Ўзбек ва қозоқ тилларидаги диалектал фраземаларининг лингвомаданий хусусиятлари сайфуллаев Бауржан Нурумбетўғли



бет3/4
Дата02.05.2023
өлшемі32,31 Kb.
#88816
1   2   3   4
Байланысты:
Диалект фразеологизмлар Мақола

Шевалардаги фразеологик иборалар таркибида ё ўзбек тилида, ёки ўрганаётган қозоқ шевасида адабий тилда учрамайдиган сўз бўлади, биз қозоқ адабий тилида учрамайдиган сўз мавжуд диалектал фраземаларни келтирамиз: оёғини бир этикка тиқмоқ - зобалаң салу, оғзи қулоғида - авзы вочақадай, ишнинг кўзи - иштиң һәдиси, димоғи баланд - дабарасы ер ярады // дабарасы джер джарады, боши қотди - башы чақчадай қатув ва бошқалар. Зобалаƞ (қисташ маъносини англатади), вочақа (катта оғиз маъносида ), иш (жумис) сўзлари қозоқ адабий тилида йўқ. Ўзбекча фраземаларда ҳам шундай сўзлар бўлиши мумкин.

  • Шевалардаги фразеологик бирлашмалар таркибидаги сўзлар адабий тилда бўлса ҳам, адабий меъордаги фразеологик бирлашма таркибидаги сўзлар билан тенг келмайди. Шу сабабдан уларнинг маъноси ҳам ўхшамайди: гөзи дөрт болув “кутмоқ”, тувбасына тайанмоқ “бойнига олдирмоқ”, от басқандай “чаққон” ва бошқалар.

    Туркий тиллар, унинг ичида ўзбек ва қозоқ тиллари ҳам фразеологизмларга бойлиги ҳақида айтилиб келинмоқда. Қадимдан халқ тилида қўлланиб келаётган фразеологизмларнинг, бинобарин, диалектал фразеологизмларнинг ўзига хос экспрессивлик буёқлари, ўткир маънолиги ва таъсирчанлиги билан нутқни безаши ҳам адабиётларда ўз аксини топган. [5:9]
    Диалектал фразеологизмларнинг компонент таркиби умумхалқ ва диалектал сўзлардан иборат, аксарият ҳолларда фраземалар таркибидаги диалектал сўз фраземанинг белгиловчи маъносини ифодалашда таянч вазифа бажаради. Мисоли, тош кеса кемириб, сув кеса симириб (қийинчиликларга бардош бермоқ).
    Диалектал фразеологизмларнинг шаклланиши ҳам ўзига хос тарихга эга. Уларнинг шаклланиши турли даврларда ва ҳар хил ижтимоий-ҳаётий тажрибаларнинг умумлашуви асосида рўй беради. Диалектал фразеологизмлар ҳам маълум бир образ асосига қурилади ва шу образни гавдалантиришда ҳар хил предмет, воқеа-ҳодиса, тасаввурларнинг номларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам, “фраземаларни шаклланиши доираси жиҳатидан ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга”.[10.59]
    Диалектал фразеологизмларнинг семантикаси адабий тил нуқтаи назардан кенг ўрганилган, лекин унинг таркибидаги ўзига хосликлар ҳамон тадқиқот ишини талаб қилади. Бунда уларни фарқлаш учун тилдаги турғун ибораларнинг фразеологизм сифатида тан олинишига қўйиладиган талаблар сингари улар ифодалаган семантикасининг образлилигига, шунингдек, фразеологизмларнинг таркибидаги сўзларнинг маъно муносабатларига эътибор қаратиш лозим. Мисоли, шевада ўтакаси ёрилмоқ сўзи адаби тилда юраги ёрилмоқ деб қурқмоқ маъносида қўлланилади.
    Адабий тилдаги фразеологизмлар каби диалектал фраземаларнинг тематик-семантик гуруҳлари бир-бирига ўхшашдир. Шева маълумотлари сифатида тўпланиб, луғатларда қайд этилган фразеологизмлар халқ ва уларнинг турмуш тарзини, урф-одатларини, менталитетини акс эттириб, уни бошқа зоналардан ажратиб туради. Мисоли, патир ушатмоқ, калла пиширмоқ, патаки пайтава бўлмоқ, кўкдан тўйган куррадай, калла қўймоқ, қырық ямов сингари бир қатор иборалар фразеологизмларнинг мавжуд изоҳли луғатларида кузатилмасада халқ тилида кўп қўлланилмоқда.
    Хулоса. Диалектал фразеологиянинг икки тил кесимидаги хусусиятларини ўрганиш, хусусан, ўзбек ва қозоқ умумхалқ адабий тилининг ички қурилишини, туркий тиллар ўртасида тутган ўрни аниқлашда катта аҳамиятга эга.
    Шунингдек, ўзбек, қозоқ тилларидаги лаҳжа ва шевалардаги фразеологизмлар ўтмиш тарихи, урф-одатлар, фольклор материаллари, топишмоқлар, мақоллар, хикматли сўзлар билан боғлиқдир. Лекин улар ҳар бир шеванинг ўз хусусиятларини ўзида акс эттиради ва уларнинг материаллари ҳисобланади.


    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   2   3   4




    ©emirsaba.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет