(Эй, Муҳаммад! ) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ фақат Раббимнинг
ишидандир». Сизларга эса оз илм берилгандир. (Исро сураси, 85-оят)
Ҳозиргача баён қилинган фикр йўли Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари хусусида
тафаккур қилишдан иборат. Бунда Аллоҳ таолонинг зоти хусусида фикр юритиш йўқ.
Лекин
Аллоҳнинг улуғлиги, жалолияти ва қудратини таниш маҳол бўлмаган махлуқотлар ҳақида фикр
юритишдан фойдаланилди. Аллоҳ таолонинг ажойиб сунъ (санъати) хусусидаги билимингни
қанчалик кўпайтирсанг, унинг жалолияти ва улутлигини билишинг шунчалик мукаммал бўлади.
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
31
Буни худди сен бир кишини билганинг сабабли олим деб улуғлашишта ўхшайди.
Сен ундаги
тасниф этиш ғаробати ва шеър келтириш маҳоратидан хабардор бўлганинг сари у хусусдаги
билиминг кўпаяди ва ҳурмат-эҳтироминг ҳам шунга қараб ошади. Ҳаттоки унинг айтган ҳар бир
сўзи ва келтирган ҳар бир байти қалбингда ўзгача
бир сурур, ҳурмат-эҳтиромга жой
ҳозирлайди. Шундай экан, сен энди Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари таснифи ва таълифи
хусусида тааммул қилиб кўр. Аллоҳ таоло яратган борлиқдаги ҳар бир нарсанинг таснифи, унга
қараш ва у
хусусда фикр юритиш ҳеч қачон тугамайди. Балки бунда ҳар бир банда учун
муяссар бўладиган ўзига яраша даража мавжуд.
Ушбу китобда Аллоҳ таолонинг инъоми ва эҳсони туфайли
унинг улуғ ишларига назар
солдик. Кимки бу ишларга табиат маҳсули деган эътибор билан қараса, бу унинг залолати ва
бахтсизлигининг белгисидир. Кимки бунга Яратган зотнинг тадбири деган эътибор билан
қараса, бу унинг ҳидояти ва бахт-саодати белгисидир.
Осмон ва ер юзида айланиб юрган ёки муаллақ турган бирон бир зарра йўқки, Аллоҳ
субҳонаҳу ва таоло у туфайли хоҳлаган кишини адаштириб, хоҳлаган кишини ҳидоятга
бошлайди. Кимки бу ишларга Аллоҳнинг иши ва санъати
деган эътибор билан қараса, Аллоҳ
таолонинг улуғлиги ва қудратини тушуниб етади ва шундан кейин тўғри йўлни топади. Кимки
унга сабаблар Мусаббибига боғланиш деган эътибордан келиб чиққан холда эмас, балки жисм
ва ашёларнинг бир-бирига таъсир қилиши деган ноқис эътибор билан қараса, батаҳқиқ у
бадбахт ва муртад бўлибди. Аллоҳ таолодан бундай адашишдан паноҳ сўраймиз. Ул зот бизни
карами ва фазлу раҳмати туфайли жоҳиллар қадами тойган жойдан четлатишини сўраймиз.
Аллоҳга ҳамд бўлсин, Муҳаммадга ва у кишининг оилаларига салом ва саловотлар бўлсин.