Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ



Pdf көрінісі
бет405/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   418
Байланысты:
III TOM

Тадқиқотлар услубиятлари. Соғин сигирларда бепуштликларнинг тарқалиши ва 
сабабларини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти. Жомбой тумани ―Зафар 
Донабоев‖Фермер хўжаликга қарашли четдан келтирилган қора-ола зотли сигирларда 
диспансер текширишлар ўтказилди. Бунинг учун ―эталон гуруҩ‖ сифатида олинган 10 бош 
соғин сигирлар клиник, гинекологик текширишлардан ўтказилди.
Клиник текширишлар билан сигирларнинг умумий ҩолати, семизлик даражаси, 
иштаҩа, шиллиқ пардалар, тери ва тери қопламаси, ҩаракат аъзоларининг ҩолати, жинсий 
лаблар, қин ва бачадон бўйинчаси ҩолати, ректал текшириш орқали сигирларнинг бўғоз-
қисирлиги, бачадон шохлари ва тухумдонлар ҩолати аниқланди.
Сигирларнинг сақлаш шароитлари ва озиқлантирилиши таҩлил қилиниб, бунда 
молхоналардаги микроиқлим, полларнинг ҩолати, озиқа рационларининг таркиби ва 
тўйимлиги ўрганилди, сигирларга бериладиган озиқа аралашмаси таркибидаги минерал 
моддалар миқдори лаборатор таҩлил қилинди.
Олинган натижалар. Соғин сигирларнинг клиник кўрсаткичлари семизлик 
даражасининг ўртадан паст бўлиши (80% ҩайвонда), тери қопламаси ялтироқлиги ва тери 
эластиклигининг пасайиши, кўпчилик сигирларда иштаҩанинг ўзгариши, туѐқларнинг 
нотўғри ўсиши ва бўғинлар деформацияси, туѐқ қобиғининг юпқалашиши (56% ҩайвонда) 
каби белгилар билан характерланди.
Фермер хўжалигига қарашли соғин сигирлар рационида озиқлантириш меъѐрларига 
нисбатан 2,5 озиқа бирлигининг етишмаслиги қайд этилди. Рациондаги ҩазмланувчи 
протиен 700.8 граммни, у билан таъминланиш эса 81,1 фоизни ташкил этди. Сигирлар 
организмининг енгил ҩазмланувчи углеводларга бўлган эҩтиѐжларининг қондирилиши 51,5 


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
396 
фоизни ташкил этиб, рациондаги қанд миқдорининг меъѐрлардан 302,8 граммга камлиги 
аниқланди. Қанд-оқсил нисбати меъѐрдаги 0,8-1,2 ўрнига 0,49 ни ташкил этди.
Сигирлар рационидаги каротиннинг миқдори 210,8 мг.ни (меъѐр – 385 мг), 
клетчатка меъѐрдаги 2850 г ўрнига 4822 граммни ташкил этди.
Рационда меъѐрларга нисбатан кальцийнинг 15,2 грамм ва фосфорнинг 7,7 граммга 
етишмаслиги қайд этилиб, фосфорнинг кальцийга нисбати 0,37 ни ташкил этди. 
Шунингдек, рационда миснинг кучли даражада етишмаслиги, кобальт, марганец ва 
рухнинг етишмаслиги қайд этилиб, рациондаги миснинг миқдори ўртача 51 мг, кобальт - 
8,8 мг, марганец - 246,2 мг ва рух - 206,0 мг ни ташкил этди. Соғин сигирларнинг йил 
давомида бир жойда сақланиши ва улар учун яйратишнинг етишмаслиги витаминлар ва 
минерал моддалар алмашинуви бузилишларини янада кучайишига сабаб бўлади. 
Қин орқали текшириш. Қўл билан жинсий лаблар очилиб, қин даҩлизининг шиллиқ 
пардаси ва клитор кўздан кечирилди. Кейин пайпаслаш билан қин даҩлизи, қин ва бачадон 
бўйни текширилади қини шиллиқ пардасининг оқарганлиги (анемия), тўғри ичак орқали 
текширилганда пайпаслаб кўриш билан сигирларнинг 33 фоизида бепуштлик аниқланиб, 
уларнинг деярли барчасининг тухумдонларида персистент сариқ тана борлиги аниқланди. 
Хулоса. Соғин сигирлар рационлари типи, таркиби ва тўйимлилиги бўйича сигирлар 
организми эҩтиѐжларини тўлиқ қондирмайди. Рационларнинг оқсилли ва энергетик 
жиҩатдан номутаносиблиги, биологик фаол моддаларнинг етишмаслиги, фосфор-кальций 
нисбатларининг пастлиги, озиқалар таркибидаги макро- ва микроэлементлар миқдорининг 
соғин сигирлар организмининг уларга бўлган эҩтиѐжларини тўлиқ қондирмаслиги 
сигирларда модда алмашинувларининг бузилиши ва бепуштликларнинг асосий сабаблари 
ҩисобланади.
Соғин сигирларда акушер-гинекологик текширишлар ўтказиш шуни кўрсатадики 
тухумдонларнинг гипофункцияси, 33.3% сигирларда жинсий рефлексларнинг суст намоѐн
бўлиши (жинсий циклнинг ареактив кечиши). Сервис даврининг узайиши билан 
характерланди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет