифлаш, фақат Европанигина илм,
фалсафанинг ўчоғи қилиб қўйиш ҩисобига кучая борди.
Шарқ халқлари, жумладан, Марказий Осиѐ халқларининг ижтимоий-фалсафий
фикрлари тарихи, фалсафий меросининг аҩамиятини инкор этиш, Шарқ
мутафаккирларини тўлиғича Европа фалсафаси, қадимги юнон фалсафаси таъсири билан
боғлаб қўйиш ва фақат Ғарбий Европа фалсафасини эътироф этиш тенденцияси ўша
даврдаги фалсафа тарихи ва шарқшунослик масалаларига бағишланган адабиѐтларда
деярли ҩукмронлик қилди.Яна бир масала, барча Европа шарқшунослари баб-баравар ва
тарихий ривожланишнинг ҩамма даврида мутлақо бир хил позицияда турганлар ва
ҩамфикр бўлганлар деб айтиб бўлмайди. Европа шарқшунослиги ва назарий
принципларнинг бир томонламалигига асосланиб, Европа олимлари шу соҩада эришган
барча ютуқларидан воз кечиш мутлақо нотўғридир.
Жумладан, барча Европа шарқшунослари ва фалсафа тарихчиларини бир текисда
реакцион европамарказчиликда айблаш ва шу асосда Шарқ тарихини ўрганиш соҩасида
улар қўлга киритган ютуқларни тўлиғича инкор этиш ва бу ютуқлардан воз кечиш
нотўғри бўлур эди. Европа шарқшунослиги ва фалсафа тарихчилиги конкрет материални
ўрганиш, фактлар тўплаш, илмий тадқиқотнинг аниқ услубларини ишлаб чиқиш
соҩасида бой тажрибага эга ва бу жиҩатдан унинг меросида муҩим фикр ва асарларни
ҩам топиш мумкин.
Шундай қилиб, фалсафий таълимотлар ва ғояларнинг аҩамияти уларнинг ―ғарб
фикрига‖ ўхшаш ва ўхшамаслиги, унга таъсири билан эмас, балки бу фалсафий
таълимотларнинг қанчалик чуқур мазмунга эгалиги, илмийлиги, унинг маданият,
санъатнинг ривожлланишига, мазкур мамлакатдаги илғор ижтимоий ҩаракатга қай
даражада ижобий таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Шу мезонгина ҩар
бир халқнинг ижтимоий-фалсафий фикрлари тарихига тўғри баҩо бериш имкониятини
беради.
Ўзбекистонда
ижтимоий-фалсафий
адабиѐтларда
ҩукмрон
бўлган
европамарказчиликка қарши бўлган яна бир оқим, яъни осиѐмарказчилик оқими ҩам
вужудга келди. Осиѐмарказчилик европамарказчиликка зид ўлароқ, Шарқни Ғарбга,
Осиѐни Европага қарама-қарши қўйди ва у ҩам территориал тамойилни олға сурди. У
инсон маданиятининг, илм ва фалсафанинг барча ютуғини Осиѐ билан боғлаб қўйишга
ҩаракат қилди. Осиѐмарказчилик айниқса, диний белгини олға суришга уриниб, шу белги
асосида бирлашишга ундади. ―Ислом маданияти‖, ―ислом миссияси‖ деган тушунчалар
ѐрдамида кўпинча фақат шу динни тарғиб қилган ва тарқатган гуруҩ, миллат, халқ
биринчи ўринга сурилиб, ислом вужудга келган даврда VII-IX асрларда араб
ҩалифалигига бўйсундирилган халқлар, жумладан, Марказий Осиѐ, Кавказ олди халқлари
тилга ҩам олинмади.
Демак, юқоридаги фикрларни хулосалаб, шундай дейиш мумкинки, бир халқ
маданиятини камситиш, ерга уриш ҩисобига иккинчисини улуғлаш илмий тамойилларга
маданият тарихига, илмий, объектив назарияга тамоман зиддир. Дунѐ халқларининг
маданияти, ижтимоий-фалсафий фикрлари тарихи турли схемалар, догматик принциплар
бўйича эмас, балки илмий асосда, ҩар томонлама тўғри ѐритиб берилмоғи ва бу бир
бутун тарихий жараѐнда барча халқларнинг, мамлакатларнинг роли тўғрисида
кўрсатилмоғи лозимдир.
Шу ўринда, фалсафий меросни ўрганишдаги яна бир тенденцияга тўхталиб
ўтишимиз зарурдир. IХ-ХII асрлардаги Ўрта ва Яқин Шарқдаги маданий кўтаринкилик
кўпгина Европа шарқшуносларининг асарларида ―Араб Ренессанси‖ номи билан
кўрсатилади, бу ҩақиқий тарихий фактларга асосланмаган, умуман объектив ҩақиқатни
акс эттирмайди. Республикамиз файласуфлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар