Тафаккур китоби


қаддини баланд қилиб, битирди



Pdf көрінісі
бет36/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
қаддини баланд қилиб, битирди. (Нозиёт сураси, 28 оят)
Хабарларда ҳар бир осмон билан бошқаси ўртасида беш юз йиллик масофа мавжуд
дейилган. Агар ҳар бир юлдузнинг ҳажми ердан бир неча баравар катта бўлса, осмонда порлаб 
турган юлдузлар ададига назар сол. Сўнг тепангда ғужғон ўйнаб турган юлдузларнинг туркуми 
ва бу туркумнинг ақлга сиғмайдиган даражада чексиз эканига қарагин. Энди сен уларнинг 
ҳаракат қилиш суръатига қара. Ҳолбуки, сен бу суръатни идрок қилолмасликдан ташқари ҳис 
қилишга ҳам қодир эмассан. Лекин шубҳа қилмагинки, юлдузлар бир лаҳза ичида ўзининг 
кенглиги қадар юради. Чунки вақт юлдузларнинг аввалги қисмининг чиқишидан унинг тамом 
бўлишига қараб ҳаракат қилади. Балки ана шу юлдуз ердан юз марта катта ёқи ундан кўпроқ. 
Фалак бу лаҳзада ерга ўхшаб юз марта айланади ва бу айланишида узлуксиз давом этади. Сен 
эса бундан ғофилсан. Жаброил алайҳиссалом фалакнинг бу ҳаракат суръатидан қандай қилиб 
ўтганига қарагин, Шунда Набий алайҳиссалом унга: «Қуёш зойил бўлдими?» деганлар. У 
«Йўқ»... «ҳа», деган. Набий алайҳиссалом: «Қандай сен "йўқ ...ҳа", деяпсан», деганлар. У: 
«Йўқ, деб айтганимдан ҳа, дегунимча қуёш беш юз йил юрди», деган. Қуёшнинг нақадар 
улканлиги ва шунга нисбатан ҳаракати қанчалик енгил эканига қара. Шундан сўнг Ҳаким ва 
Фотир зотнинг қудратига назар сол ва қандай қилиб қуёшни шу даражада кенг ва улкан 
эканига қарамасдан митти қорачиғинг билан кўришга муяссар этди. Ҳаттоки, ерда ўтириб, 
шундоқ кўз қирини ташласанг ҳам қуёшни бемалол ва тўлиқ кўра оласан. Бу улкан осмон ва 
унинг сон-саноқсиз юлдузларига қарашни бас қил. Бундан кўра сен йўқдан бор қилган Бориъ 
Зотга ва унинг қандай яратганига назар сол. Сўнг у Зот бу осмонни кўриб турганингдек, ҳеч 
қандай устун қўймасдан ёки тепадан бирон-бир воситасиз тутиб турибди. Ҳар бир олам бир 
уйдир, осмон эса унинг томи (шифти)дир. Сен жуда ажойибсанки, бир бойнинг уйига кирсанг, 
унинг бўёқ билан бўялган, олтин билан безатилган уйини кўриб, қанча вақт ажабланиб 
юрасан. Ҳаттоки бир умр ўша бой қурган уй таърифини келтирасан. Сен шундоқ кўз олдингда 
турган бу улкан уй, унинг ери, томи, ҳаво қатлами, ҳайвонот ва наботот дунёсининг 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет