Асосий қисм. Кейинги йилларда ўзбек ва қозоқ адабий тили фразеологияси бўйича кўпгина илмий тадқиқотлар қилинди, бир неча фраезологик ва фразеологик изоҳли луғатлар яратилди, номзодлик ва докторлик диссертациялар ёқланди.[9;97] Лекин шевалар лексикасининг узвий қисми бўлган ва халқ орасида кўплаб ишлатиладиган фразеологик ибораларни ўрганиш олимларимиз эътиборидан четда қолиб келмоқда. Бу борада шевашунос олимларнинг айрим илмий мақолаларини кўрсатиш мумкин.[15;38]
Шевалардаги фразеологизмларни ўрганиш, биринчидан, халқимизнинг тил бойлигини вa жавоҳирларини йиғиш бўлса, иккинчидан, қардош ўзбек ва қозоқ адабий тилида мавжуд бўлган фразеологик ва идиоматик бирикмаларнинг келиб чиқиши, уларнинг туб маъноларини аниқлашда ёрдам беради ҳамда ўзбек-қозоқ шевалари луғатини тузишда амалий аҳамият касб этади.
Қозоқ тилининг фразеологик бирликлари таркибида диалектал иборалар билан бир қаторда адабий тилда учрайдиган ва учрамайдиган шева сўзлари ҳам мавжуд. Диалектал сўзлар каби диалектал фразеологизмлар ҳам универсал эмас, фақат маълум бир маҳаллий ҳудудга хослари ҳам бор. Адабий тилдаги фразеологик бирликлар шу тилда сўзловчилар учун умумийдир. Диалектал фразеологизмларнинг қўлланиш доираси эса чегараланган.
Ўзбек ва қозоқ тилида фразеологик шаклланиш масалалари қатор тилшунос олимларнинг ишларида ўз ифодасини топган, жумладан, Ш.Рахматуллаев, А.Маматов, А.Рафиев, Б.Йўлдошев, Я.Д.Пинхасов, Ш.Алмаматова, С.Кенгесбаев, Р.А.Авакова, А.Болғанбаев, Ғ.Қалиев, Ў.Айтбаев, Г.Смағулова ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларини киритиш мумкин.[1;15]
Айтиш жоизки ўзбек ва қозоқ диалектал фразеологиясининг кўпгина жиҳатлари тилшунос олимларининг эътиборидан четда қолаётганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Шулардан бири сифатида диалектал фразеологик қатламларини белгилаш, нутқ жараёнидаги ўзига хос қўлланиш хусусиятлари, фразеологизмлар ўзлаштириш каби масаладир.
Диалектал фразеологизмларнинг шаклланиши диалектал сўзларнинг шаклланишидан бир қадар фарқланади. Уларнинг шаклланиши турли даврларда ва ҳар хил ижтимоий-ҳаётий тажрибаларнинг умумлашуви асосида рўй беради. Диалектал фразеологизмлар ҳам маълум бир образ асосига қурилади ва шу образни гавдалантиришда ҳар хил предмет, воқеа-ҳодиса, тасаввурлардан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам фраземаларни шаклланиш доираси жиҳатидан ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга.
Фразеологик бирликларнинг турлари диалектал фразеологияга ҳам тегишли. Улар:
Фразеологик бутунлик.
Фразеологик бирлашма.
Фразеологик чатишма. [4;28]
Диалектал фразеологик бирикмаларда адабий тил фразеологиясига семантик парадигмалари ўхшаш, лекин диалектал фразелогизм адабий тилдаги доимий иборалардан таркибий қисмлардаги сўзлари ва маъноси билан фарқ қилади.
Ўзбек фразеологик шеваларини ўрганиш бўйича С.Аширбоев ва З.Хидралиевалар мақоласида қуйидагиларга асосий диққатни қаратади:
Ҳар бир шевада қўлланадиган барча фраземалар шу шеванинг хусусиятини акс эттиради, уларнинг катта қисми адабий тилда ҳам қўлланади ва муайян қисми эса фақат айрим шеваларгагина хос бўлади.
Шевалардаги фраземалар ўрганилганда, адабий тилда ҳам қўлланадиган, лекин фонетик структураси шева хусусиятини кўрсатадиган фраземалар татқиқот материали сифатида олинмаслиги керак, бунда фраземанинг шу шевагагина хос эмаслиги эътиборга олинади.
Шева фразеологиясини ўрганишда адабий тилда қўлланмайдиган фраземалар татқиқот материали сифатида олиниши мақсадга мувофиқ. Бундай фраземалар шеваларда кўплаб топилади, уларни йиғиш ва илмий татқиқ қилиш долзарб масалалардан бири бўлади.
Қозоқ диалектологлари Ш.Сарибаев ва О.Нақисбековлар эса қозоқ тилининг минтақавий луғат таркибини таҳлил қилиб, диалектал фразеология адабий тилдаги оддий сўз бирикмаларидан таркибий қисмидаги сўзлар ва маъно жиҳатидан фарқ қилиши шунингдек, диалектал фразеологик бирликларнинг луғавий таркибидаги ўзига хосликларни икки гуруҳга ажратади.
1.Умумий луғат элементларидан тузилган ва шевада бошқа маънода қўлланган фразеологик иборалар. Мисоли, тиш қоққан – кўп нарсани кўрган, ояғидан тозу – кўп юриш маъносида. Бундай фразеологик бирликларнинг таркибий қисмлари адабий тилда ўз маъносини йўқотиб, шевадаги турғун сўз бирикмаларида учрайди.
2.Адабий тилда умуман учрамайдиган, фақат диалектал элементлардан ташкил топган фразеологизмлар. Мисоли, парт болу – жаҳли чиқиш маъносида қўлланилган.
Кўранадики, диалектал фраземаларни ўрганишда шева хусусиятларини уни шева фраземаси деб белгилашда муаммо мавжудлигини қайд қилиш мумкин. Шу муносабат билан қўйидагиларни кўрсатиш мумкин.