Литература:
1.
Биржевые ведомости, 1867. –
№250. Туркестанский сборник. Т.1 –
С.83.
2.
Биржевые ведомости, 1967. –
№250. –
С.75.
3.
Тарихий Азизий. 319,320; Тарихий жадидайи Тошканд, 107
а
-108
б
.
4.
ЦГА РУз., ф. Р
-
19, оп.1, л.29
-30.
5.
ЦГА РУз, ф. Р
-
19, оп.1, д.30.
Севар Туляганова
(Тошкент, Узбекистон)
РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚЛАРИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ
МАСАЛАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг ўзбек халқига хос бўлган хусусият, урф –
одат,
анаъналарини ҳисобга олган ҳолда тараққиёт йўлини танлаш, юксак маданият, бебаҳо маънавият, эътиқодни
эъзозлаш, халқ манфаатлари ва истиқболига қаратилган миллий истиқлол мафкурасини тарғиб этиш ҳаётий зарурият
даражасига кўтарилди. Айни пайтда республикада ўзига хос ислоҳотларни бошланиши, ижтимоий турмуш тарзини
шакллантиришга имкониятлар яратилиши ҳам ривожланиб бореверди. Бугунги кунга келиб республика қишлоқ
хўжалигида бозор муносабатлари асосларининг яратилиши аҳолининг оқилона бандлигини таъминлаш, ижтимоий
йўналтирилган бозор муносабатларини шакллантириш йўлидан борганлигини ўз натижаларини кўрсатди. Бу йўл
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш соҳасидаги стратегиясининг ҳал қилувчи бўғини сифатида ўрин эгаллади
[1].
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан янги иқтисодий муносабат
-
ларни бошланиши
қишлоқларда шахсий
ёрдамчи хўжаликларни мустаҳкам
-
лаш билан биринчидан, меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан банд бўлмаган
ортиқча қисмини, асосан қишлоқда яшаётган хотин –
қизлар ва ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш ва
шу тариқа ишсизликнинг кучайиб бориш хавфини пасайтиришга эришилди, иккинчидан, аҳолининг реал
даромадларини оширишга, шунингдек, шартномалар асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан
шуғулланиб келганларга меҳнат дафтарчаларини бериш ҳамда уларга кексайганда пенсия олиш ҳуқуқини бериш
билан қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги учун ижтимоий кафолатларни мустаҳкамлашга эришилди, учинчидан, аҳолини
ҳаётий муҳим озиқ –
овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги кескинликка барҳам берилди. Ер участкалари олган
оилалар картошка, сабзавот, мева, чорвачилик маҳсулот
-
ларига эга бўлган ўз эҳтиёжларини қондирибгина қолмай,
152
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
балки уларни деҳқон бозорларида сотишни анча кўпайтириб, озиқ –
овқат муаммосини ҳал қилишга улуш қўшди,
тўртинчидан, якка тартибда уй –
жой қурилиши кўламини анча кенгайтиришга муваффақ бўлинди, бу ҳол аҳолини уй
–
жой билан таъминлаш, республика аҳолисининг коммунал
-
маиший ва уй –
жой шароитларини яхшилаш соҳасидаги
анча муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берди, бешинчидан, аҳолини турли митингбозлик ва сиёсий экстремизм
ҳаракатларига қатнашишдан қайтарилди [2].
1995 йилга келиб республика аҳолисининг деярли 60 фоизи қишлоқларда истиқомат қилганини ҳисобга
олинган ҳолда мавжуд ҳудудларда мулкдорлар синфини шакллантириш масаласи кўндаланг турар эди. Бу борадаги
ишларни амалга ошириш учун аввало мулкни давлат тасарруфидан чиқариш масаласига алоҳида эътибор берилди.
Давлатга қарашли барча қишлоқ хўжалиги корхоналари мулкини қайтармаслик шарти билан жамоа хўжаликларига
айлантирилди. Натижада, 1995 йилда 1066 та давлат хўжалиги негизида жамоа ва ижара хўжаликлари ташкил этилди
[6]. Ўзбекистонда вилоятлар бўйича қишлоқ аҳолисининг миқдори умумий аҳолига нисбатан 1996 йилнинг биринчи
ярмида фоиз ҳисобида қуйидагича бўлди: Қорақалпоғистон Республикасида 51, фоиз, Андижонда –
69,9 фоиз,
Бухорода –
69,9 фоиз, Навоийда –
59,7 фоиз, Наманганда –
62,1 фоиз, Самарқандда –
71,6 фоиз, Сирдарёда –
69,2
фоиз, Сурхондарёда –
79,5 фоиз, Тошкент вилоятида –
59,7 фоиз, Фарғонада
-
70,7 фоиз, Хоразмда –
75,3 фоизни
ташкил этган ҳолда [7] аграр соҳада амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида хўжалик юритишнинг турли
шакллари вужудга кела бошлади. Жумладан, 1994 йилга келиб уларнинг 8 тури, яъни жамоа хўжалиги, ширкатлар
уюшмаси, ижарачилар уюшмаси, деҳқон (фермер) хўжаликлари ассоциацияси, ҳиссадорлар
ассоциацияси,
агрофирма, мустақил фермер (деҳқон) хўжалиги, шахсий ёрдамчи хўжаликлар тизими шаклланди [3]. 1998 йил
бошларига келиб эса аграр секторда 1374 та жамоа, 99 та ижара хўжалиги, 382 та ширкат, 62 та фермер хўжалиги
уюшмалари, 72 та хўжаликлараро корхоналар, 3 та агрофирма, 19,8 минг мустақил фермер хўжалиги, 1,5 мингта
хусусий чорвачилик фермалари ва 3,2 млн. деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсата бошлади. Республикада 1995 йилда
қишлоқ хўжалигида етиштирилган жами маҳсулотлар ҳажмининг 97,6 фоизи, 1996 йилда 97,7 фоизи, 1998 йилда эса
98 фоиздан ортиғи нодавлат секторга тўғри келди. Умуман олганда Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга
оширишнинг дастлабки босқичида қўлга киритилган энг муҳим натижа, шахсий томорқаларни кенгайтириш, янги
суғориладиган ерларни шахсий хўжаликлар ва боғ –
дала ҳовли участкаларга ажратиб бериш йўли билан аҳолини
амалда ер билан таъминлашдан иборат бўлди.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни изчил давом эттириш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш
йўлида тадбиркорлик, жумладан аграр соҳада фермерлик ҳаракатини қўллаб
-
қувватлаш борасида бир қатор ижобий
ишлар амалга оширилди. Фермер хўжаликларини барпо этиш учун шарт
-
шароитлар яратилди, уларнинг қонуний ҳуқуқ
ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан тегишли бир қатор норматив
ҳужжатлар қабул қилинди.
Шунингдек, ширкат хўжаликлари ўрнида янги тузилган янги Машъал (Тўрткўл тумани), Аваз,
Оқсув (Қўрғонтепа тумани), Бухорбек (Жондор тумани), Оқчашма (Ғаллаорол тумани), Бурхон (Ғузор тумани), Шодлик
(Учқўгғон тумани), Чортут (Пастдарғом тумани), Лочин, Баҳриддин номли (Денов тумани), Турон (Бўстонлиқ тумани),
Э.Мадраҳимов номли (Учкўприк тумани) каби фермер хўжаликлари эътиборли кўрсаткичларга эришдилар [4]. Мазкур
ҳолат Сирдарё вилоятида ҳам яққол кўзга ташланади. Мирзаобод туманида 285 та, Меҳнатобод туманида 225 та,
Сирдарё туманида 17 та фермер хўжаликлари (асосан чорвачилик йўналишида) ташкил этилди. 2003 йилга келиб
вилоятда 4.453 та фермер хўжаликлари иш юритган. Унда 35.000 нафар киши меҳнат қилган. Бу хўжаликларга
ажратилган умумий ер майдони вилоят бўйича ўртача 30,8 гектар бўлиб, 2003 йилда фермер хўжаликлари томонидан
73.000 тонна ғалла, 50 тонна пилла, 104.000 тонна пахта, 150 тон
-
на гўшт, 1276 тонна сут, 63000 дона тухум
етиштирганлар [5].
Мен фермер хўжалигида иш бошлаганимда, –
деб хотирлайди Тошкент вилояти Чиноз тумани “Муқумий”
фермер хўжалиги раҳбари Муҳим Эрхўшаев, –
1992 йил эди, дастлабки йилда умумий ер майдонимиз 5 гектарни
ташкил этди, у ерда асосан пахта ва ғалла етиштирар эдик, бугунги кунга келиб эса еримиз 460 гектарни ташкил этади,
70 нафар киши ишлайди. Шу йиллар давомида хўжаликни муҳим техника билан таъминлашга ҳам эришдик. 2010
йилда эса ялпи даромад 270 млн, соф даромад эса 8 млн. сўмга етди Давлатимиз томонидан менинг қилган меҳнатим
эътиборсиз қолмади. 2006 йилда “Эл –
юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландим [8].
Умуман шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, аграр ислоҳотлар республикада аҳолини иш билан таъминлаш
масаласини ижобий ҳал қилишнинг муҳим йўлларидан бири эканлигини кўрсатди.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган амалий чоралар натижаси ўлароқ, меҳнат
эркинлиги, қишлоқда янги иш жойлар яратиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини замонавий техника ва технология
билан таъминлаш, модернизациялаш, аграр соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини яратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатишнинг янгича
тизимини шакллантиришга эришилди.
Адабиётлар:
1.
Каримов И.А. Ўзбекистониннг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли // Ўзбекистон: миллий истиқлол, сиёсат, мафкура. –
Тошкент: Ўзбекистон, 1996. 68
-
б.
2.
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3 –
жилд. / Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
йўлида. –
Тошкент. Ўзбекистон, 1996. –
219
–
220 бетлар.
3.
Усмонов С. Янги хўжалик шакллари // Халқ сўзи. 1994, 6 июль.
4.
Қобилов С. Фермерлик истиқболи // Ozbekiston qishloq xojaligi –
Тошкент. №11. 2003. –
2 б
5.
Хидиралиев К., Умурзоқов Ж., Аллаярова М. Худудий ихтисослашув унда фермер хўжаликларининг
ўрни //
Ozbekiston qishloq xojaligi
–
Тошкент. №2. 2004. –
4 б.
6.
Жўраев А. Ислоҳот босқичлари // Ozbekiston qishloq xojaligi –
Тошкент. №1. 2003. –
5 б.
7.
Эргашев И. Қишлоқ сиёсий –
ижтимоий жараёнлар тизимида. Тошкен: Шарқ, 1998. –
13 бет.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
153
Абдужамол Холбеков
(Тошкент, Узбекистон)
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ
БАЗАНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Ўзбекистон Республикаси ўзининг ижтимоий –
иқтисодий ривожла
-
ниш даражасига кўра аграр –
индустриал
давлат ҳисобланади. Қишлоқ хўжа
-
лигининг республика халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс бўлиб, мустақил
-
ликнинг
дастлабки йилларидан бозор иқтисодиёти қонунлари асосида агро
-
саноат мажмуида туб ислоҳотларни амалга
ошириш ҳаётий заруриятга айланиб борди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, бозор муносабатлари ўзини
бошқарадиган тизим бўлиб, бу жараёнда амалга ошириладиган исло
-
ҳотлар ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга таяниши
билан бирга маъмурий буйруқбозлик тизимидан фарқ қилди. Айни пайтда собиқ совет давлати ҳукмронлигидан сўнг
кенг кўламдаги иқтисодий ислоҳотларни бошлаган Ўзбекистон ўзининг географик жойлашиши ва аҳолининг яшаш
шароитига қараб қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш учун аввало ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш зарур,
албатта. “Мустаҳкам ҳуқуқий негиз бўлгандагина, –
деб таъкидлайди Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов, –
ўзини
оқламаган эски тизимни тўла ишонч билан қайта қуриш, маданий бозор иқтисодиётига эга бўлган янги жамият қуриш
мумкин”
9
.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида бозор иқтисодиётининг жаҳон
хўжалик алоқаларида умум қабул қилинган норма ва қоидалар, республиканинг ижтимоий –
иқтисодий ва миллий ўзига
хос хусусиятлари мумкин қадар инобатга олинди. Қабул қилинган ҳужжатларда аҳолининг кундалик турмушига сингиб
кетган халқ анъаналари, урф –
одатлари, маънавий ва диний қадриятлари ўз ифодасини топди.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишининг босқима –
босқич амалга оширилиши жараёнидан келиб
чиқиб, бозор иқтисодиётининг қонунчилик асосларини яратиш ҳам қадамма –
қадам такомиллашиб борадиган
жараёнлардан бири бўлди. Янги жамиятнинг иқтисодий негизи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53
-
моддасида белгилаб берилди. Унда “бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма
-
хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини
ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият,тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб
-
баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Асосий қонун Ўзбекистон Конституциясидан келиб чиққан ҳолда қиш
-
лоқ хўжалигида агросаноат мажмуида
ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш жараёнини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Рес
-
публикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон
-
лари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари,
махсус ваколатли давлат бошқарув органлари меъёрий ҳужжатлари қабул қилиниб, олиб борилаётган аграр соҳадаги
ижтимоий
-
ислоҳотлар хуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, амал
-
да мавжуд бўлган аграр муносабатларни ислоҳ
қилишнинг ҳуқуқий асосла
-
рини яратувчи бир қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Аграр ислоҳотларни амалга оширишда қабул қилинган қонун ҳужжатлари биринчидан, тартибга солинадиган
ижтимоий муносабат
-
ларнинг турли –
туманлиги, иккинчидан аграр ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солишда
атроф табиий –
муҳит ҳолати ва даражасининг устуворлиги, учинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги, тўртинчидан, агросаноат ишлаб чиқариш жараёнида, ер, экологик, меҳнат,
фуқаролик, молия, солиқ, хўжалик ва маъмурий жиноят ҳуқуқи соҳаларига тегишли бўлган қонун ҳужжатларидан
иборат бўлди.
Қишлоқ аҳолиси ва ижтимоий турмуш тарзинининг муҳим томонларини яратиш энг аввало қишлоқ хўжалигида
амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг амалиётга қўлланилиши ва
уларнинг натижаси билан ҳам боғлиқ бўлди.
Жумладан, қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг биринчи босқичи 1991
-
2000 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг “Кооперация тўғрисида” (1991 й), “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
тўғрисида” (1991 й), “Ижара тўғрисида” (1991 й), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” (1992 й), “Сув ва сувдан
фойдаланиш тўғрисида” (1995 й), “Хўжалик жамиятлари ва хўжалик ширкатлари тўғрисида (1993 й), “Наслчилик
тўғрисида” (1995 й), Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” (1998 й), “Уруғчилик тўғрисида” (1996 й), Наслчилик
тўғрисида (1997 й), “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида” (1998 й), “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”
(1998 й), “Фермер хўжаликлари тўғрисида” (1998 й) ва бошқа қонунлар
қабул қилинди
10
. Қишлоқ хўжалигидаги
иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий –
норматив база шаклланди.
Умуман, Республикада аграр ислоҳотларнинг амалга оширилиши, унинг қонунчилик билан мустаҳкамланиши
ва эришилган натижалар собиқ совет давлатидан қолган бошқарувга барҳам бериб, Ўзбекистоннинг жаҳон бозо
-
рига
кириб боришига ҳам имкон берди. Қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг дастлабки йиллари аграр ислоҳотлар
қонунчилик асосларини яратиш, қиш
-
лоқ инфраструктурасини яратиш, фермер хўжаликларини ташкил этиш ва
деҳқонда моддий манфаатдорлик ҳиссини шакллантириш каби вазифалар бажарилган бўлса, қишлоқ хўжалигини
ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичида жаҳон ҳамжамияти билан кенг ҳамкорлик йўллари белгилаб олинди ва ўз
натижасини берди. Масалан, Ўзбекистон 2001 йил 2 ноябрда БМТнинг Озиқ –
овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти
(FAO)га тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кирди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги бир қатор ташкилотлар ушбу
ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олди. Бир қатор йўналишлар бўйича лойиҳалар йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ҳуқуқий асосларининг яратилиши борасида юқорида кўрсатиб ўтилган фикр
–
мулоҳазалар юзасидан хулоса тарзида қуйидагиларни келтириш мумкин.
–
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди ва босқичма
-
босқич
чуқурлаштириб борилди;
–
қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қабул қилинган қонунлардан ташқари ислоҳотларнинг
маълум босқичларида тўпланиб қолаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган Президент
Фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди.
9
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. –
Тошкент: Ўзбекистон, 1996. –
22 б.
10
Қаранг: Бу қабул қилинган Фармон ва қонунлардан ташқари “1998
-
2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармон, “Қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик
ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги каби муҳим ҳужжатлар ҳам қабул
қилиниб, амалиётга қўлланилди / Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги.
-
Тошкент.
ILM ZIYO, 2009. - 30-
31 бетлар.
154
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
СЕКЦІЯ:
МАТЕМАТИКА
Мухаммадсохиб Абдуманнопов, Аскарали Мадрахимов
(Фергана, Узбекистан)
О СКОРОСТИ СХОДИМОСТИ В ЗАКОНЕ БОЛЬШИХ ЧИСЕЛ
Пусть
1
2
,
,...,
n
X X
X
–
выборка объема
n
из генеральной совокупности с общей функцией
распределения
( )
F x
и
1,
2,
,
...
n
n
n n
X
X
X
–
соответствующий ей вариационный ряд.
Рассмотрим линейную комбинацию порядковых статистик
,
,
,
1
n
n
i n
i n
i n
i
T
C
X
MX
,
где
,
(
1, 2,..., ;
1, 2,...)
i n
C
i
n
n
–
константы.
Пусть
2
2
1
1
0,
MX
MX
введем урезанные случайные величины следующим образом:
,
если |
|
,
0,
если |
|
,
i
i
n
i
i
n
X
X
a
X
X
a
где
{ }
n
a
–
последовательность положительных чисел, для которых
n
a
при
n
и
1
1
a
.
Положим
i
i
i
Y
X
MX
.
Из случайных величин
1
2
,
,...,
n
Y Y
Y
составим
1,
2,
,
...
n
n
n n
Y
Y
Y
вариационный ряд.
Определим
,
,
,
1
n
n
i n
i n
i n
i
T
C
Y
MY
.
Тогда справедлива следующие леммы.
Достарыңызбен бөлісу: |