Узоқ муддатли режа бўлими:
|
Табиат физикаси
|
|
Фан номи: Табиатшунослик
|
Мактаб:
|
|
Куни:
|
Муаллимнинг исми:
|
|
Синф:
|
Қатнашганлар:
|
Қатнашмаганлар сони:
|
|
Мавзу:
|
Ёруғлик нури қаёққа ғойиб бўлди?
|
|
Таълимий мақсад:
|
2.5.2.1-айрим жисмларнинг нур ўтказувчанлигини ўрганиш;
2.1.2.5-режага мос назорат қилиш ва хулоса қилиш.
|
|
Дарс мақсади:
|
Барча ўқувчилар: Ёруғлик нури ҳақида била олади.
|
|
Ўқувчиларнинг асосий қисми: Ёруғлик нури, шаффоф,ярим шаффоф,шаффоф эмас нарсалар ҳақида билади.
|
|
Айрим ўқувчилар: Режа бўйича ёруғлик нури устида тажриба ўт-
каза олади ва хулоса чиқара олади.
|
|
Баҳолаш мезонлари
|
1. Айрим жисмларнинг нур ўтказувчанлигини ўргана олади;
2.Режага мос назорат қила олади ва хулоса қила олади.
|
|
Луғат бойлиги
|
Асосий терминлар: ёруғлик нури,иссиқлик
Таянч сўзлар:шаффоф, ярим шаффоф,шаффоф эмас
Диалог: -Ёруғлик нури бошқа нарсалар билан учрашганида қаёққа ғойиб бўлади? - Ўзидан ёруғликни кам ўтказадиган нарсалар қандай аталади?
|
|
Инсоний қадриятларни сингдириш
|
«Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият;
Ўзаро муомала маданияти, ўзгаларни фикрига ҳурмат билан қараш қадриятини таркиб топтириш
|
|
Фанлараро боғланиш
|
дунётаниш,ўз-ўзини англаш
|
|
Соғликни сақлаш ва техника хавфсизлиги
|
Йўл ҳаракати қоидаларига ва техника хавфсизлигига риоя қилиш кераклиги тушунади.
|
|
АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари
|
Компьютер, проект,қуёш нури ҳақида видеоролик.
|
|
Ўзлаштирилган билим
|
Ёруғлик,иссиқлик ҳақида тушунчалари бор
|
|
Дарснинг бориши
|
|
Режалан-ган вақт
|
Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
|
Ресурслар
|
|
Боши: 6 минут.
|
Шодлик давраси қурилади:
Ён атрофга сочиб нур,
Чарақлаб отганда тонг.
Ер бетида чайқалиб
Майсалар чалишса бонг
Илий бошлар юрагим.
Ўқувчиларни «Қуёш», «Юлдуз», «Ой» гуруҳларига бириктириш. Ўқувчиларнинг диққатини жамлаб, улар
билан биргаликда бугунги дарс мақсади белгиланади.
|
Гуруҳлар номларини ёзиш учун А4 қоғози
|
|
Ўртаси: 28 минут.
|
“Осмонни булут қоплади”усули орқали уйга вазифа
сўралади.Бунда саволларга тўғри жавоб берса, булутлар тарқалиб, қуёш нурини соча бошлайди.
Гуруҳлар берган жавобларига қараб бир-бирларини
баҳолайдилар.
“Ақлий ҳужум”:
Чироқ ўчиб қолса ногаҳон,
Шундай дўстим бордир қадрдон.
У билан менга ҳеч қўрқинчли бўлмас,
Юраман олдинга, олиб қўлимга.(фонар )
Дескриптор. Билим олувчи:
-топишмоқни зеҳн билан тинглайди
-топишмоқнинг жавобини топади
Ўқинг.
Қуёш нури тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиб, тўсиқ-
ларга дуч келганида ўзини турлича ушлайди. У баъ-
зи нарсаларга дуч келганида уларнинг орасидан тўғ-
ри ўтиб кетади. Бундай нарсалар... дейилади. Ўзидан
ёруғликни ўтказмайдиган нарсалар... дейилади. Ме-
талл,ёғоч ва тош ёруғликнинг кўп қисмини ютади ва
ўзи орқали ўтишга йул қўймайди. Улар шаффоф эмас.
? Ўйлаб кўринг ва жавоб беринг.Гуруҳларга топшириқ
бериш.
Ўзидан ёруғликни кам ўтказиладиган нарсалар қандай
аталади?
Булутлар қайси гуруҳга киради ?
Инсон нарсаларнинг шаффофлик хусусиятидан қаер-
ларда фойдаланади ?
Баҳолаш мезони эълон қилинади.
|