Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет32/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
Сув қандай қилиб осмондан пастга тушсин-да, сўнг дарахт томирлари орқали аста-секин 
кўзга кўринмайдиган ва билинмайдиган тарзда юқорига кўтарилиб борсин. Ҳаттоки сув дарахт 
барги ва япроғига жуда нозик попуксимон томирлар орқали ўтиб туради. Сўнг мана шу япроқ 
бўйлаб ёйилган катта томирлардан майда томирлар тарқайди. Катта томир анҳор бўлса, кичик 
томир жилғани эслатади. Бу жилғалардан кичикроқ жилғалар ёйилган. Шу тариқа япроқнинг 
ҳамма сатҳига ўргимчакнинг нозик ипларидек тарқалган томирлар орқали сув етиб боради. 
Япроқ озиқланиши, ўсиши ва қуриб қолмаслиги учун сув зарур. Шу боис япроқ яшил тус олиб, 
яшнаб туради. Бошқа ўсимлик турлари ҳам худди шундай тартибда сув ичади. Дарҳақиқат сув 
табиий равишда пастга қараб ҳаракат қиладиган бўлса, у қандай қилиб тепага кўтарилади? 
Агар буни бир тортувчининг тортиши туфайли юзага келади, дейдиган бўлсак, бу тортувчига 
ким бўйсундирган? 
Жоҳилликнинг охирги нуқтаси оқилликнинг бошланиш нуқтасидир. 
Осмон ва ер мулклари, осмонда милтиллаб турган юлдузлар аломат-белгилардан яна 
биридир. Ер, денгиз, ҳаво ва ундаги ҳар бир жисм осмонга нисбатан олганда денгиздаги бир 
қатра ёки ундан ҳам кичикроқ бўлиб қолади. Бунга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ 
таоло ўз китобида самовот ва юлдузларни қандай улуғлаганига эътибор қилгин. Аллоҳ таоло 
айтганидек, Қуръонда бу нарсалар номи билан келган қанча қасамлар мавжуд: 
Қасамёд этаман (ўн иккита) буржларга эга осмон билан, (Буруж сураси, 1-оят)
Осмонлар ва Зуҳал (юлдузи) билан касамёд этаман. (Ториқ сураси, 1 оят)
(Юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллар эгаси бўлмиш осмон билан асамёд 
этаманки, (Зориёт сураси, 7-оят)
Осмонлар ва (Аллоҳ) бино қилган (бошқа) нарсалар билан, (Шамс сураси, 5-оят)
Қасамёд этаман Қуёш ва унинг зиёси билан, унинг (Қуёшнинг) ортидан келган 
Ой билан, (Шамс сураси, 1-2-оятлар)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет