www.ziyouz.com кутубхонаси
2
қилишга ундайдиган оятлар кўп. Сир эмаски, фикр нурлар калити ва билиш учун ҳаракат
асосидир. Шунингдек, фикр илмларни ўзида тутиб қоладиган тўр, мақсад ва тушунча
тузоғидир. Кўпчилик илмнинг фазл ва мартабасини билса ҳам, унинг ҳақиқати, самараси,
масдари, макони, пайдо бўлиш жойи, йўли ва кайфиятидан хабардор эмас. Шу билан бирга,
инсон қандай тафаккур қилиш, нима тўғрисида ва нима учун тафаккур қилишни, талаб этилган
нарса айни мақсад ёки мақсад эмаслигини ҳам тўғри ҳал қилиб ололмаган. Агар тафаккур
бирор нарсага эришишга қаратилган бўлса, бу нарса илмми ёки ҳолми? Ё бўлмаса, ҳар
иккаласими? Буларнинг барчасини очиб бериш муҳим иш бўлиб, биз бу ўринда энг аввал
тафаккур фазилатини баён қилмоқчимиз. Ундан сўнг тафаккур ҳақиқати ва самараси баёнига
ўтамиз. Ундан кейин тафаккурнинг пайдо бўлиш жойи таҳлили ўрин олган. Иншааллоҳ.
БИРИНЧИ ҚИСМ ТАФАККУР ФАЗИЛАТИ Аллоҳ таоло тафаккур ва мушоҳадага буюриб, тафаккур кишиларини мақтаб, шундай
дейди:
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо киладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан саклагин! (Оли имрон сураси, 191-оят)
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадики: «Бир қавм Аллоҳ азза ва жалла тўғрисида
тафаккур қилиб ўтиришганди. Набий алайҳиссалом уларга: «Аллоҳ яратган нарсалар хусусида
фикрланглар, Аллоҳ хусусида фикрламанглар. Сизлар ҳеч қачон унинг ўлчовини идрок
этолмайсизлар», дедилар. Бошқа бир ривоятда келадики, Набий алайҳиссалом бир куни бир
қавмнинг олдига бордилар. Улар тафаккур ҳолатида ўтиришган экан. Набий алайҳиссалом:
«Сизларга нима бўлди, гапирмайсизлар», дедилар. Улар: «Аллоҳ яратган махлуқларни ўйлаб
ўтирибмиз», дейишди. Буни эшитиб Набий алайҳиссалом: «Шундай давом этаверинглар, Аллоҳ
яратган махлуқларни фикрланглар, унинг ўзи тўғрисида фикрламанглар...», дедилар. Атоъ
келтирган ривоятда айтиладики: Бир куни Убайд ибн Умар иккимиз Ойшани (р.а.) зиёрат
қилдик. У биз билан парда ортидан гаплашди. У: «Эй Убайд! Бизни зиёрат қилишингга нима
монеълик этади?» деб сўради. Убайд: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Қанча кам борсанг,
шунча соғинчинг ошади», деган сўзлари, деди. Ибн Умар: «Бизга Расул алайҳиссаломда кўрган
ажойиб бир нарса тўғрисида айтиб беринг», деди. Ойша розийаллоҳу анҳу бу гапни эшитиб,
йиғлади. «У кишининг қайси ишлари ажойиб эмас экан. Олдимга келган кечаси баданим
баданларига тегиб турарди. Шунда ул зот: «Менга ижозат бер, Раббимга ибодат қилайин»,
дедилар. Сув турган меш олдига бориб, таҳорат олдилар. Сўнг туриб намоз ўқидилар. Қиём
пайти соқоллари ҳўл бўлгунча йиғладилар. Саждага бош қўйган пайтда ер ҳўл бўлгунча
йиғладилар. Намоздан сўнг Билол бомдод намозига азон айтишга келгунича бироз ёнбошлаб
ётдилар. Ҳазрати Билол келганда: «Эй Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди. Аллоҳ олдинги ва
кейинги барча гуноҳларингизни кечирган-ку», деди. У киши: «Эй Билол, сенга вайл бўлсин,
мени йиғлашдан нима ҳам тўса олсинки, Аллоҳ таоло бу кеча менга мана бу ажойиб оятни
нозил қилди: