Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет13/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
қалбинг ўртасида қалин парда мавжуд. Агар сен ҳақиқий амал қила олсанг, жаннат аҳлидан 
бўласан. 
Агар Рабби билан банда ўртасида мавжуд муомала илмидаги фикр йўлини билмоқчи 
бўлсанг, эртаю кеч буни ўзингга одат ва кўникма қилиб олишинг шарт. Сени Аллоҳ таолодан 
узоқлаштирадиган нафсинг ва унга муқарраб қиладиган ҳолингдан ғофил қолмагин. Балки ҳар 
қайси мурид ўзига бир рўйхат тузиб, барча муҳлик ва мунжиёт сифатлар, шунингдек, маъсият 
ва тоатлар турини шу рўйхатга киритиши ва ҳар куни унга қараб нафсини назорат қилиши 
шарт. Муҳлик амаллардан ўнтасига қарашлик муридга кифоя қилади. Мурид бахиллик, кибр-
ҳаво, манманлик, риё, қаттиқ ғазабланиш, очкўзлик, шаҳватпарастлик, мол ва обрў-эътиборни 
яхши кўриш сингари ўнта муҳлик амаллардан қутула олса, бошқаларидан қутулиш, осон 
кечади. Шунда у гуноҳлардан пушаймон бўлиш, балога сабр, тақдирга ризолик, берилган 
неъматларга шукр, хавф ва ражода баробар туриш, дунёга қизиқмаслик, амалларда холислик, 
ҳусни хулқ, Аллоҳ таолони севиш ва хушуъ сингари мунжиёт амалларни ўзида шакллантира 
олади. Йигирма хислатдан ўнтасини «мазмум», ўнтасини «маҳмуд», деб аталса тўғри бўлади. 
Қачонки мурид мазмум амалларнинг бирисидан халос бўлса, рўйхатини олиб дарҳол устига 
чизади. Бундай ёмон амалдан қалбини поклагани учун Аллоҳ таолога шукр айтади. Албатта у 
бунга фақат Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва ёрдами туфайли эришганини эсдан чиқармайди. Бу 
амални нафсига ҳавола қилганида, ўзидан арзимас разолатни ҳам кеткиза олмаслигини фикр 
қилсин. Шундан сўнг у рўйхатдаги бошқа тўққизтасига юзланади. Мурид рўйхатидаги ёмон 
амаллардан бирма-бир қутулгунича шундай давом этаверади. У мунжиёт амалларни ўзида 
шакллантириш тадбирини ҳам қилади. Агар феъл-атворида тавба ва афсус-надомат пайдо 
бўлса, дарҳол ўша иллат устига чизиқ тортиб, бошқаси билан машғул бўлади. Бундай қилишга 
енг шимарган ҳар қайси мурид муҳтождир. 
Аммо ўзларини солиҳ кишилар қаторида деб билганлардан кўплари шубҳали нарсани ейиш, 
тилни ғийбат ва иғводан тиймаслик, худбинлик ва бошқа иллатларни рўйхатдаги зоҳирий 
гуноҳлар сафига киритиши даркор. Дарҳақиқат, ўзини солиҳ кишилар жумласидан деб даъво 
қиладиган аксар кишилар аъзоларини бундай гуноҳлардан тия олмайди. Қачонки бу 
гуноҳлардан тийила олмас экан, қалбини ислоҳ қилиб, поклай олмайдилар. Балки одамларнинг 
ҳар қайсиси устидан маъсиятлардан бири ғолиб чиққанини кўрамиз. Шундай экан, ҳар бир 
банда бу хусусда мулоҳаза юритиб, теран фикрламоғи лозим. Бунга мисол шуки, тақводор 
олимни кўп ҳолларда илм, шуҳратпарастлик ва довруқ қозониш таъқиб қилади. Айниқса, дарс 
бериш ёки ваъз айтишда бу нарса алоҳида кўзга ташланади. Кимки шу иллатга мубтало экан, 
сиддиқ зотлардан ташқари биронтаси нажот топмаган катта фитнага йўлиқади. Агар бу тоифа 
олимнинг сўзи одамлар қалбига таъсир қилиб, маъқул бўлса, ўзини манманлик, мағрурлик, 
чиройли кўрсатиш ва жимжимадорликдан тия олмайди. Мана шу муҳликот амаллар 
жумласидандир. Бора-бора бу тоифа олим сўзини қайтарган кишига нисбатан қаҳр-ғазаб ва кек 
сақлаш йўлини тутади. 
Баъзан шайтон у олимни шундай деб алдайди: «Сенинг бу қаҳр-ғазабинг ҳақни рад қилиб, 
инкор этганидан юз берди». Агар бошқа бир олим билан рақиби ўртасида ихтилоф кўрса, 
бундан ичида мағрурланиб, шайтонга кулгу бўлади. Сўнг бу олимда бошқаларга сўзи маъқул 
бўлишдан мамнунлик, мақтовдан хурсанд бўлиш, эътироз ва раддияни хушламаслик мавжуд 
бўлса, у сўзига зеб бериш, такаллуф ва сохталикдан қутулолмайди. Шу боис Аллоҳ такаллуф 
қилувчиларни хуш кўрмайди. Баъзан шайтон уни алдаб шундай дейди: «Чиройли лафз ва 
такаллуфга қизиқишинг ҳақни ёйиш ва Аллоҳ динини олий қилиш учун хизмат қилади». Унинг 
ўзидаги бу хусусиятдан мамнунлик ўзига тенгдош олимдан бирини одамлар мақтаганидан 
кўпроқ бўлса, алдангани шудир. У иззат-обрў талабида шундай йўл тутади ва буни динга 
хизмат деб ўйлайди. Бу иллат туфайли ичи сиқилса, бу ҳол унинг зоҳирида акс этади. 
Кўпинча илм аҳлида учрайдиган бу ҳол аёллардаги рашк ва қизғаниш ҳолига ўхшайди. 
Аксар илм аҳли бир шогирди бошқага ўтиб кетса, бошқа олимдан манфаат ва динига фойда 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет