Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет404/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
395 
Бундан ташқари, ҩайвонда сийдик ажратиш ва тезаклаш ҩолати, мартасини аниқлаш 
керак. Ҩайвоннинг тез-тез сийдик ва тезак ажратиб туриши тос аъзоларида яллиғланиш 
жараѐнлари борлигидан дарак беради (қовуқ, қин, тўғри ичак ва бошқаларда). 
Клиник текширишлар. Патологик жараѐнлар организмда айрим аъзолар 
функциясининг бузилиши ва структурасининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Клиник 
текширишлар билан аъзоларда аниқланган функционал ва морфологик ўзгаришларга 
касаллик симптомлари (белгилар) деб аталади. 
Касаллик белгиларига баҩо беришда ҩайвонларнинг ѐши, бўғозлик ва бошқа 
физиологик ҩолатига алоқадор баъзи функционал ўзгаришлар соғлом ҩайвонларда ҩам 
учраши мумкинлиги ҩисобга олинади. Чунки бундай ўзгаришларни потология деб 
бўлмайди. 
Клиник текширишлар: 1) умумий ташқи текшириш; 2) ички текшириш; 3) лаборатор 
текширишларидан (материал олиш ва уни лабораторияга юбориш ѐки ўша жойнинг ўзида 
текшириш) иборат бўлади. 
Умумий текшириш. Бунда ҩайвон организмининг яхлитлигини ҩамиша эсда тутиш ва 
ҩайвоннинг жинсий аъзоларини текшириш билангина чекланмасдан, балки умумий клиник 
текширишлар ҩам ўтказилиши керак. Айни вақтда ҩайвоннинг қорни (шакли, 
пайпасланганда оғриқ сезиши), сағриси (ҩолати, шакли, тутқич аппаратининг ҩолати) ва 
ташқи жинсий аъзоларига (яллиғланиш белгилари, суюқлик ажралиши ва унинг характери
ва б.) эътибор берилади. 
Ҩаракатларнинг уйғунлиги, оқсоқланиш, артрит, бурсит (бруцеллѐзга гумон 
туғдиради) белгилари, ҩайвоннинг оғирлигини бир оѐқдан иккинчи оѐғига солиб туриши, 
тез-тез сийдик ажратиш ва тезаклаш, думини ликиллатиши (трихомонозга гумон 
туғдиради) ва бошқа белгилар бор-йўқлиги ташқи текшириш орқали аниқланади. 
Ички текшириш - вагинал (қин орқали) ва ректал (тўғри ичак орқали) текширишдан 
иборат бўлиб, жинсий аъзоларда патологик жараѐн ѐки аномалиялар оқибатида вужудга 
келган анатомик ўзгаришларни кўздан кечириш ва пайпаслаб кўриш билан аниқлашга 
имкон беради. 
Қин орқали текшириш. Қўл билан жинсий лаблар очилиб, қин даҩлизининг шиллиқ 
пардаси ва клитор кўздан кечирилади. Кейин пайпаслаш билан қин даҩлизи, қин ва бачадон 
бўйни текширилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет