Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет31/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
нарсалардир, Қуръон бунга шундай ишора қилди: 
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсалсарни ўйнаб (беҳуда) 
яратганимиз йўқ.
(Духон сураси, 38-оят)
Бу нарса осмон билан ер ўртасида мавжуд. Бунинг нимадан иборатлигига бир қанча 
ўринларда ишора қилинган: 
Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб 
туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда 
сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли (ўлик) ерни тирилтирган сувда, 
турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) 
йўналтиришида ва осмон билан Ер орасидаги бўйинсундирилган булутларда ақлни 
ишлатадиган кишилар учун аломатлар (Аллоҳнинг вужуди ва қудратига далиллар) 
бордир. (Бақара сураси, 164-оят).
Қачонки сен момақалдироқ, чақмоқ, булут ва ёмғирга дуч келганингда ёмғирни кўриб, 
момақалдироқни эшитасанки, буни билишда ҳайвон ҳам сен билан шерик бўла олади! 
Ҳайвонот олами турган жойдан малоул аъло оламига кўтарилиб, кўзингни очсанг, бу 
ажойиботнинг зоҳирини идрок этасан. Энди сен буни кўрадиган кўзингни юмгин-да, ботин кўзи 
билан қарагин, албатта уларнинг ботинидаги ажойиб ва ғаройиб сирлардан воқиф бўласан. Бу 
ҳам бир алоҳида боб бўлиб, у хусусда тафаккур қилиш чўзилиб кетади. Негаки, уни чуқур 
тадқиқ этишнинг ўрни эмас. 
Осмонда сузиб юрган қуюқ ва қоп-қора булутларни бир тааммул қилиб кўр, шунда сен 
беғубор ва мусаффо ҳавода булутларнинг қандай тўплангани ва Аллоҳ уни қачон хоҳласа ва 
қандай хоҳласа шундай яратгани кўз олдингда намоён бўлади. Ваҳоланки, булут пўк ва юмшоқ 
бўлишига қарамасдан оғир сув томчиларини кўтариб, ҳаво бўшлиғидан Аллоҳ изн берган 
жойгача етказиб боради. Аллоҳ хоҳлаган миқдор ва шаклдан иборат ҳар бир қатрада ёмғир 
томчилари мавжуд. Шундан кейин булут ерга ёмғир ёғдиргани, бирон томчи бошқаси билан 
асло боғланмагани ва буни алоҳида қатра-қатра ҳолида етказиб берилаётганини кўрасан. 
Балки ҳар қайсиси ўзига белгилаб қўйилган чизиқдан четга чиқмасдан ва бири-биридан ортда 
қолмасдан тақдир қилинган гўша ёки водийга бориб тушади. 
Агар аввалгилар ва охиргилар ёмғирнинг бир томчисини яратиш ёки бир шаҳар ё бир 
қишлоқ устига тушадиган томчилар ададини билишга иттифоқ қилишса, албатта жин ва инс 
ҳисоби бундан ожиз бўларди. Буларнинг ададини фақат йўқликдан борликка келтирган Зотдан 
бошқа ҳеч ким билмайди. Сен бу томчилар ўз-ўзича осмонга кўтарилиб, ерга тушаверади деб 
ўйламагин. Балки ҳар бир томчиси ернинг қайси бир ҳудуди ёки қайси бир қуш, йиртқич, қайси 
бир ҳашарот ва қуртга тайин қилинганки, бу Раззоқ зотнинг махлуқларига меҳрибонлиги ва 
раҳм-шафқатининг ёрқин ифодасидир. Шунингдек, ҳар бир томчи устига кўз билан идрок 
этилмайдиган илоҳий хат билан у томчи фалон тоғнинг этагидаги фалон қуртнинг ризқидир ва 
фалон вақт чанқаган пайтда етиб боради, дея ёзиб қўйилган. Шунга қарамасдан, қаттиқ 
совуқда сувнинг қуюқлашиб, қорга айланиши ва қорнинг титилган пахтадек тўзғишида битмас-
туганмас ажойиботлар мавжуд. Бунинг ҳаммаси Жаббор ва Қодир зотнинг фазли Холиқ ва 
Қаҳҳор зотнинг қаҳри туфайли бўлиб, бу амалда ҳеч ким унга шерик бўлолмайди. Балки мўмин 
кишиларга у зотнинг улуғлиги ва азаматига итоат қилишгина бор. Ҳақни инкор этувчи даҳрий 
кишилар бу ишнинг зоҳирини ҳам тузук билмайдилар, унинг сабаби ва иллатини зикр 
қилишдан нари ўтмайдилар, холос. 
Мағрур ва жоҳил киши нима дейди денг: «Албатта сув ерга тушмай қаерга тушсин, чунки у 
табиатан оғир нарса ва ана шу оғирлик уни ерга тушишга мажбур қилади». Мана шуни ўзича 
кашф қилдим деб ўйлайди ва шуни илм деб қувониб юради. Агар ундан табиий ёки табиат 
деган сўзнинг маъноси нима ва уни ким яратган? Сувдаги табиий оғир бўлишлик хусусиятини 
ким яратган? Сув табиатан оғир экан, дарахт тагига қуюлган сувни унинг тубидан шох ва 
бутоқларига қандай куч кўтаради, деб сўра. У бунга тайинли жавоб беролмайди. 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет