Ўзбекистон республикаси


-§. Ўзбек тили морфологияси тадқиқи тарихидан



Pdf көрінісі
бет15/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
2-§. Ўзбек тили морфологияси тадқиқи тарихидан 
 
Тил ҳақидаги фаннинг шаклланиши, одатда, XIX асрнинг бошига 
тўғри келади, деб белгиланади. Бироқ тилшуносликнинг энг асосий, туб 
муаммои, жумладан, сўз туркуми ва гап бўлаги, тилнинг табиати, тил 
белгисининг маънога алоқадорлиги, мантиқий, грамматик ва бошқа ҳодиса 
муносабати ва ҳатто, тил, лисон ва нутқ муносабати, тилнинг системавий 
характери (система эканлиги, яхлит структурадан иборат эканлиги – кичик 
системанинг катта система таркибига кириши, улар ўртасида жуда зич 
алоқа мавжудлиги, бу алоқасиз, структурасиз яхлитликнинг, яъни тилнинг 
ўзи бўлмаслиги каби) ҳамда унга ёндашувда ҳам доимо, қадимдан бошлаб 
система сифатида йўл тутилганлиги, шунингдек, тилнинг келиб чиқиши 
масаласини ҳам қамраб олиб баҳо бериладиган бўлса, тилшунослик 
фанининг шаклланиши, албатта, узоқ тарихга эгалиги маълум бўлади.
Машҳур ҳинд тилшуноси Панини эрамиздан олдинги даврда (III–II 
аср) яшаган тилшунослар ишига мурожаат қилар экан, уларнинг 
грамматика ва грамматик категория ҳақида фикр билдирганлигига ишора 
қилади. Морфологияга эътибор ана шу даврдан бошланган дейиш мумкин. 
Чунки сўзни туркумга ажратиш, албатта, қатъий бир ҳилликда бўлмаса-да, 
Шарқда, ҳинд тилшунослигида амалга оширилган. Сўз тўрт гуруҳга 
ажратилган: от, феъл, кўмакчи ва юклама. Бунда феъл ҳаракатни 
ифодаловчи, от эса субстанция (кенг маънода нарса) ифодаловчи, юклама 


29 
ва кўмакчи сўз ўртасидаги муносабатни, шунингдек, инсоннинг ўз 
фикрига муносабатини ифодаловчи ҳодиса сифатида ажратилган. Шу 
даврда сифат, равиш ҳамда олмош алоҳида сўз туркуми сифатида 
ажратилмаган.
Феъл туркумига, унинг ўзак ва бошқа қисмга эга эканлигига жуда 
жиддий эътибор қаратилади. Ўзак таснифи берилар экан, ясама асос 
таркибидаги махсус қўшимча, унинг маъно хусусияти ва вазифасига 
эътибор қаратилади.
Тил муаммосига эмпирик ва тасвирий йўналишда ёндашиш ҳинд 
тилшунослигининг асосий йўналиши эди.
Қадимги грек тилшунослиги тил масаласига асосан фалсафий нуқтаи 
назарда ёндашиш билан характерланади. Шунга кўра тилни ўрганиш 
фалсафа таркибида бўлиб, у билан асосан файласуфлар шуғулланган.
Сўз ва нарса муносабати масаласи грек тилшунослигининг бош 
масаласи бўлган.
Сўзни туркумга ажратиш ҳаракати Платон яшаган даврга тўғри 
келади. Платон мавжуд сўзни икки туркумга ажратади:
а) от; 
б) феъл.
Эга вазифасида қўлланувчи сўз – от, кесим вазифасида қўлланувчи сўз 
– феъл. Сифат ҳам оддий феъл қаторига киритилади.
1
Аристотель нутқни қуйидаги бўлакка ажратади:
1) ҳарф;
2) бўғин;
3) боғловчи;
4) бўлак (аъзо);
5) от;
6) феъл;
7) келишик;
8) гап.
1
Звегинцев В.А. История языкознания XIX–XX веков в очерках и извлечениях. Часть 1. –М.: 
Просвешение, 1964. –Б. 12.


30 
Ҳар бир қисм алоҳида-алоҳида изоҳланган. Жумладан от қуйидагича 
изоҳланади: «От – мураккаб, (а) маъно анлатувчи, (б) замонни 
билдирмайдиган, (в) қисми ўз-ўзидан маъно англатмайдиган (г) сўз.»
1
Отни содда ва мураккаб от тарзида гуруҳлаш, туб ва ясама отни 
фарқлаш, отга жинс англатиш нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш каби 
морфолгияга оид кўпгина масала Аристотель томонидан ўрганилган. 
Кейинроқ шаклланган Александрия мактаби вакиллари сўз туркуми ва 
морфология масаласини анча батафсил ўрганганлиги кузатилади. 
Аристарх таснифига кўра, саккизта сўз туркуми мавжуд:
1)
от; 
2)
феъл;
3)
сифатдош;
4)
аъзо;
5)
олмош;
6)
кўмакчи;
7)
равиш;
8)
боғловчи.
Бошқа бир олим – Дионский Фракийский от, феъл, сифатдош, равиш, 
боғловчи туркумининг ҳар бири ҳақида алоҳида тўхталиб, унинг энг 
характерли жиҳатини санаб ўтади
2
. Жумладан, у феъл ҳақида гапирар 
экан, «феъл келишиксиз сўз туркуми, у замон, шахс ва сонни қабул қилиб, 
ҳаракат ёки ҳолатни билдиради». Шунингдек, у феъл майли (буйруқ, 
истак, хабар, тобеъ ва ноаниқ), феъл нисбати, сон, шахс, феъл замони 
ҳақида ҳам батафсил маълумот беради.
Кўринадики, қадимги Грецияда, айниқса, морфологияни ўрганиш, 
сўзни туркумга ажратиш, ҳар бир туркумнинг ўзига хос жиҳатини жиддий 
ўрганишга алоҳида эътибор қаратилганлиги маълум бўлади.
VII–XII асрга келиб, албатта, грек ва ҳинд тилшунослиги таъсирида, 
шунингдек, бошқа ўзига хос сабаб ва эҳтиёж асосида араб тилшунослиги 
шаклланди. Бу тилшунослик фақат араблар томонидан эмас, балки араб 
1
Звегинцев В.А. История языкознания XIX–XX веков в очерках и извлечениях. Часть 1. –М.: 
Просвешение, 1964. –Б. 41.
2
Звегинцев В.А. История языкознания XIX-XX веков в очерках и извлечениях. Часть 1. –М.: 
Просвешение, 1964. –Б.15–16.


31 
тилида гаплашадиган бошқа халқ вакиллари томонидан, уларнинг 
бевосита иштироки асосида, бир томондан ҳинд, грек тилшунослиги 
таъсирида, иккинчи томондан эса, ана шу бошқа халқ дунёқараши, 
тажрибаси, тилга муносабати, билим доираси таъсирида шаклланган.
Араб тилшунослигида сўзни туркумга ажратишда Аристотель йўли 
тутилган. Улар ҳам сўзни асосан, 3 туркумга ажратишган:
1)
феъл;
2)
от;
3)
юклама. 
Қисман араб ва асосан турк тилшунослиги тараққиётига таъсир 
қилган, унга катта ҳисса бўлиб қўшилган Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону 
луғотит турк» асарида (1914 йили Истамбулда топилган ва 1960 йилда 
С.Муталлибов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган: 3 та асосий 
жилд ва индекс) туркий тилларнинг XI аср ҳолати, туркий тил фонетикаси 
ва морфологияси қонунияти тўла баён қилинган. Ушбу асарнинг туркий 
тиллар лексикаси, фонетикаси ва грамматикасини чуқур тадқиқ этишдаги 
аҳамияти, албатта, беқиёс.
Маҳмуд Кошғарийнинг морфологик қараши, туркий тил морфологик 
тизимини тадқиқ этишга оид талқини ҳам ўзига хос бўлган. Тўғри, у ҳам 
қадимги тилшунослик анъанасига кўра, айниқса, грек ва араб 
тилшунослиги таъсирида сўзни уч гуруҳга ажратади:
а) исм; 
б) феъл; 
в) ёрдамчи сўз (ҳарф) каби.
М.Кошғарий ёрдамчи сўз атамаси ўрнида ҳарф терминини ишлатган. 
(Умуман, тилшунослик тарихида ҳарф термини боғловчи, кўмакчи, 
юклама каби тушунча ўрнида ҳам, шунингдек, кўп ҳолда товуш билан 
ҳарф жиддий фарқлангунга қадар – товуш ўрнида ҳам ишлатилганлиги 
кузатилади.) Олим, айниқса, феъл туркумига оид сўз талқин ва таҳлилига 
катта эътибор қаратган. Феълнинг замон, нисбат, шахс-сон ва бошқа 
грамматик категорияси ҳақида атрофлича маълумот беради. Феълнинг 
ўтган, ҳозирги, келаси замон шакли, ҳаракат номи шаклининг (масдар) от 
туркумига – исмга ўхшаши ҳақида батафсил маълумот бериб, феъл майли 
ҳақида гапирганда эса энг тўғри фикрни, айниқса, феълнинг буйруқ майли 


32 
шаклига қаратади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет